Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Никоҳ шартномаси: шунчаки ҳисоб-китоб ёки оқилона ёндашувми? 1-Қисм

Никоҳ шартномаси: шунчаки ҳисоб-китоб ёки оқилона ёндашувми? 1-Қисм
06 Fev 2021

Дунё ҳамжамияти узоқ вақтдан бери муҳокама қилади: никоҳ шартномаси оилавий барқарорлик кафилими ёки бир-биридан шубҳа қилиш учун жиддий сабабми? Турли...

Дунё ҳамжамияти узоқ вақтдан бери муҳокама қилади: никоҳ шартномаси оилавий барқарорлик кафилими ёки бир-биридан шубҳа қилиш учун жиддий сабабми? Турли социологик сўровномалар кўрсатганидек, эркак ва аёлнинг катта қисми унга нафақат шубҳа билан, балки маълум скептицизм билан қарашади.

Кўп одамлар учун бу мавзу ҳали ҳам кам ўрганилган, аксарият одамлар унинг нима учун кераклигини тушунишмайди, айримлари учну бу кулгули ҳам. Никоҳ шартномаси ҳақида асосан кино ёки кўрсатувларда эшитамиз.

Пайдо бўлиш тарихи

Никоҳ шартномаси — бу никоҳланаётган шахслар ёки эр-хотинлар ўртасидаги никоҳда ва (ёки) у тугатилган тақдирда мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларни белгилайдиган келишув.

Шартнома сифатида никоҳ назарияси дастлаб Қадимги Римда пайдо бўлган, Рим қонунчилиги фақат мулкий муносабатларни тартибга солган, шунинг учун барча асосий никоҳ шакллари оддий фуқаролик-ҳуқуқий битим сифатида қаралган. Ва кейинчалик черков меъёрлари никоҳ институтида руҳий томонга эътибор қаратиб, маънавий томонига урғу берди.

Никоҳ шартномаси нега керак?

Ўзбекистон қонунчилигида никоҳ шартномаси 1998 йилнинг 1 сентябридан кучга кирди.

Ўзбекистон қонунчилигига биноан, эр-хотин ажрашадиган ҳолатда биргаликда сотиб олинган мулк эр-хотин ўртасида тенг тақсимланади. Одатда бўлиш судда амалга оширилади, чунки қайси мулк биргаликда топилган-топилмагани ҳақида ҳар икки томон ўзига фикрлайди.

Бундан ташқари, турмуш ўртоқлардан бири барча активларни қайтариб олишга муваффақ бўлади, қолган ярми эса нолнинг 50 фоизини талаб қилиши мумкин. Буларнинг барчасидан никоҳ шартномасини тузиш орқали қочиш мумкин.

Яна бир сабаб, никоҳ шартномаси Оила кодексидан устун туради. Мулкни тақсимлашда суд биринчи навбатда шартномани, ундан кейингина – қонунга мурожаат қилади.

Кўплаб мутахассислар оилавий муносабатлар билан боғлиқ бандларни шартномага қўшишни маслаҳат беришади. Шундай қилиб, сиз ўз шахсий ҳаётингизни учинчи шахсларнинг аралашувидан ҳимоя қилишингиз мумкин (масалан, қайнона ёки қайн эгачи – бу Ўзбекистонда жуда долзарбдир). Шунингдек, ҳужжатда турмуш ўртоқларнинг болалари билан алоқаси, болалар ота-онадан қайси бири билан қолса, уй-жой билан таъминланиши ва турмуш ўртоқлардан бири, масалан, ҳиёнат қилса, ҳатто ундан катта миқдордаги мулкни олиш ҳуқуқи тўғрисида бандни киритиш мумкин. Бундай бандлар биринчи навбатда аёлларни ҳимоя қилади – чунки кўпинча ажримдан сўнг уларнинг борар жойи йўқ, ота уйида доимо ҳам улар учун жой топилмайди.

Ўзбекистонда никоҳ шартномалари машҳурми?

Афсуски, бизда никоҳ шартномалари унча хушланмайди, аммо ишонамизки, бу шунчаки вақт масаласи.

2018 йилда Ўзбекистон нотариал идораларида 219 та никоҳ шартномаси тузилди. Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаш учун давлат божининг бекор қилиниши бундай ҳаракатларнинг кўпайишига сабаб бўлди.

2019 йилда Ўзбекистонда 423 никоҳ шартномаси тузилди. Биринчи ўринда Тошкент турибди – 172 никоҳ шартномаси, кейин Наманган вилояти – 43 та, Андижон вилоятида – 42 та шартнома имзоланган. 2020 йил учун маълумотлар ҳозирча йўқ.

Ўзбекистонда никоҳ шартномалари оммалашишига нима ҳалақит бермоқда?

  1. Эҳтимол, асосий сабаб бизнинг менталитетимиздир. Ўзбекистонда никоҳ шартномалари ҳақида гапира бошласангиз, атрофингиздаги одамлар ҳайрон бўлишни бошлайдилар, шундайми? Бундан ташқари, бизда никоҳ муқаддасдир, ёмон нарсалар тўғрисида (яъни ажралиш тўғрисида) олдиндан ўйлаш «одобсизлик» дир, чунки маҳаллий менталитетга кўра никоҳ умрда бир марта тузилади.
  2. Иккинчи сабаб – фуқаролар ҳуқуқий маданиятининг пастлиги. Афсуски, Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ўз ҳуқуқларини, шу жумладан, бундай шартномалар тузилиши мумкинлигини билишмайди. Ўзбекистон бу мураккаб ва узоқ жараёнга энди йўл олди, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигидаги бўшлиқлар давлат даражасида ҳал қилиниши керак.
  3. Учинчи сабаб, ҳамма ёш жуфтликларнинг ҳам ўз мулклари (кўчмас мулк ва бошқалар) йўқлиги, чунки Ўзбекистонда аксарият эр-хотинлар эркак ота-онасининг уйида яшайдилар.
  4. Яна бир сабаб, никоҳ пайтида ўз мулкига эга бўлмаган жуфтликлар, эҳтимолли ажралиш пайтда уни бўлишиш ҳақида ўйламайдилар.

Давоми бор…

Лайло Ахмедходжаева, адвокат

Самрин Мамедова

 

Oldingi maqola

Золим инсоннинг белгилари қандай?
05 Fev 2021
Золим инсоннинг белгилари қандай?

Keyingi maqola

Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари. 2-Қисм
07 Fev 2021
Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари. 2-Қисм
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top