Бу синдром одатда ич-ичидан ривожланиш хисси кучли бўлган шахсларда пайдо бўлади. Бундай инсонлар, ишимга яраша ҳақ олишга арзийман, профессионал деган номга лойиқманми, деган ўй билан юришади. Бу каби ўй-ҳаёлларни бошқариш тўғрисида психолог-терапевт Алина Бугрим сўз юритади.
Хоҳишларига кўра яшаш
Бундай синдромга учраган одамларда ўз олдига қўйган мақсад сари одимлашда доим баҳоналар топилади: етарли тажрибам йўқ, ҳамкасбларим кам ойликка ҳам ишлаяптику, мени улардан ортиқ жойим бормиди? Бу каби инсонлар эришган ютуқларини “Бир омадим келиб қолдида” деб хисоблашади ва ўз ҳақида гапиришни мақтанчоқлик деб ҳисоблашади, аслида эса бу натижалар меҳнатлари самараси эканини айта олмайди.
Бир педагог-логопед мисолини кўриб чиқайлик. У қабулимга рухан тушкун кайфиятда келди, вазиятни ўрганиш даврида англадимки, унинг иш графигида бир кун ҳам бўш куннинг ўзи йўқ. Унинг мутахассис сифатидаги маслаҳатларини беришда, нархини оширишга хоҳиши борлигини сўраганимда, унинг ҳам консультациялар нархини оширишга мойиллиги борлигини билдирди ва дақиқа ўтмасдан орқасига қайтиб “Мени дипломим машҳур олийгоҳларни дипломи эмас, қандай қилиб консультацияларим нархини ошираман” деб хафа бўлди.
Аёлда унинг бу дипломи учун бундан ортиқ хақ тўлашмайди деган қатъий ишонч бор эди ва шу ўй билан ўз баҳосини юқорига кўтариш ўрнига мижозларни йўқотиб қўйишдан қўрқиб бир ой олдиндан тиғиз жадвалини ишлаб чиққан эди. Яъни етук мутахассис бўлиш учун машҳур олийгоҳларни тугатиш шарт эмас. Фақат ўзига ишонч ва билим бўлиши керак, холос.
Тан олиш ва хавфсизлантириш
Нимагадир айнан олий маълумотли, тажрибага эга инсонлар ўзларини доим талабадек хис қилишади (бу ҳар бир соҳада учрайди) ва доим гапларида инкор шаклларини қўллайдилар. Масалан: Етарлича ақлли эмасман, етарлича малакали эмасман ва ҳ. Нега шундай бўлаверади? Бу саволга жавобни болалик даврларимиздан топсак, не ажаб! Айнан болалик даврларида инсон ўзлигини англашни бошлайди ва атрофдигаларнинг унга нисбатан муносабати боланинг эртасини белгилайди. Дейлик, бола расм чизиб онасига кўрсатди, она жилмайиб қабул қилди ва бу бола онгида ўзига нисбатан ишонч пайдо бўлади: “Мен уддалай оламан”.
Агар бола ҳаракатидан камчилик топаверса, маълумки, болада ўзига нисбатан ишонч сусаяди. Тарбиянинг ҳам икки хил кўриниши мавжуд, агар боланинг ҳар бир қилган иши учун мақтайверсак, у ўз хатоларини англамай қўйиши мумкин, лекин бундай болалардан келажакда доим ўз қадрини биладиган, ўзига ишончи юқори бўлган инсонлар етишиб чиқади.
Ўзингизни ерга урманг, лекин хамма нарсани биладиган ГУРУ деб ҳам ҳисобламанг – бу сизнинг ривожланишингизни ортга тортиши мумкин, агар сиздан билимлироқ ва ривожланишда сиздан устун бўлган шахс чиқса, бу ҳолат сизга психологик жароҳат бериши мумкин. Бундай ҳолларда ўзингизга четдан назар солишни истасангиз “Келажакдан хат” техникасини ўзингизда синаб кўринг. Тасаввур қилинг, сиз кўпни кўрган, закий мўйсафид ёки момосиз. Хатда уларга савол беринг: Мен қандай яшай? Қўрқувни қандай енгсам бўлади? Қандай йўл тутсам тўғри бўлади? Маслаҳат сўранг ва 90 га кирган келажакдаги ўзингиз номингиздан маслаҳатлар беринг.
Ёзинг… хаёлингизга келган саволларнинг барчасини ёзинг, натижани кўриб ўзингиз ҳайрон бўласиз. 90 ёшга кирганингизни тасаввур қилинг, чиройли ҳаёллар қуринг. Сизда ўзингизга бўлган ишонч ортади ва омадга лойиқ инсон эканлигингизни англайсиз.
Манба: https://www.psychologies.ru/articles/sindrom-samozvantsa-otkuda-on-beretsya-i-kak-s-nim-rabotat/
_______________
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз