Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Тошкентда йигит қизни майиб қилди

Тошкентда йигит қизни майиб қилди
23 Mar 2022

"Қонга беланган қўлимни босиб, тез ёрдам келишини кутаётгандим, эшикни тепиб очиб, бизни ўлдиришидан қўрқардим" Гўзал (исми ўзгартирилди) ва Мирхалилов Миржамол...

«Қонга беланган қўлимни босиб, тез ёрдам келишини кутаётгандим, эшикни тепиб очиб, бизни ўлдиришидан қўрқардим»

Гўзал (исми ўзгартирилди) ва Мирхалилов Миржамол бундан беш йил аввал танишган. Улар учрашишни бошладилар, аввалига бир ярим ой давомида ҳаммаси яхши кечаётганди, кейин жанжаллар ва калтакланишлар бошланди. Қизнинг сўзларига кўра, Миржамол унинг юзи, қовурғаларига урар, сочлари ва бўйнидан ушлаб оларди. У Гўзалга дугоналари билан мулоқот қилишни тақиқлади, телефонини текширарди. Гўзал ва онаси камтарона яшашганлиги сабабли, қиз ресторанда ишлаган. “Миржамол мени назорат қилар, ишдан ва ишга олиб борарди, йўлда эркакларга қарайсанми, деб сўрарди. Одамлар билан ишлагандан кейин қандай қилиб ҳеч кимга қарамайман?
Мирхалилов Миржамол, избивший девушку

Гўзалнинг айтишича, онаси нимадандир шубҳаланарди, бироқ қиз ўз муаммоларини яширарди: “Онам ёш эмас, ҳаммасини билиб қолса, унга нимадир бўлади, деб қўрқардим. Ёлғон гапириб, кўкарган жойларни яшириш учун ёзда ҳам узун енгли кўйлакда юрардим”. Гўзал бу муносабатларга чек қўйиш кераклигини тушунди, лекин унинг сўзларига кўра, йигит уни барибир қўйиб юбормаслигини, оиласида муаммолар бўлишини, алоқалари борлигини ва унга ҳеч нарса бўлмаслигини айтарди:

«У менга доимо агар у билан қолмасам, ҳеч кимга насиб қилмаслигимни айтарди»

2020 йилда қиз ниҳоят Миржамол билан орани очади, ўйлаганидан ҳам тинч ҳайрлашишди. То йигит уни дугонаси билан сайр қилаётганда кўриб қолмагунча. Куппа-кундуз куни гавжум жойда йигит Гўзални сочидан тортиб машинага судрай бошлади. Қизлар қочмоқчи бўлди, лекин йигит уларга етиб олди ва Гўзални уриб, бурнини синдириб қўяди. Қиз зарбалардан ҳушини йўқотади. Кўчадаги одамлар тез ёрдам чақиришди.

Гўзалнинг ойиси ҳамма нарсани тез ёрдам шифокорларидан билади. Калтаклаш факти бўйича жиноят иши қўзғатилган. Йигитнинг ота-онаси дарҳол Гўзал ва унинг онаси билан боғланиб, аризани қайтариб олиб, даволаниш учун пул тўлашни сўрашади. Ўғли энди қизга яқинлашмаслигини айтишади. Гўзал ишониб, рози бўлади. Кейин ота-онаси Миржамолга таъсир ўтказа олади, деб ўйлади. Аммо у яна келди. Бир қарасанг, ҳаммасини бошқатдан бошлайлик, дейди, бир қарасанг, ҳаётингни дўзахга айлантираман, дейди. Ҳеч қизга ёрдам бера олмаслигини, ота-онаси унинг барча муаммоларини қонун билан ҳал қилишини айтади. Қизнинг айтишича, шундай суҳбатлардан бирида у Гўзалнинг синган бурни эвазига ота-онаси участка нозирига принтер олиб берганини айтган.

Қизнинг сўзларига кўра, бир йил олдин йигит кимёвий моддаларга ружу қўйган. Гиёҳвандлик моддалар таъсирида у оғир бахтсиз ҳодисага учради ва комага тушиб қолди. “Кейин бу моддаларни унинг машинасидан топиб олишди, лекин ота-онаси туфайли у сувдан қуруқ чиққанини айтади. У доимо жазосиз қолишини таъкидларди». Миржалол кучга кириб, қизни таъқиб қилишда давом этди. Шундай қилиб, яна бир йил ўтди. Гўзалдан нега бундай алоқаларни давом эттирганини сўрашганида, у ниманидир ўзгартириш мумкинлигига, уни кимдир ҳимоя қилиши ва бу даҳшатли тушдан қутқариши мумкинлигига ишонмаганини айтади. Ахир у доимо ҳамма нарсани ёпаман, деб айтарди.

Шу йилнинг февраль ойида қиз яна участка нозирига ариза ёзади, уларни суҳбат учун милицияга чақиришади. У ерда Гўзал Миржамолга кўпи билан 15 сутка беришлари мумкинлигини билди. Иш ярашув билан якунланди.

Гўзалнинг Немолчи.уз лойиҳасига айтишича, 2022 йилнинг 16 март куни онаси навбатдаги можародан хабар топиб, Миржамолни суҳбатга чорлаган ва у етиб келган. Шу куни уйларида меҳмон бор эди, у уйларида плиткаларни тузатаётганди. Гўзал ҳаммомдан чиқиб, онасини уйда тополмай, болалар майдончасига чиқди. Онаси Миржамол билан тортишиб турганни кўриб қолади. Можарога қўшнилари ҳам аралашади. Уларнинг меҳмони аёлларнинг тарафини олади. Бунинг ортидан жанжал келиб чиқади. Гўзал участка нозирига қўнғироқ қилади ва онаси билан кўчага югуриб чиқади. Миржамол билан қўшни ҳам пастга тушишди. Участка нозири ва унинг шериги тезда келиб, эркакларни тўхтатмоқчи бўлишди, бироқ улар қаршилик кўрсатишди. Йигит ички ишлар ходимларининг кўз ўнгида қиз ва унинг онасига пўписа қилиб, уларни ҳақоратлаган ва бақирган. Гўзал уйга чиқиб, эшикни ёпмоқчи бўлганида, Миржамол яна пайдо бўлди. Қиз аллақачон эшик ортига кираётганди, аммо қўли ҳамон эшикда эди. Ғазабланган йигит бор кучи билан эшикни тепди, қизнинг бармоғи узилиб кетди.

Агрессор оторвал палец девушке

«Шокдан оғриқни сезмасдим, мен унга нима қилганини кўрсатдим, лекин у баттар ғазабланди. Мен эшикни ёпдим, лекин у эшикни тепиб, уйга киришга ҳаракат қиларди”.

Қиз участка нозирига яна қўнғироқ қилди ва қўшимча наряд ҳамда тез ёрдам чақирди. Ниҳоят, Миржамолни участка нозири олиб кетди. Тез ёрдам эса Гўзал билан онасини олиб кетди. Аёл содир бўлган ҳамма нарсадан маззаси қочди. Жабрланувчининг сўзларига кўра, наряд келмади ҳам…

Қизнинг бармоғини тикишди, аммо у ишлайдими ёки йўқ – аниқ эмас. Эҳтимол, йўқ, чунки дугонасининг сўзларига кўра, суякнинг бир қисми олиб ташланган. Қиз ўзига келаётган пайтда қизнинг қўшниси, Миржамол ва унинг онаси устидан суд бўлиб ўтди. Учаласига ҳам майда безорилик учун 10 сутка берилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, воқеа содир бўлган куни қизнинг онаси уйда бўлган, у билан бирга уйда таниши бўлган, улар ичкибозлик қилишган. Миржамол Гўзалнинг ёнига келди, аввалига кўчада гаплашиб жанжал қилишди, кейин қиз уйга, йигит эса пастда яшовчи дўстиникига кирди. Она уларнинг олдига тушиб, жанжал қилди. Кейин йигит уйларига қизнинг олдига келиб, йигит, қиз, унинг онаси ва дўсти ўртасидаги жанжал давом этди. Йигит эшикни тепиб қизнинг қўлини қисиб қўйди.

Ушбу жанжал ҳолати бўйича қўшнилар участка нозирларига қўнғироқ қилиб, ариза ёзишган. Текширув натижаларига кўра, йигит ва унинг дўсти Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) билан айбланган. Аёлга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси қўлланилган. Суд уларнинг уччаласига майда безорилик факти бўйича 10 суткалик қамоқ жазосини берди. Бармоқ жароҳати факти бўйича суд-тиббий экспертизаси ўтказилиб, хулоса асосида қонуний қарор қабул қилинади.

Гўзалнинг айтишича, Миржамолнинг ота-онаси аллақачон у билан боғланиб, аризасини қайтариб олишни сўраган. «Унинг отаси мен билан гўё мен ҳеч нарса қила олмагандай гаплашишди». Шу якшанба куни Миржамол маъмурий қамоққа олинган жойдан Гўзалга қўнғироқ қилди, гарчи у ерда мобил телефондан фойдаланиш тақиқланган. Гўзал Немолчи.уз маслаҳати билан 102 рақамига бир неча бор қўнғироқ қилди, лекин ҳеч ким телефонни кўтармади. Эҳтимол, Наврўз олдидан барча ички ишлар ходимлари объектларни ёки боғларни қўриқлашган. Барча қўнғироқларнинг аудиоёзувлари таҳририят ихтиёрида.

Не дозвонились в 102

Гўзалнинг воқеаси “Нега кетмадинг?» деган саволга яхши жавоб беради. У кетди, лекин калтакланди, қўрқитишди, майиб қилишди ва жазосизликдан маст бўлишди. Бу тушунарли. Лекин нега участка нозири ярашишга чақирди, Миржамолнинг қайта-қайта зўравонликларига нима сабабдан жазо бўлмади, нега милиция қизнинг хавф остида эканини била туриб, уни таъқибдан ҳимоя қилмади? Ўзбекистон қонунчилигида тажовузкорлар учун бўшлиқ қолдириб, бундай ҳолларда жабрланувчининг кўрсатмаси бўлиши ва иш қўзғатишни улар камдан-кам қўллайдиган ходимларнинг ихтиёрига қолдириб қўйилгани учунми? Нима учун аёлларга фақат қонунга бўйсунувчи фуқаро мақоми эмас, балки ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари учун пул, алоқалар ва адвокатлар керак?

Мадина Очилова ва Нигина Худайбергенова тайёрлади.

Oldingi maqola

Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?
20 Mar 2022
Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?

Keyingi maqola

Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти
31 Mar 2022
Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top