93 ёшли онахон келини томонидан кўчага ҳайдалди

Фарғона вилоят Киргили тумани Ҳўжамагиз маҳалла фуқаролар йиғини Айжувоз боши 28-уйнинг асл эгаси бўлмиш 93 ёшли Ўринбоева Халимахонни қизи Атаханова Умидахон билан марҳум ўғлининг хотини ва бола-чақаси кўчага хайдаб чиқарди.

Она ва қиз Президент порталига мурожаат қилишди, 66495021-сони билан қайд қилиниб, жавобан судга мурожаат қилиш тавсия этилди. Республика прокуратурасига 463290-сон билан қайд қилинган мурожаати ҳам жавобсиз қолмоқда.

Низоли хонадонда Атаханова Умида онаси билан яшаб келган. Умида опанинг отаси вафотидан сўнг уйга эгалик ҳуқуқи онасига ўтган. 2020 йилнинг 11 сентябрь куни Халимахон ая уйнинг бир қисмини раҳматли ўғли Отахонов Исомиддинга васият қилиб берган. Ҳудди шу куни уйнинг 2/1 қисми аянинг қизи, Атаханова Умидага хадия шартномаси орқали ўтказилади.

Отахонов Исомиддин 2020 йилнинг куз ойида касаллик туфайли хаётдан кўз юмди-ю, она ва қизнинг бошига қора кунлар келди. 2021 йилнинг май ойидан бошлаб уй-жой масаласида низо ва келишмовчиликлар бошланди.

2021 йилнинг 29 июль куни Фарғона шаҳар И.И.О.Ф.М.Б. бошлиғи ўринбосари Нурилло Тешабоев, профилактика катта инспектори Жаҳонгир Холбеков, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи Фарҳоджон Абдиллазовлар иштирокида кенгайтирилган муҳокама доирасида оиладаги низони муҳокама қилишди, лекин марҳум Отахонов Исомиддин оила аъзолари муросага келишмади.

Атаханова Умида ўзига қонунан тегишли уйнинг 2/1 қисмини девор билан ўрашига тўсқинликлар қилишмоқда. Уйдаги шахсий буюмларини ҳам олишига имкон йўқ. Кредитга олинган маиший техникаларга пул тўлашга мажбур бўлмоқда, гарчи улардан фойдаланмаса ҳам.

Тўғри, онахон том маънода кўчада қолган эмас. “Дом”нинг 4-қаватида бошқа бир қизининг хонадонида вақтинча яшамоқда. Аянинг қон босимлари кўтарилаверганига кунига тез ёрдам чақиртирилади. Нега ёши бир жойга бориб қолган аёлга ўз қонуний уйида яшашга тўсқинилик қилинса-ю, мутасаддилар бунга кўз юмиб келмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ, прокуратураси, барча масъуллар, сизлардан мазкур ҳолатни ўз назоратингизга олиб аянинг ўз қонуний уйида қизи билан яшашига имкон яратиб, бир жиноятнинг олдини олишингизни сўраймиз ва талаб қиламиз!