Эй, кампир, сени битта ушлай, 10 минг бераман

Марина Ивановна (исми ўзгартирилди) 63 ёшда, ҳар куни саҳарлаб шифокорларнинг маслаҳатига кўра гипертензия профилактикаси учун сайр қилади. 2021 йилнинг 11 сентябрь куни тахминан саҳар 5 ларда ҳар доимгидек тоза ҳавода сайр қилаётганида орқасидан кимдир келаётганини сезиб қолади. Ёш йигит: “Эй, кампир, сени ушлай, 10 минг бераман» дейди. Қаҳрамонимиз ундан нари кетишни сўраса ҳам йигит унга тегажоғлик қилади. Аёл қадамини тезлаштиради. Йигит устидан спиртли ичимлик ҳиди келарди. Аёл қўрққанидан кўзига кўринган бир уй подъездига кириб, эшик қулфланса, яшириниб оламан деб ўйлаган. Афсус, эшик қулфланмасди, шунга уни қўли билан ушларди. Лекин йигитнинг кучи устун келиб, эшикни очади. У аёлни жинсий аъзоларига тегиниб, уни турли ҳақоратли сўзлар билан сийларди. Аёл ёрдам чақириб, бақирарди. Йигит эса юзларига уриб: «Овозингни ўчир, йўқса ўлдираман» деб устидаги кийимларини ечарди. Йигитнинг зарбаларидан аёлнинг кўзойнаги ечилиб кетиб, кўз олди хиралашди. Лекин аёл ўзини ҳимоя қилишда давом этарди. Қайсидир хонадон яшовчилари шовқинни эшитиб, эшигини очади. Бундан қўрққан йигит қурбонни ҳоли қўйиб қочади. Аёл эса шок ҳолатида уйига бориб, қизига қўнғироқ қилади.
Унинг қизи дарҳол етиб келиб, уйда даволанишга қарор қилишади. Мария Ивановнанинг туриш тугул гапиришга ҳоли йўқ эди. «Милицияга борсам, шаҳар бўйлаб югуртиришларини билардим, мен эса на гапиролар, на чайнай олардим – юзим ишган ва оғрирди» — дейди қаҳрамонимиз.
Бир ҳафтадан сўнг Мария Ивановна ишга чиқади (мактабда дарс беради). Ҳамкасблари ва ўқувчилар унинг юзини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлайди ва дарҳол ички ишларга мурожаат қилиш кераклигини айтишади. Ҳамма жиноятчи тез топилишига ишонарди. 18 сентябрь куни қаҳрамонимиз тегишли органларга ариза билан мурожаат қилади ва барча бўлиб ўтганларни батафсил гапириб беради.
Тўрт кун мобайнида унга турли эркакларнинг суратларини кўрсатишади. Кунларнинг бирида эса унга оператив ходимлар қўнғироқ қилиб, ташқарига чиқишини сўрашади. Подъезддан чиқиб, Марина Ивановна бир неча эркакларни кўради, милиция ходимлари уларнинг орасида унга тажовуз қилган эркак борми-йўқлигини сўрашади. Қаҳрамонимиз ҳайрон қолади. Наҳот мамлакатимизда жиноятчиларни аниқлаш шундай ошкоралик тамойилларига амал қилмасдан шундоқ жабрланувчининг уйи олдида ўтказилса?
Аёлга тиббий кўрик, суд тиббиёт экспертизаси кеч тайинланди. Кимдир унинг манзили ва исмини йигитнинг қариндошларига берди, улар аёлни тақиб қилмоқда. Аёлнинг соғлиги билан муаммолар пайдо бўлди, улар энди бутун умрга қолиши мумкин – лекин суд тиббиёт экспертизаси «енгил тан жароҳатлари» деб баҳолабди.
Юзма-юз учрашувда гумонланувчининг адвокатининг айтишича: “Кекса аёл йигитни ҳақоратлади ва уни сабабсиз урди. У маст эди ва ҳеч нарсани эслай олмайди, лекин у дастлаб жабрланувчини севгилиси билан адаштириб юборганини эслайди». Унинг таъкидлашича, Марина Ивановна ўзига ўзи зарар етказган бўлиши мумкин, шунингдек, жабрланувчи воқеа жойининг ўзидан 102 ёки 103 рақамига қўнғироқ қилиши керак эди.
Энди қурбон бўлган аёл ўз иши бўйича исбот-далилларни ўзи тўплаши керакми? Нега тергов бундай йўл тутяпти? Нега сусташликка йўл қўйиляпти? Ёки бизда қари аёллар ва оналарни зўрлашга рухсат берилдими?
Тажовузкорлик ҳолатларига кўз юмиш ёки сусткашлик билан тергов қилмаслик керак. Зўравонлик қурбонлари виктимблеймингга (қурбонни айблаш) учрамаслиги керак. Булар халқаро стандартлар. Ўзбекистон Бош прокуратурасидан ушбу ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз. Биз хавфсиз мамлакатда яшашни хоҳлаймиз.