Гулноза (Gulnoza Alikhanova Duport-Butique) асли ўзбекистонлик, у ҳозир турмуш ўртоғи билан Франсияда истиқомат қилади. У кўнгли доим янги ҳисларни тусайдиган одамлар сирасидан ва бу таассуротлар унга ноодатиий туйғуларни тақдим этади.
Европа давлатлари ва бошқа мамлакатларга автостоп саёҳат
Гулноза доим фаол ва озодликни ҳуш кўрувчи бўлган. Эртагаёқ Африкага ёки Шимолий Австралиянинг қаеридагидир джунглиларига, телефонни бир ҳафтага ўчириб кетиш қарорини тўсатдан қабул қилиш у учун оддий иш.
18 ёшида у Австралияга учиб кетди, у ерда 10 йил яшади. У ерда қиз сёрфинг ва қояларга чиқиш билан шуғулланди.
2010 йилда Гулноза Австралияда бакалавр дипломини олди. Ўзи учун совға сифатида Прагага чипта харид қилди. Чўнтагида 5000 евро бор эди.
“Мен ўшанда Прагадан Испанияга турли транспортларда етиб олдим (автобус, поезд, электричка). Севильягача етиб борганимда эса, автостоп билан боришга қарор қилдим, чунки ўша вақтда буни орзу қилардим. Йўлга чиқдим, машина ушлашни бошладим. Шундай қилиб Испаниядан Роттердамгача турли юк машиналарида етиб бордим. Якуний нуқтага етгунча 5 кун вақтим кетди”.
Шундай қилиб Гулноза автостоп билан юк машиналарида Европанинг ярмини, 2012 йилда эса – машинада Жанубий Африкани айланиб чиқди. У шунингдек Жануби-Шарқий ва Марказий Осиё бўйлаб кўп саёҳат қилган.

Чўққилар истилочиси
Турмушга чиққанидан кейин у Францияга кўчиб ўтди. Маълум вақт унинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлди – сўнги уч йилда Гулноза Франция касалхоналаридан деярли чиқмади. У тилни билмасди, турмуш ўртоғи барча жойда у билан таржимон сифатида ҳам бирга бўлди.
2020 йилнинг феврал ойини якунида, бир мамлакат ортидан бошқаси локдаун эълон қила бошлагач, Гулноза Лионда, эри эса – Москвада тўрт ой қолиб кетди.
“Бир ойдан кейин Франция локдаунни бекор қилди ва мен ўзимни занжирдан озод бўлгандай ҳис қилдим. Мен Фейсбукда Hiking Near Lyon — Expats гуруҳини топиб, одамларни хайкка чақирдим, барчаси шундан бошланди. Ҳозир гуруҳда 2000 дан зиёд фаол иштирокчилар бор. Мен инглиззабон экспатлар учун деярли ҳар ҳафта саёҳатлар ташкил қиламан.

Биринчи йирик хайкка Гулноза эри билан жўнаб кетди. 2017 йилд эр-хотин АҚШ га тўй саёҳатига жўнаб кетишди. Улар Янги Орлеанда машинани ижарага олиб, тўрт ҳафта мобайнида Луизианадан Калифорниягача кезишди. Калифорнияда деярли икки тунни жуфтлик Yosemite National Park да палаткаларда ўтказди ва бутун боғни яёв айланиб чиқди.
“Барчаси ғоят ҳайратланарли, лекин бироз оғир ҳам эди. Мен хайкер эмас, клаймберман. Турмуш ўртоғим Алп минтақасидан ва хайкни ёқтиради. Мен кўп пиёда юришни у билан бирга ўргандим. Айтганча, ҳозир тоғларда мен ундан ҳам кўра кўпроқ йўл босаман”, – дейди қаҳрамонимиз.

Сайёрамиз бўйлаб пиёда
Баҳорда Гулноза икки ойлик саёҳатга жўнади. Саёҳат якунида у Лион шаҳридан Сантьяго-де-Компостелагача палаткаларда тунаб, бутун Муқаддас Ёқуб Йўлини бир ўзи пиёда босиб ўтган биринчи ўзбекистонлик аёл бўлди.


Гулнозанинг йўл харитаси
Камино-де-Сантьяго (Муқаддас Ёқуб Йўли) ҳақида у бир дугонасидан эшитган: дугонаси бу йўл билан августда икки ҳафталик йўналишни босиб ўтиб ва катта завқ олганлиги билан бўлишган. Ўша кеча Гулнозанинг кўзига уйқу келмаган, фақат шу йўл ҳақида ўйлаб чиққан. Кейин у бу қандай йўллиги ва одамлар нима учун зиёратга боришларини ўрганишни бошлаган.

Гулнозанинг турмуш ўртоғи яна икки ойга Россияга учиб кетиши керак эди. Эрини аэропортга кузатиб қўйиб, кейинги тонг рюкзакка нарсаларини жойлаб, Испания томонга яёв йўлга чиқди. Агар айнан зиёрат саёҳатлар ҳақида гапирадиган бўлса, унда бу унинг биринчи катта лойиҳаси.
Ажиб дунёга парвозлар
Саёҳатлар Гулнозага эркинлик ҳиссини беради. Лекин у: бутун умрни шундай яшаб бўлмаслигини тушунади, 30 йилда ҳаётига муҳаббат кириб келди, муҳаббат билан бирга эса – масъулият.
“Энди тўсатдан учиб кетиш ёки қочиб кетишнинг иложи йўқ, шундай экан менинг саёҳатларим – бу масъулиятга ўрин бўлмаган, фақат мен ва эркинлик мавжуд бўлган мўжаз оламимга мини-парвозларга ўхшайди”.

Гулнозанинг бахтига, турмуш ўртоғи уни тушунади, суюклигининг парвозларига қаршилик қилмайди. Ҳатто аксинча, доим уни қўллаб-қувватлайди. Биргаликда эр-хотин жуда кўп саёҳат қилади, аммо баъзан ҳар бири ўз бўш вақтини ўзича ташкил қилади.
Одатда улар саёҳатларини, ҳеч бири уйда ёлғиз қолишига йўл қўймайдиган тарзда режалаштиришади. Агар Гулнозада қандайдир режалар, саёҳатлар ёки дўстлар билан учрашув бўлса, унда унинг турмуш ўртоғи ҳам ўзини қизиқарли ишлар билан банд қилади, ва аксинча.

Ўзига-ўзи қарши чиқиш
Уни тунаб кетишлари, ўлдиришлари ёки таҳдид қилишларидан қўрқиши ҳақида сўраганимизда, у табассум билан, ўзини-ўзи ҳимоя қила олишини айтади.
“Албатта, барчасига тайёр туриш керак. Ўзингиз билан қимматбаҳо ҳеч нарса олмаслик керак, тақинчоқлар уйда қолдирилши лозим. Ёнингизда ким борлигини кузатиш, биров билан муомала қилишда эҳтиёт бўлиш лозим. Палатка ўрнатаётганимда йўлдан узоқроққа, ўрмоннинг ўртароғига боришга ҳаракат қиламан. Лекин умуман олганда одамлар меҳрибон, дўстона муносабатда бўлишади. Кўпинча маҳаллий уйларда текинга тунаб қолганман”.

Саёҳатга у рюкзак, палатка, ухлаш халтаси ва кийим олади. Лекин қаҳрамонимизнинг сўзларига кўра, энг асосийси тўғри ёндашув ва саргузаштларга иштиёқни олиш керак.
Саёҳатларда у учун энг ёқимлиси ўзи ва ҳаёлари билан ёлғиз қолиш, янги инсонлар билан танишиш, янги жойларни кўриш ва албатта, табиатнинг бетакрор гўзаллигидан баҳраманд бўлиш.

Энг қийини эса – юришни бошлаш. Бир кунда у 20 км дан 30 км гача йўл босади. Ҳар куни танаси оғрийди, оёқлари қаваради, бели эса 15-20 килограмм юкдан толиқади. Суҳбатдошимизнинг таъкидлашича, баъзан ўзини мажбурлаш қийин. Бу ҳар куни ўзига қарши кураш ва шубҳалар: умуман булар нимага керак, балки, ҳаммасини ташлаб, уйга қайтиш керакдир?
Лекин Гулноза тушкунликка тушмайди ва ўз йўлида қийинчиликларни, асосийси – ялқовликни енгишда давом этади.
“Уйга қайтиб бориш учун, энг яқин аҳоли яшаш жойигача етиб бориш керак. Бу ўртача 30-50 км, яъни икки кун вақт. У ерга етиб борганимда, одатда ўзимни ўзим кўндиришни бошлайман: кел, яна 20 км, кел, яна бир кун юрамиз. У ерда эса яна табиат қўйнида, яна бошқа аҳоли яшаш жойига етгунча камида 30-50 км керак. Доим шундай. Ўзим қанчалик маънан ва жисмонан кучлилигимни синашни истайман”.
Орзу қилишдан қўрқманг

Гулноза ўз мисолида ўзбекистонлик қизлар ва аёлларни илҳомлантиришни истайди.
“Айнан ўзимизнинг ўзбек қизларига мурожаат қилишни истайман. Орзу қилишдан қўрқманг, ҳаётдан қўрқманг. Орзуларингиз учун курашинг. Ишлашни истасангиз – ишланг, саёҳат қилишни хоҳласангиз – саёҳат қилинг. 20 ёшингизда турмушга чиқишни истамасангиз, чиқманг, ўзингизникини маъқулланг. Бу анъаналар ва менталитетга қарши, қариндошлар ва “қўшнилар нима дейди”га қарши аёвсиз кураш, аммо ғалаба уринишларингизга арзийди. 30 ёшда эрсиз бўлиш – шармандалик эмас, 40 ёшда боласиз бўлиш ҳам”.
Гулнозанинг катта орзуси бор – Жанубий Америкага бориш ва Ушуайядан Антарктидага жўнаш. Ўшанда у барча қитъаларда бўлганлиги ҳақида расман белгилаб қўйиши мумкин.
Яёв йўналишларга келадиган бўлсак, у Сантьяго-де-Компостелдан ўтиб – Қуддусгача боришга уриниб кўрмоқчи.
“Тан оламан, Ўзбекистон бўйлаб ҳам бажонидил саёҳат қилган бўлардим, бу ҳам менинг орзуим”, – дейди у.
Ва биз, Гулноза ўйлаган барча йўналишларини босиб ўтишига ва бу ҳақида журналистлар яна бир бор ёзишига ишонамиз, лекин бу умуман бошқа ҳикоя.

Мақолани Самрин Мамедова тайёрлади
Суратлар Гулнозанинг инстаграмдаги саҳифасидан, унинг розилиги билан олинган