Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Инна Коржикова 2022 йил 17 март куни эълон қилинган “Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти” мавзусида мақоласида ўз позициясини билдириб ўтди. Мақоланинг асосий моҳиятини сизга тақдим этмоқчимиз:

Президент яқинда ўтказган видеоселектор йиғилишидаги нутқига иқтибос келтираркан «оилада аёлларга шафқациз муносабатда бўлиш, ҳақорат қилиш ва таъқиб этиш ҳолатлари ҳозиргача мавжуд», – эканлигини қайд этди.

Кўпчилик саҳифамиз орқали эълон қилган шов-шувли воқеаларни эслайди.

Қашқадарё вилоятида ҳомиладор аёл ўзини-ўзи ҳимоя қилиш мақсадида, унга тегажоғлик қилган қўшнисига пичоқ уради. Ёки кўплаб жароҳатлар етказилган, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг талабасига шилқимлик қилган декан ўринбосари билан боғлиқ ҳолат. Ёки жорий йилнинг феврал ойидаги ҳолат – Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудирининг бемор боланинг онасига шилқимлик қилган. Бу эркак бемор боланинг онасига, иккинчи гуруҳ ногирони бўлган ўғли учун бемор варақасини бериш эвазига у билан жинсий алоқага киришиш шартини қўяди, уни шаҳардаги кўп қаватли уйларнинг бирида қўлга олишди. Мазкур иш юзасидан Жиният кодексининг 121-моддаси («Аёлни жинсий алоқага киришишга мажбурлаш») бўйича жиният иши қўзғатилган. Бу даҳшатли воқеаларнинг барчаси шахсий чегаралар ва субординация, оиладаги зўравонлик, таъқиб қилиш, камситиш, шахсий ҳаётнинг бузилиши билан боғлиқ.

Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти

Ўзбекистон гендер зўравонлигига қарши курашиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига Инна Коржикова алоҳида тўхталади. Хусусан, 25 ноябрда нишонланадиган Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун кураш куни доирасида, 2021 йилда 187 давлат, шу жумладан Ўзбекистонда «Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни тўхтатамиз!» шиори остида «Гендер зўравонлигига қарши 16 фаол кунлик» кампанияси эълон қилинди.

Сенат раиси, гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича Комиссия раҳбари Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, бу йўналишда биринчи қадамлар қўйилди, лекин ҳали узоқ ва кенг қамровли ишлар олиб борилиши лозим. Бу курашда ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим ҳисобланади. У, биз биргаликдаги ҳаракатларимиз билан барча, ҳатто мамлакатимизнинг энг олис туманларидаги аёллар ва қизлар сифатли тиббий хизмат ва таълим олиш имкониятига эга бўлиши, муносиб касб эгаллаши, зарурият туғилганида ижтимоий ҳимояланишига эришамиз. Энг муҳими – уларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатлангани ва ўз ҳаётлари учун қўрқмасликларига ишонч беришимиз лозим – деган фикрларни айтди.

Бу мавзу долзарб, муҳим, у нафақат харассмент ҳолатларига гувоҳ бўлган инсонлар томонидан, балки унга дучор бўлган қизлар ва аёллар томонидан айтилмоқда. Кимлардир қўрқув, андиша, тортинчоқлик, ҳимоясизлик, бошидан кечирганлари ва содир бўлаётган воқеалардан жирканиш ҳиссини туйиб, сукут сақлашади, бошқалар кечинмаларини атрофидаги аудитория билан бўлишади, учинчилари эса ёрдам қичқириғи ва зўравонга қонуний жазо қўлланишини талаб қилиб ҳар ёққа бош уриб боради. Депутат Ўзбекистонда зўравонликка қарши «Nemolchi.uz» лойиҳасини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, яқинда кўчада шилқимликлар муаммосига бефарқ бўлмаган ташкилотлар альянсининг ташаббуси билан «Callumida.uz» лойиҳаси ишга туширилгани эътироф этилди. Унинг фаолияти пойтахтни хавфсизроқ қилиш ва харассментдан «бошпана» тақдим этишга қаратилган.

“Биз аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашиш, уларнинг шахсий ва касбий ривожланишига ёрдам бериш ҳақида кўп гапирамиз. Ва давлат бунга кўмаклашмоқда. Бироқ, амалиётдан кўриниб турибдики, муаммони бошқа йўл билан ҳалқ қилиш – унга бошқа томондан қараб, одатга айланган ҳолатлар доирасидан чиқиш, қонун лойиҳаларига қизлар ва аёлларга шилқимлик қилиш бўйича ўзгартиришлар киритиш эҳтиёжи пайдо бўлмоқда”, дейди И.Коржикова.

Нигина Худайбергенова тайёрлади