ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 1-ҚИСМ

Инсондан хаёлига келган биринчи таниқли олимларнинг исм-шарифларини сўраб кўрилса, у кимларни тилга олади? Албатта Альберт Эйнштейн, Исаак Ньютон, Нильс Бор кабиларни. Ва бу ўринда, аксарият ҳолларда эркак олимлар тилга олинади.

Бу мавзуда аёллар ҳақида нима дейиш мумкин? Тўғри, аёллар илм-фан тараққиётига эркакларга қараганда камроқ ҳисса қўшган бўлишлари мумкин, лекин тан олиш керак, узоқ вақт давомида уларнинг хизматлари илмий дунёда пастга урилди ва баъзан аёл олималарининг асарлари эркаклар номидан ҳам эълон қилинди. Яхшиямки, яқин ўтмишда вазият ўзгарди. Фақат 40-50 йил аввалгина, аёл олималар «соядан чиқиб келишди» ва илмий дунёда уларнинг хизматлари эркакларнинг қадр-қиммати билан тенглаша бошлади.

Бугун сизларни ўз машаққатли меҳнатлари орқали дунёни ўзгартирган 10 нафар олима аёл билан яқиндан танишишга таклиф қиламиз.

АДА ЛАВЛЕЙС (бутун жаҳонга машҳур шоир Дж. Байроннинг қизи)

ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 1-ҚИСМ

Илмий доираси: математика.

Миллати: инглиз.

1815 – 1852 йилларда яшаб ўтган.

Лавлейс тарихда биринчи дастурчи ҳисобланади. Математик аёл математик-ихтирочи олим Чарльз Беббижнинг аналитик машинаси учун дунёда биринчи бўлиб дастур яратган ва “ишчи ячейка”, “цикл” атамаларини истеъмолга киритган.

Замонавий олимлар у ҳақида нималар деб ёзишган:

«Лавлейс ўз асарларидан бирида Бернулли рақамларини ҳисоблаш алгоритмини замонавий ЭҲМ (электрон ҳисоблаш машинаси) нинг прототипи бўлган Беббиж аналитик машинасининг мисолида тасвирлаб берди. Лавлейс ушбу машина учун перфокарталар бўйича дастур тузди, бу аслида биринчи компьютер учун ишлаб чиқилган дастур эди.

1970 йилларнинг охирларида АҚШда танклар, кемалар, самолётлар, снарядлар ва бошқаларнинг борт тизимларини бошқариш учун ишлаб чиқилган универсал дастурлаш тизими Ада Лавлейс шарафига “Ада” деб номланди.

 

МАРИЯ СКЛОДОВСКАЯ-КЮРИ

ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 1-ҚИСМ

Илмий доираси: физика, кимё.

Миллати: бу ҳақида баҳс-мунозаралар кетмоқда: кимлардир уни француз, яна кимлардир поляк миллатига мансуб, деб ҳисоблайди.

1867 – 1934 йилларда яшаб ўтган.

Кюри хоним илмий ютуғининг бош омили – Биринчи жаҳон урушида кенг фойдаланилган радиоактивликни ихтиро қилиш ва мобиль рентген қурилмасини яратиш бўлган. Бу қурилма ҳарбий жарроҳларга мураккаб операцияларни амалга оширишда ниҳоятда қўл келган.

Олима аёл ўз турмуш ўртоғи билан биргаликда полоний ва радий радиоактив моддаларини кашф қилган, радиактив изотопларни ажратиш усулларини ишлаб чиққан.

1903 йилда Мария Кюри физика фани бўйича Нобель мукофотини олган илк аёл бўлган. 1911 йилда эса, кимё фани бўйича яна бир бор Нобель мукофотига сазовор бўлган. Кюри ушбу нуфузли мукофотни икки маротаба қўлга киритган дунёдаги биринчи инсондир.

 

ЖАНАКИ АММАЛ

ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 1-ҚИСМ

Илмий доираси: ботаника.

Миллати: ҳинд.

1897 – 1984 йилларда яшаб ўтган.

Умрининг катта қисмини ўсимликларни ўрганиш ва улардан гибридларни олиб ташлаш ишларига бағишлаган. Унинг илмий тадқиқотлари ўсимликларнинг айрим турлари ва пайдо бўлишининг эволюциясини ёритиб беради.

Аммалнинг шакарқамиш ўсимлигидан гибридларни олиб ташлашга бағишланган иши дунё аҳолисини бугунги кунда биз севиб истеъмол қилаётган “ширин” шакар билан таъминлади.

 

ВУ ЦЗЯНЬСЮН

ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 1-ҚИСМ

Илмий доираси: физика

Миллати: хитой

1912 – 1997 йилларда яшаб ўтган.

Ву Цзяньсюн — 1934 йилда Энрико Ферми томонидан таклиф этилган радиоактив бета-парчаланиш назариясини экспериментал тарзда тасдиқлаган биринчи олима аёл ҳисобланади. Физик аёл, шунингдек, «Ву тажрибаси»деб номланган илмий тадқиқоти билан ҳам танилган.

1956 йилда физик олимлар Ли Чжэндао ва Ян Чжэньнин Ву Цзяньсюнга ўзларининг фазовий тенгликни сақлаш қонунидан фойдаланмаган ҳолда ишлаб чиқилган янги назарияларининг ўзаро заиф таъсирини синаб кўриш учун тажриба ўтказишни таклиф қилишади. 1957 йилда бу тажрибани ўтказиб кўрган олима аёл ўзаро заиф таъсирлар пайтида тенгликни сақлаш қонуни бузилиши мумкинлигини исботлаб берган. Дастлаб илмий жамоатчилик Цзяньсюннинг тажрибасига шубҳа билан қаради, аммо схемаси бўйича унинг тажрибасига ўхшаш такрорий тажриба олима аёлнинг ҳақлигини тасдиқлади. Кейинроқ, Ли Чжэндао ва Ян Чжэньнин физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари бўлишди, Цзяньсюн эса четлаб ўтилди. Шунда кўплаб олимлар ушбу ҳолатни сексизмнинг намоён бўлиши сифатида қабул қилишди.

 

КЭТРИН ЖОНСОН

ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 1-ҚИСМ

Илмий доираси: математика.

Миллати: америкалик.

1918 – 2020 йилларда яшаб ўтган.

NASAда ишлаган ва астрономик навигация билан шуғулланган математик аёл.

Унинг ҳисоб-китоблари «Меркурий» ва «Аполлон» кемаларини учириш траекториялари лойиҳаларини тузишда, космик кемаларни учириш бўйича старт ойналарини белгилаш ва уларни ортга қайтариш учун захира йўлларини ҳисоблашда ёрдам берди.

Жонсон америкаликларни космосга юборишда биринчилардан бўлиб ёрдам берди.

2016 йилда суратга олинган «Яширин фигуралар» биографик фильми айнан шу олима аёл ҳақида бўлган.

 

АБДУЛЛАХЎЖАЕВА МАЛИКА САМАТОВНА

ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 1-ҚИСМ

Илмий доираси: тиббиёт.

Миллати: ўзбек.

1932 – 2018 йилларда яшаб ўтган.

Абдуллахўжаева Малика Саматовна — Республика патологанатомик маркази директори, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор ҳисобланади.

Малика Абдуллахўжаева 1961 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти қошида биринчи марта Ўзбекистон Республикасида Марказий илмий-текшириш лабораториясини ташкил этган. 1970 йилда профессор унвонига сазовор бўлади ва шогирдлари билан нейропатология ва нейроморфология муаммолари бўйича дастур ишлаб чиқаради.

Профессор М.Абдуллахўжаева клиник иммунопатология ва экспериментал соҳаси бўйича дунёга танилган олима саналади. 1997-1999 йилларда тиббиёт олий ўқув юртларида “Одамнинг патологик асослари” икки жилдлик дарслигини яратган.

Унинг ташаббуси билан МДҲ мамлакатларида ягона бўлган Республика патологанатомия маркази ташкил этилган.

Абдуллахўжаеванинг илмий ишлари, асосан асаб тизимининг иммунопатологияси, географик патология ва тиббиёт тарихи масалаларига бағишланган. У Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги янги йўналиш— трансплантация иммунопатология асосчиси.

Ўзбек ва рус тилларида чоп этилган биринчи патологик анатомия дарслигининг (1997) муаллифи. Калифорния штатининг фахрий фуқароси (1986 йилдан).

М.Абдуллахўжаева раҳбарлигида 2005 йили Human Herpes вирусининг 8-типини ва Эпштейн-Барр вирусининг ривожланиш турларини ўрганиш бўйича илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилган.

Академик М.Абдуллахўжаева — катта илмий-педагогик ва патологик анатомия амалиёт мактаби асосчисидир. Унинг раҳбарлиги остида 13 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 58 нафар тиббиёт фанлари номзоди етишиб чиққан. Шогирдлари бугунги кунда Марказий Осиё, шунингдек, Россия, Исроил, Ҳиндистон, Яман, Миср, Непал, АҚШ каби давлатларда фаолият юритишмоқда.

 

Манба: https://zen.yandex.ru/media/severnymayak/