Таҳририятимизга психолог Татьяна Изумрудованинг (https://instagram.com/tatiana.izumrudova?igshid=ODM2MWFjZDg=) манипуляторни аниқлаш ва токсик муносабатларни чиқиш ҳақидаги китобини бериб юборишди. Волонтёримиз Нигина Худайбергенова китобни ўқиб ўз фикрини қолдирди:
Китоб ёзувчининг зўравон бўлиб чиққан эркак ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги ҳикояга асосланган. Шахсий тажриба қарамлик муаммосини кутилмаган томондан очишга ёрдам беради. Бизнинг олдимизда ночор қурбон эмас, қатъиятли учинчи шахс эмас, балки унинг чегаралари қандай бузилганлигини аниқ тушунадиган, лекин айни пайтда бундай муносабатларда қоладиган аёл турибди. У бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсани тузатишга интилади ва бу вазиятда ўзининг заифлигини англайди.
Муаллиф ўзини заиф ҳолатда кўрсатишдан чўчимас ва бундай ҳолатга ҳатто ўзига ишонган инсон ҳам тушиши мумкинлигини кўрсатади.
Китобнинг яна бир муҳим жиҳати – унда абьюзерлар тилидан ҳам бир неча ҳикоялар келтирилади.
Муаллиф қурбон позициясида бўлган бир қанча мижозлари билан суҳбатдан парчаларни келтиради. Бунда аввало сизга зўравонлик содир этишмоқдами ёки сиз зўравонлик содир этишингиз мумкинми – аниқлаш муҳимлиги айтилади. Партнёрингиз таҳдид, жисмоний зўравонликка йўл қўйса, бу ҳолатни мустақил тўғирлашингиз амри маҳол.
Сиз абьюзив муносабатлар ҳақида қандай китоблар ўқигансиз? Шарҳларда бўлишинг.
Нигина Худайбергенова