Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

БОЛАЛАРНИ ЖАЗОЛАШ НЕЧОҒЛИ САМАРАЛИ?

БОЛАЛАРНИ ЖАЗОЛАШ НЕЧОҒЛИ САМАРАЛИ?
01 Iyul 2023

Аслида болаларни камситиш ва жазолаш яхшиликка олиб бормайди. Афсуски, кўпчилик ота-оналар бундай тарбияга ўрганиб қолишган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, зўравонлик ва босим...

Аслида болаларни камситиш ва жазолаш яхшиликка олиб бормайди. Афсуски, кўпчилик ота-оналар бундай тарбияга ўрганиб қолишган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, зўравонлик ва босим кичкинтой руҳиятининг синишига олиб келади.

Буни Кембриж университети ва  Дублин коллежи университети олимларининг  Epidemiology and Psychiatric Sciences журналида эълон қилинган мақоласи ҳам тасдиқлайди.

Тадқиқотда Ирландиянинг етти мингдан ортиқ оиласи иштирок этган. Уч, беш ва тўққиз ёшли болалар махсус тестдан ўтказилиб, улардаги руҳий ўзгаришлар ўрганилган.

Бундан ташқари, ота-оналардан фарзандингиз уч ёшда бўлганида қандай тарбия туридан фойдалангансиз, деган саволжа жавоб олинган. Жавобларга қараб олимлар ўз хулосаларини чиқаришган. Ота-оналар уч хил тарбияни қўллагани маълум бўлган: “илиқ” (болани қўллаб-қувватлашга асосланган), “изчил” (қатъий талаблар ва қоидаларга асосланган) ва “душманларга хос”. Учинчи тарбия усулида жисмоний ва руҳий жазо, камситиш, ҳақорат қилиш, болани бошқалардан ажратиб қўйиш назарда тутилади.

Тадқиқотчилар болаларнинг руҳий саломатлигини ўрганиб чиққанидан кейин уларни уч тоифага бўлишди. Ёш иштирокчиларнинг 83% и ўртача даражадаги руҳий ўзгаришлари бор болалар гуруҳига киритилди. 6% болаларда бу хавф мўътадил дея баҳоланди. 10% болаларда эса юқори руҳий ўзгаришлари кузатилди — уч ёшидаёқ уларда асаб билан боғлиқ ўзгаришлар аниқланиб, тўққиз ёшида ҳолати янада ёмонлашгани аён бўлди.

Олимларнинг айтишича, ота-онанинг “душманларча” услуби тўққиз ёшли болада руҳий касалликлар хавфи эҳтимолини бир ярим баравар, ўртача хавф гуруҳида эса 0,5 баробарга оширади.

Таҳлил натижалари ота-онанинг тарбияси боланинг руҳий саломатлигига таъсир ўтказадиган ягона омил эмаслигини ҳам кўрсатди. Бундай омиллар қаторига бола жинси, ижтимоий ҳаёт, жамият кабилар киради. Қизиғи, юқори хавф гуруҳига ўғил болалардан ҳам кўра қизлар кўпроқ тушиши аниқланди. Қолаверса, тўлиқ бўлмаган ёки молиявий аҳволи оғир бўлган оилаларда ҳам болалар руҳиятида ўзгаришлар бўлиши исботланди.

Манба: https://www.psychologies.ru

Oldingi maqola

ТАҚИҚЛАШ КЕРАКМИ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШ: ҚАЙ БИРИ МАЪҚУЛ?
01 Iyul 2023
ТАҚИҚЛАШ КЕРАКМИ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШ: ҚАЙ БИРИ МАЪҚУЛ?

Keyingi maqola

ИЖТИМОИЙ САЛОМАТЛИК НИМА ВА УНИ ҚАНДАЙ МУСТАҲКАМЛАШ ЗАРУР?
01 Iyul 2023
ИЖТИМОИЙ САЛОМАТЛИК НИМА ВА УНИ ҚАНДАЙ МУСТАҲКАМЛАШ ЗАРУР?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Ўзимни шахсий жаҳаннамимга ташладим
21 Aprel 2023
Ўзимни шахсий жаҳаннамимга ташладим

Мен 18 ёшимда зўравонликни бошдан кечирдим. У мен ишонган танишим эди. Биз зиёфатда бўлдик, шундан кейин у мени уйга кузатиб қўйишни таклиф қилди. Уйимга кираверишда у мени деворга тиради ва кийимларимни еча бошлади. Қўшнилар буни кўриб қолишидан жуда уялдим ва овозимни чиқармадим. Нега мен уялдим? Чунки қизлар ярим тунда уйга кеч келмайди. Қиз йигит билан […]

Tegishli barcha maqolalar
top