Умидсизлик ва иложсизликка тушганимизда ҳаёт маъноси нимадан иборат, деган савол туғилади. Куч қолмаган бўлса, қандай қилиб яшашни давом эттириш мумкин? Нимага суянамиз?
Келинг, аввалига умидсизлик тушунчасига аниқлик киритамиз. Бу ечим, чиқиш йўлининг йўқлиги. Масалан, талаба эртага имтиҳон бўлишини билади, лекин тайёргарлик кўришга улгурмайди. Ёки одам аэропорт йўлида катта тирбандликка тушади. Вақт тобора камайиб боряпти ва манзилга етиб бориш мўъжизага боғлиқ бўлиб қолади. Ёки одам ипотекага уй харид қилди, қарзлари кўпайиб боряпти, тўлашга эса маблағи йўқ. Умидсизлик пайдо бўлганда, қўлимиздан ҳеч нима келмаслигини тушуниб етамиз. Натижада кучсизлик пайдо бўлади. Мақсадга интилиб яшар эканмиз, умидсизликка тушмаймиз. У кўпроқ бахтсизлик содир бўлгандан кейин келади. У қимматли нарсаларимизни вайрон қилади.
Икки қутб: умидсизлик ва умид
Умидсизликка тушган инсон келажагига ишонмайди, бугуни эса умид бағишламайди. Танлов қолмаганидан, боши берк кўчага кириб қолади, кучсизланади.
Умидсизликнинг қарама-қарши томони бу умид. Умид бор экан, ҳаёт бўлади. Яхшиликка ишонасан, чиндан ҳам яхши воқеа содир бўлади. Эътибор берсангиз, умидсизлик билан умиднинг тузилиши ўхшаш. Умид қилганда ҳам кучсизликка ўхшаш ҳис кузатилади. «Умид қилаяпман» дегани чора қўлимда эмас, деган маънони англатади. Умид қилиш оқилона қарор. Умид замирида ҳали бахтсизлик рўй бермаган. Кутилмаган ҳодиса содир бўлиши мумкин, инсон бунда фақат яхшиликка ишонади. Умид келажакка қаратилган. Зеро, умид бу санъат, тўғрироғи руҳий санъат. У қадриятларимизни сақлаб қолади, бизни бутунлай тушкунликка тушишдан асрайди.
Кучсизлик нима?
Кучсизлик умидсизликни шакллантиради. Кучсизлик бу иложсизлик. Кучсизликнинг асосий муаммоси нимада? Нима учун у инсонга ташвиш келтиради?
Биринчидан, кучсизлик бизларни ялқовга айлантиради. Биз ялқовлик қурбонига айланамиз.
Иккинчидан, кучсизлик яратувчанлик, ҳаракатни сусайтиради.
Учинчидан, қадр-қимматни олиб қўяди.
Нима қилиш керак?
Агр кимдир умидсизликка тушган бўлса, унга вазиятни борлигича қабул қилишни ўргатиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ўзликни сақлаб қолиш ва норози бўлмаслик умидсизликни йўқотишга ёрдам беради. Иложсизлик рўй берса, қайғули вазиятда кўз ёш тўкиш орқали кўнгилни бўшатиб олиш мумкин. Мабодо ниманидир ўзгартиришнинг иложиси бўлмаса, янги шароитга ўрганиш лозим. Қандай шароит бўлмасин, инсон мослашувчанлик билан ундан чиқиб кетади. Ички розиликни пайдо қилиб, ҳаётдан рози бўлиш орқали ҳар қандай умидсизликни енга оламиз.
Манба: https://www.psychologies.ru/articles/otchayanie-i-bessilie-est-li-vyihod/