Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Нега туғруқдан кейинги депрессия ҳақида гапирмаймиз?!

Нега туғруқдан кейинги депрессия ҳақида гапирмаймиз?!
06 Mar 2021

Мамлакатимизда психологик соғлиқ билан боғлиқ муаммолар жуда ҳам стигмалашган, яъни бу очиқчасига гапирилмайдиган, одамлар уяладиган, бутун умр беркитиб яшайдиган мавзулардан...

Мамлакатимизда психологик соғлиқ билан боғлиқ муаммолар жуда ҳам стигмалашган, яъни бу очиқчасига гапирилмайдиган, одамлар уяладиган, бутун умр беркитиб яшайдиган мавзулардан бири. Оқибатда халқ орасида кўпчилик Шизофрения билан Аутизм, Аутизм билан Даун синдроми ва ҳоказоларнинг аниқ фарқини доим ҳам айтиб ва ажратиб бера олмайди. Чунки бу ҳақида ҳеч ким ГАПИРМАЙДИ.
Мен кичиклигимдан Даун синдромли ёки Аутизмга чалинган бирор одамни учратмаганман. Ҳаттоки, ногиронлар аравачасидаги одамларни ҳам камдан-кам кўрар эдим. У одамлар қаерга ғойиб бўлган? Ёки Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахслар йўқми? Бор, албатта. Ҳудди бошқа мамлакатлардаги каби бизда ҳам шундай инсонлар туғилади, лекин уларни кўчада олиб юриш, уларнинг муаммолари ҳақида гапириш одат тусига кирган эмас.
Матабларда ҳам уларни соғлом болалардан ажратиб таълим бериш анъанаси мавжуд. Натижада одамлар ўзларига ўхшамаган одамларни кўрмай яшайди.
Энди бир гуруҳдаги аноним постга тўхталсам. Уни ёш она ёзган. Бир ойлик чақалоғи борлиги ва йиғлоқи бўлиб қолгани ҳақида пост қўйган. Унга ўзини қўлга олиш, ношукур бўлмаслик ҳақида маслаҳатларни кўриб кўнглим ларзага келди. Ўзимни эсладим. Катта фарзандимни дунёга келтирганимда жуда қийналганман. Жисмонан эмас, чунки айнан жисмонан жуда бақуват бўлганман, чалғиш учун ўтга-чуғга ҳам ўзимни ураверардим.
Бўш қолдим деганда хаёлимга қўрқинчли фикрлар, ичимни оғритиб йиғлатадиган фикрлар келаверар эди. Йўқ, боламни хафа қилиш, унга озор бериш фикри бўлмаган ҳеч қачон. Аксинча, унга нимадир бўлиб қоладигандай туюлаверар эди.
Турмуш ўртоғим ишда, уйда ўзим чақалоқ билан қолган пайтларимда, ич-ичимдан йиғи отилиб чиқаверар эди. Туғруқдан сўнгги депрессия ҳақида ҳеч нарса билмасдим, шунга ўзимга тўхтамай «бу гормонал ҳолат, ўтиб кетади, ўзингни қўлга ол» деб минг марта айтардим, лекин қани эди таъсири бўлса.
Ўзим ёлғиз қолдим дейишим билан юм-юм йиғлаб олардим. Бир-икки марта бу ҳақида ўз онам билан гаплашишга ҳам уринганман. Онам ҳавотирга тушиб «йиғи-сиғини бас қил, шукр қил, боланг соғлом. Жинни бўлиб қоласан. Эринг юриб кетади» деган маслаҳатларни берган.
Туғруқдан сўнг депрессия билан тўқнаш келган инсонга айтиш мумкин бўлмаган нарсалар:
– ўзингни қўлга ол;
– ношукур бўлма;
– бола туғиш шунақа қийин, ким осон бўлади деган?;
– ўлмаган бизни жонимиз экан-да, а? Бешта бола туғиб бирон марта депрессия ҳам бўлмабмиз, каби ярим калака, ярим уялтиришга ўхшаш маслаҳат ва гаплар.
Бу ҳолатни бошидан кечирмаган инсон ҳеч қачон буни бошидан кечираётган онани тушунмайди. Ҳаммасига сабаб эса танадаги шиддат билан бўлаётган гормонал ўзгаришлар. Олимларнинг фикрига кўра баъзи оналарда депрессияга мойиллиги қайсидир генлардаги мутация, қайсидир генларнинг бор-йўқлиги ҳам таъсир қилиши мумкин экан. Туғруқдан сўнгги депрессияда оиладаги шукур-ношукурлик, шароитларнинг аъло даражада бўлишининг ҳеч қандай роли йўқ. Ҳамма нарса ва шароити бор аёлларда ҳам депрессия бўлиши мумкин. Бу уларнинг ношукурлигидан эмас.
Нима сабабдан баъзи аёллар туғруқдан сўнги депрессияга тушиб қолишлари – бошқалари эса йўқ – тушунтириб бериша олмаган. Лекин бир нарса аниқки, туғруқдан сўнг депрессия ҳаммада бўлиши мумкин, бундан ҳеч ким ҳимояланмаган.
Шунинг учун қизингиз, синглингиз, келинингиз янги она бўлиш арафасида бўлса, албатта улар билан бу мавзуда гаплашинг. Туғруқдан сўнг депрессия ҳақида биласанми? Кел, унинг белгилари ҳақида ўқиб оламиз дейишдан қочманг. Энг муҳими, келинингиз, қизингиз, синглингизда туғруқдан сўнг инжиқлик, йиғлоқилик, тушкунлик ҳолатларини сезсангиз, уни қучоқлаб, ҳаммаси яхши бўлади, мен сени тинглаяпман, доим менга суянишинг мумкин денг.
Уни уялтирманг, шукур қилиш ҳақида насиҳатлар қилманг, ёрдам бермайди. Ўзини айбдор ва ношукур хис қилишига ҳисса қўшасиз, холос. Иккинчи фарзандимни дунёга келтирганимда, туғруқхонанинг ўзидаёк менга соц.работник (ўзбек тилида ижтимоий ходим бўлса керак) бириктирилган эди. Биринчи фарзандим билан туғруқдан сўнгги депрессиядан азият чекканим учун мени яқиндан кузатишга қарор қилишган.
Жонимга қасд қилиш ҳақида фикр келса, ичимдаги оғриқ чидаб бўлмас даражага келганда кўнғироқ қилишим мумкин бўлган рақамлар ёзилган брошюраларни тутқазишган. Туғруқдан сўнг уйга хамшира келиб ўзимни қандай хис қилаётганимни ўрганган. Иккинчи фарзандимни қийналиб дунёга келтирганман, лекин шу фарзандим билан нимагадир туғруқдан кейинги депрессия бўлмади. Оналигим жуда осон кечди. Ичимда ҳотиржамлик, фақат болаларимнинг парвариши билан банд бўлдим.
Жисмоний азоб, иккита ёш болага қараш билан солиштирилганда, туғруқдан сўнгги депрессия оғирроқ эди. Кечалари ухламаслик ва ваҳимали тушлар кўриб йиғлаб ухлаш орасида ер билан осмончалик фарқ борлигини сездим. Шунинг учун, бошингиздан кечирмаган бўлсангиз, бошқа оналарни уялтирманг, уларни ақлга чақиришга уринманг. Қўлингиздан келса ҳаммаси яхши бўлади, мен сени тушуняпман, сенга ҳозир жуда қийин, денг.
Расмдаги мана бу аёлга қаранг. Унинг исми Алисон. У ёмон рафиқа ёки ёмон Она эмас эди. У қизчасининг туғилишини интиқлик билан кутган. Фарзанди туғилганидан сўнг уйига меҳмонларни чақириб, ҳаммага кулиб, ширин гапириб кўнгилларини олган. Атрофидаги ўртоқларига ичида кечаётган ғалаён ҳақида гапиришга уялган. Афсус, у туғруқдан сўнгги депрессияга дош бера олмай, ўзининг хаётини тугатишгача борган.
Айтмоқчи бўлганим, туғруқдан сўнгги депрессия жуда ҳам жиддий, уяладиган нарса эмас. Янги чақалоқли бўлган бўлсангиз, ичингизда тушкунлик, ваҳима, қўрқув, енгиб бўлмас даражада оғриқ хис қилсангиз, албатта шифокорингиз билан гаплашинг. Турмуш ўртоғингиз билан бу мавзуда гаплашинг, у билан бу ҳақидаги тиббий матнлар ва изланишлар билан ўртоқлашинг. Ичингиздаги оғриқни ўзингиз яшириб юришга уринманг ва ўзингизни айбдор хис қилманг. Ёлғиз қолганингизда ўзингиз яхши кўрган, ишонган дугоналарингиз, опа-сингилларингиз билан гаплашинг. Инглиз тилини билсангиз онлайн депрессияга қарши 24 соат ишлайдиган профессионал ёрдам кўрсатувчи сайтлар билан боғланинг.
Пост якунида савол: Сизда туғруқдан сўнг депрессия булганми? Уни қандай енггансиз? Сизга ким ёрдам берган?
Jamila Umarova

Oldingi maqola

Этим жимирлаб кетди: хавфли одамлар олдида нимани ҳис қиламиз?
02 Mar 2021
Этим жимирлаб кетди: хавфли одамлар олдида нимани ҳис қиламиз?

Keyingi maqola

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ. Бола тарбиясидаги хатоликлар: ота-онангиз сизга кучли таъсир ўтказса...
06 Mar 2021
ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ. Бола тарбиясидаги хатоликлар: ота-онангиз сизга кучли таъсир ўтказса...
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top