Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Чеклист: Зиддиятдан ҳали чиқа олмаганингизни англатувчи 4 белги

Чеклист: Зиддиятдан ҳали чиқа олмаганингизни англатувчи 4 белги
01 Yan 2021

Нима қилиш керак ЗИДДИЯТЛАРДАН ҚЎРҚИШАДИ: кўпчилик уни манфаатлар тўқнашуви деб эмас, балки можаро ва жанжалларнинг синоними, деб ўйлайди. Жанжалли вазият...

Нима қилиш керак

ЗИДДИЯТЛАРДАН ҚЎРҚИШАДИ: кўпчилик уни манфаатлар тўқнашуви деб эмас, балки можаро ва жанжалларнинг синоними, деб ўйлайди. Жанжалли вазият ва кучли низо юзага келганда, одамлар вазиятни тўғрилашга ва тинчликни ўрнатишга ҳаракат қилади. Аммо айнан шунинг учун, асосий муаммо ҳал бўлмай қолади, тўқнашувлар эса бот-бот такрорланиб тураверади. Бугун ана шундай тўртта сценарийни таҳлил қиламиз, шунингдек, муаммони ҳал этиш йўлларини излаймиз.

  1. 1. Муаммони яшириш

Бу йўл зиддиятдан қочишнинг кенг тарқалган усули. Бир-биридан норози томонлар зиддият сабабини умуман ҳал қилмайди. Салбий ҳисларни ичга ютиш қийин бўлгани учун, кўп ҳолларда айбсиз айбдорлар четдан топилади: шеригингизга ҳамкасбингизни ёмонлайсиз, шеригингизни эса онангиз ёки дугонангиз билан ғийбат қиласиз. Агар битта инсон барча муҳокамаларнинг марказида тураверса, демак, у билан муносабатларингизга аниқлик киритиш керак.

Афсуски, ёқимсиз суҳбатлардан қўрққанимиз сабабли, муаммоларни тилга олмасликка ҳаракат қиламиз, аммо бу ечим бўла олмайди. У майда-чуйда нарса эмасдирки, ичингизда сақлаб турсангиз. Гап муҳим масалалар муҳокама қилинмайдиган вазиятлар ҳақида кетяпти. Агар бир куни шеригингиз хонани бетартиб қолдириб кетса-ю, бундан сизнинг жаҳлингиз чиқса, бу вазиятни арзимас нарса дейиш мумкин. Аммо бирга яшаганингиздан буён уйнинг ҳолатидан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, бу бошқа гап. Энди ушбу жиддий муаммони ҳал қилмасангиз бўлмайди.

Муаммони яширишнинг асосий салбий томони, ундан фойдаланадиган инсонлар барибир уришаверади, фақат бошқа вазиятларда. Чунки асабийлик ва ғазаб тўпланиб боради ва кутилмаган жойда юзага чиқади. Узоқ бирга яшаган ва доимо уришиб турадиган эр-хотинни тасаввур қилиб кўринг — бундайларни комедияларда ифодалашни яхши кўришади. Айнан шу жуфтлик муаммони узоқ вақт ичда сақлаб юриш стратегияси нимага олиб келишини кўрсатиб беради.

НИМАНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАК:

Биринчидан, оилавий, романтик, ишчи каби исталган муносабатларга тўғри келадиган қоидага амал қилиш керак. Агар томонлардан бири доимо ўзини ноқулай ҳис этса, буни ҳал қилиш ва ўзгартириш керак, акс ҳолда муносабатларга дарз кетади. Ҳеч ким сурункали ноқулайликдан азият чекмаслиги лозим.

Қулайлик туғилиши ҳақида билганингизда, ноқулайлик ҳақида гапириш осонроқ бўлиб қолади. Биринчи икки қадам — бу уни сеза билиш ва меъёр, деб ўйлашни бас қилиш. Ҳаммаси силлиқ кетмаётганини билдирувчи белгиларга: соматик муаммолар (зўриқиш, бош оғриғи, уйқусизлик каби) ва ёмон кайфият (асабийлик, тушкунлик, ич-этини ейиш) киради. Айниқса, бирор бир инсон олдида ёки қайсидир вазиятда кайфият доимо ўзгараверса, бунга эътибор бериш керак: масалан, ишда, маълум бир дўстларникида меҳмонда, қариндошингиз уйида.

  1. 2. Тез ярашув

Жаҳл устида яқин инсонингиз, ҳамкасбингиз, дўстингиз ёки опангизга бақирдингиз. Ичингизда йиғилган бор салбий фикрларни айтиб ташладингиз: бировнинг ишини бажариш жонингизга тегди, меҳнатингизни ҳеч ким қадрламайди, доимий кечикишлардан чарчадингиз! Иккинчи томон қўрқиб кетади ва сизга муносабати яхшилигини билдиради ёки жавобан танқидлар ёмғирини ёғдиради, натижада жанжал келиб чиқади.

Зиддият инсонлар томонидан хавф сифатида қабул қилингани учун ҳам, эртами кечми ҳар икки томонда ярашиш ва зиддиятни унутиш фикри туғилади: «Ахир мен сени яхши кўраман-ку!», «Биринчи босқичдан бери дўст бўлсак!», «Тўрт йилдан бери бирга ишлаймиз ва бир-биримизга ишонамиз!» Аммо ярашув тўлқинида зиддиятга сабаб бўлган мауаммо ҳал қилинмай қолади.

НИМАНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАК:

Умуман олганда, тез ярашувнинг ижобий томонлари кўп. Қаттиқ жаҳл чиққанда, бақиргингиз келиб турганда, хафа бўлганингизда, ҳеч қандай муаммони ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун ярашув биринчи яхши қадам, аммо у ягона ва охиргиси бўлиб қолмаслиги керак. Тинчланиб бўлгач, асосий муаммони аниқлаб, уни ҳал қилиш вақтини келишиб олиш керак.

Ҳамма тинчланиб олганда, гаплашиш осонроқ, қолаверса, бундай шароитда иккинчи томонга истак ва таклифларни билдириш ҳам мумкин. Масалан: «Иш жадвалингиз тиғиз эканлигини биламан, шу сабабдан кеч қолиб келсангиз керак. Аммо барибир сиз билан кўришишда давом этмоқчиман. Келинг, мен тинч ва қулай деб ҳисоблаган кафеда учрашувларимизни белгилаймиз, келгунингизга қадар китоб ўқиб ёки ноутбукда ишлаб ўтираман».

Муҳим суҳбатингизни узоққа чўзиб юборманг. Чунки ҳаммаси тинчигач зиддиятли мавзуга қайтгингиз келмайди. Темирни қизиғида босган маъқул. Лекин унутманг, бундай вазиятда муаммони яшириш хавфи ҳам пайдо бўлиши мумкин.

  1. «Мен кетдим»

Ишингизга муносиб ҳақ олмаганингизда, жамоадаги можаролардан чарчаб, бошлиғингиз столи устига ариза ёзиб қолдирасиз, аммо маошни ошириш ҳақидаги турли ваъдалардан кейин дарров фикрингиздан қайтасиз. Ёки жонингизга теккан дугонангиз билан учрашишни бас қилдингиз, дейлик. Аммо бир-икки ой ўтиб, уни соғиниб қолганингизни сезасиз ва яна дийдорлашишни бошлайсиз. Ёки ёрингиз билан муносабатларга чек қўйиб, кейин соғиниб қолиб, яна унга яқинлашасиз.

Муносабатларни тиклаш ёки ишда қолиш ниятида ёмон нарса йўқ. Чунки ўша йилларда яхши кунларни ҳам бошдан кечиргансиз. Бошқа томондан олиб қараганда, бежиз кетишга қарор қилмадингиз ахир. Аммо ҳеч қандай ўзгаришларсиз ўша муносабатлар ёки ўша муҳитга қайтиш ёмон фикр. Барибир иш олдингидай якун топади: яна ташлаб кетгингиз келади.

НИМАНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАК:

Икки йўл бор. Биринчидан, қуйидаги стратегия тез-тез иш беради: яъни индамаслик оқибатлари ва зиддиятлардан қочиш. Чидаш қийин бўлиб қолганда, одам муносабатларни узишга қарор қилади, гаплашиб олиш ва ниманидир ўзгартиришга уринмайди, чунки ўзгаришларни кутишга унинг сабри қолмайди. Шунинг учун муаммолар ва ёқимсиз ҳиссиётлар пайдо бўлган заҳоти, уларни муҳокама қилишга ўрганиш керак.

Аммо бу дарров содир бўлмайди. Чунки чидашга ўрганган одам озгина ноқулайликни билдирмайди, буни ошкор қилишни ўрганиш учун йиллаб кетиши мумкин. Иккинчи йўл – муносабатларни бузишгача бориб, ундан кейин афсусланиб яна тиклашни истаган вазиятингизда тўғри келади. Бундай вазиятларда эски усулларни ташлаб, янги қоидаларни гаплашиб олиш зарур. Ҳар бир томон ноқулайлик, ноҳақлик тўғрисида ошкора айтсин. Бунинг учун биргина суҳбатнинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин. Яхшиси, ҳаммасини олдиндан қоғозга ёзиб олинг, шундай суҳбат чоғида ҳеч нарса эсингиздан чиқиб қолмайди.

  1. 4. Ҳамма бирдек ноқулайликни ҳис этади

Ҳар қандай муносабатларда шубҳасиз муроса керак. Аммо шундай салбий ҳолатлар борки, ҳақиқий имкониятни баҳоламасдан туриб, зиддиятли вазиятни тезроқ босишга ҳаракат қилишади. Афсуски, улар кўпга бормайди.

Ҳаммаси тез орада эски ҳолатига қайтишини ва зиддият яна бош кўтаришини билдирувчи белгилар бор. Биринчиси, агар мудом ноқулайлик сезсангиз. Масалан, зиддиятни ҳал қилиш учун, сиз яқин инсонингиз ёки ҳамкасбингизга қийин, ноқулай, доимо эсингиздан чиқадиган юмушни бажаришга ваъда берасиз. Лекин бирор ўзгариш рўй беришидан дарак йўқ. Бу ўзини мажбурлаб масалани ҳал қилиш дегани ва бу узоққа бормайди. Агар худди шу ишни иккинчи томон ҳам қилган бўлса, яхши натижани кутолмайсиз.

Иккинчиси, тарафлардан бири ўз қадриятларига зид ишни бажаришга рози бўлса. Бунинг яққол мисоли жуфтликдаги қадриятларнинг мос келмаслик муаммоси: чайлдфри ва фарзанд кўришни истайдиган инсон; диндор ва диндан узоқдаги инсон; табиат қўйнида ёлғизликни кўнгли тусайдиган одам билан кинотеатр, барлари бор шовқинли шаҳарларни хуш кўрувчи киши. Бу ерда якдилликка эришиш қийин ва ҳар қандай муроса шахсий қадриятни ўлдириш билан баробар.

Учинчиси, агар сиз ёки иккинчи томон аҳмоқлик, дея ҳисоблайдиган ёки мутлақо кераксиз ишга розилик беришингиз. Бу бошқа инсоннинг илтимосини бажаришга мотивациянинг етарли эмаслигидан далолат беради, қарабсизки, тез орада бу истак сўниши ҳеч гап эмас.

НИМАНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАК:

Бу қийин вазият ва унинг оқибатида муносабатларни узишга тўғри келиши мумкин. Баъзи муносабатларда афсуски, барчага бирдек яхшилик қилишнинг иложиси йўқ. Яхшиси, ростгўй бўлиш.

Бундай вазиятда бошқа инсоннинг мотивацияси ва қадриятларини билиб олиш ёрдам бериши мумкин. Бу баъзида қадриятларимизнинг ўзгаришига олиб келади. Иккинчи томонга бериладиган асосий савол: «Сиз учун бунинг муҳимлиги нимада?» Бу савол асосий ва иккинчи даражали масалаларга бирдек мос келади. Баъзида сизни асабийлаштирадиган омил айнан иккинчи томон ҳақида қайғуришингиз билан боғлиқ бўлади: «Идиш-товоқ мана бундай тахланиб турса, эрталаб пиёла ва ликопчалар бир-бирига урилиб кетмайди ва уйқунгизга халал бермайди». Ёки инсон учун жуда муҳим нарсанинг белгиси сифатида хизмат қилади: «Кечқурун чойнакка бир пиёлагина сув қуйганингизда, ўзимни кўринмас одамдай ҳис қиламан, бу уйда йўқдайман гўё».

Ушбу саволга жавоб сифатида қадриятлараро зиддият олдинга чиққанида, онгли қарор қабул қилиш осонлашади: «Фарзандларсиз мен учун ҳаётимиз тўлиқ бўлмайди ва ўз маъносини йўқотади». — «Мен эса болалар билан озодлигимдан маҳрум бўламан, ҳаётим ҳам ўз маъносини йўқотади».

Манба: https://www.wonderzine.com/wonderzine/life/life/243783-conflict

 

Oldingi maqola

Оталик тўғрисида стереотиплар: улар билан хайрлашиш вақти келди
31 Dek 2020
Оталик тўғрисида стереотиплар: улар билан хайрлашиш вақти келди

Keyingi maqola

Болалар билан “ўша” мавзу ҳақида қандай гаплашиш керак ёҳуд бизга жинсий тарбия керакми?
01 Yan 2021
Болалар билан “ўша” мавзу ҳақида қандай гаплашиш керак ёҳуд бизга жинсий тарбия керакми?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top