Ўзбекистон Парламентига мурожаат

2020 йилнинг 26 июнь куни «Менинг фикрим» порталига хотин-қизларни таъқиблардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги петиция жойлашитирлган эди. Афсуски, ўша йилнинг август ойида Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича комиссия «Ўзбекистон қонунлари хотин-қизларни етарли ҳимоя қилиш» сабаби билан петицияни рад этади.

Сўнгги кун воқеалари хотин-қизларни таъқиблардан ҳимоя қилиш нақадар долзарблигини кўрсатди. Биз депутат ва сенаторларга мурожаат қилиб, Nemolchi.uz лойиҳасидан петиция лойиҳасини кўриб чиқишларини сўраб қоламиз. Қуйида унинг тўлиқ матнини келтирмоқдамиз:

Жамоат жойлари, ишда, Интернетда тегажоғликдан ҳимоя. Таъқиб ва тазъйиқлардан ҳимоя.

Ўзбекистонлик кўплаб аёллар жамоат жойлари ва интернетда тегажоғлик ва таъқибларга дуч келишмоқда. Улардан энг кўп учрайдиганлари:
• диққатни ўзига қаратиш учун қийқириқлар ва тушунарсиз узуқ-юлуқ сўзлар;
• оғзаки ҳақорат;
• ҳуштак чалишлар ва ёқимсиз товушлар;
• баданга тегиниш (итариш, баданни ушлаб олиш, тарсаки тушириш);
• турли буюмларни отиш;
• хаёсиз таклифлар;
• шилқимлик билан танишишга уриниш;
• узоқ муддат тикилиб қараш;
• таъқиб;
• ва б.

Буларнинг барчаси хотин-қизларни ўз мамлакатида ҳимояланганлик туйғусидан маҳрум қилади. Рафиқаларимиз, опа-сингилларимиз, қизларимизнинг шаъни учун жиддий ҳавф солади. Аёлларни таҳқирлаш ва уларга жинсий объект сифатида қарашларга йўл қўювчи зўравонлик маданиятини шакллантиради.

Ўзбекистонда таъқибларга қарши қонунчиликни кучайтириш ва уларни бартараф этиш учун кескин чоралар кўрилишини сўраймиз.
1) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга «зўравонлик» атамасининг кенгайтирилган таърифини, шу жумладан, жинсий зўравонлик, кўчаларда ва жамоат жойларида таъқиб қилиш, ишда таъқиб қилиш, мессенжерлар ва веб-сайтлар орқали таъқиб қилишни жорий этиш.
2) Кузатув ва таъқиблар ҳам шахсий маконни бузиш ва шахсий ҳаётга тажовуз қилиш эканлигини ҳисобга олиш. Ҳозирги кунда Ўзбекистон қонунчилиги бу каби зўравонликда ҳимоя қилмайди. Мазкур ҳаракатлар инсоннинг хоҳишига қарши амалга ошаётган бўлса, уларни ҳам зўравонлик сифатида кўриб чиқиш лозим.
3) Таъқиб қилиш учун маъмурий ва ҳатто жиноий жазони кўзда тутиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
4) Ички ишлар органларининг барча ходимларига ушбу ҳуқуқбузарликлар билан ишлашнинг моҳиятини етказиш. Зўравонлик қурбони ўрнида уларнинг синглиси, хотини ёки қизи бўлиши мумкин-ку!
5) Зўравонлик учун жазони ўтаётган жиноятчининг ҳуқуқбузарларнинг исми ва фотосуратлари/видеолари билан жазо ва ошкораликнинг муқаррарлигини таъминлаш. Тожикистон тажрибасининг кўрсатишича, ушбу усул шу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун энг самаралисидир.
6) Гендер тенгликни ҳисобга олган ҳолда ўзгартишлар ишлаб чиқиш. Зўравонлик кўпинча хотин-қизлар дуч келади. Лекин таъқибга учраган эркаклар ҳам қонун билан ҳимояланган бўлиши керак.

Президентимизнинг сўзларига кўра «Ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади». Биз одамларга нисбатан камситувчи муносабатни рағбатлантиришимиз ва зўравонликка кўз юмишимиз керакми? Ёши ва кийимидан қатъи назар, ҳомиладор аёлларни, болали оналарни таъқиб қилишади ва зўравонлик билан танишадилар. Аёлларга объект сифатида муомала қилишни тўхтатиш ва уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий ҳуқуқларини ҳурмат қилишни бошлаш учун чоралар кўриш керак.