МУКАММАЛ ЖИНОЯТЧИ

Олдинги хабарларимизда “мукаммал қурбон” ҳақидаги стереотипик ғоя – яъни жамият аъзоларида умумий дастак ва ҳамдардликка уйғотиш учун қурбон қандай хислатларга эга бўлиши кералиги ҳақида ёзган эдик. Қизиғи шундаки, “мукаммаллик” ҳақидаги стереотиплар жиноятчиларга ҳам тегишли, яъни жиноят содир этган шахс жамият уни сўзсиз қоралаши ва баҳона изламаслиги учун муайян хусусиятларни ўзида акс эттириши керак.

Мукаммал қурбон тушунчасини мукаммал жиноятчидан ажратиб бўлмайди, чунки улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Ниелс Кристининг сўзларига кўра, “мукаммал қурбонлар мукаммал жиноятчиларга муҳтож ва уларни ўзлари яратадилар”

Мисол учун, музли йўлда йиқилиб, сонини синдириб олган кекса аёлга атрофдагилар ҳамдардлик билдиради, аммо бу ҳолат кенг жамоатчиликнинг қизиқишини уйғотиши даргумон. Агар унинг йиқилишига ҳамёнининг ўғирланиши сабаб бўлган бўлса, у маҳаллий газетадаги реклама учун жуда мос бўларди. Жабрланувчи қанчалик мукаммал бўлса, жиноятчи ҳам жамоатчилик учун шунчалик “мукаммал” бўлади. Жиноятчи қанчалик мукаммал бўлса, жабрланувчи “мукаммал қурбон” меъёрларига шунчалик мос келади.

Жиноятчининг жамиятни ғазаблантирувчи, тезкор ва шафқатсиз жазони талаб қиладиган ва ўз қилмишини оқламайдиган белгилари қандай?

 

1-белги: Кучли ва ҳокимиятга эга

Мукаммал қурбонлар мақоласида биз заифроқ жабрланувчи кўпроқ ҳамдардлик уйғотиши ҳақида гапирган эдик. Жиноятчиларга нисбатан тескари формула қўлланилади: жисмонан кучли ва турли хил ресурсларга (куч, пул, алоқалар) эга бўлган жиноятчи кўпроқ ғазабга сабаб бўлади. Назарий жиҳатдан, у ўзини ҳимоя қилиши ва жиддий зарарлардан қочиши мумкин.

2-белги: Обьектларга йўналтириш

Кристи кузатувчиларнинг инсонлардан кўра муайян объектни айблашни афзал кўриши ғоясини илгари сурган. Мавҳум буюм ёки кучларни айблаш алоҳида шахсларга қараганда кўпроқ қониқиш ҳиссини беради. Мантиқан, мафкура, тизим ёки баъзи ташкилотларни қоралаш осонроқ (масалан, давлат ёки сиёсий тизимни айблаш ҳар доим ҳам осон), чунки улар жонсиз нарсалар ёки “бир-биридан ажратиб бўлмайдиган буйруққа амал қилувчи шахслардир” ҳисобланади.

3-белги: Шафқатсизлик

Мукаммал жиноятчилар жамиятда қўрқув ва ташвиш ҳиссини уйғотиши керак. Яъни, у содир этган жиноятда баъзи даҳшатли тафсилотлар бўлиши керак: масалан, у жабрланувчини нажас ейишга мажбурлаган, кичик болаларни таҳқирлаган ёки олти ой давомида қурбонларини излаган ва ҳз.

4-белги: Фаол душманнинг мавжудлиги

Кристи биринчи навбатда жиноятчини кўзга ташланиши ва кейин “қаҳрамонларни ўша ёвуз одамни ўлдиришга” йўналтириши ҳақида гапиради. Кўп ҳолларда бу ишдан тўлиқ манфаатдор бўлган оммавий ахборот воситалари ёки жамоат арбобларисиз кўп ҳолатлар эътибордан четда қолган бўларди.

 

Хулоса

Ҳамма жиноятчиларда ҳам бундай белгилар мавжуд эмас, лекин бу белгиларнинг йўқлиги жамиятда содир бўлган воқеанинг ҳаққонийлигини шубҳа остига қўяди ва аксинча, жабрланувчини айблашга олиб келади.

Нилс Кристининг “Мукаммал қурбон” тушунчаси ҳанузгача долзарб бўлиб, жамият нима учун баъзи қурбонларни сўзсиз қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тўғри тушунтиради, лекин худди шу жиноятнинг бошқа қурбонларини қоралайди. Ёки нега одамлар баъзи ҳолларда зудлик билан адолатни талаб қиладилар, бошқаларида эса уни ҳал қилишни, барча тафсилотларни билишни таклиф қилишади – “ бу ҳамон номаълум”.

Кристи мукаммал қурбон ва мукаммал жиноятчи ҳақидаги мунозарада реакциянинг икки ёқламалилигини (фақат яхши ёки фақат ёмонга бўлиш) ҳамда жамиятнинг жиноятчи ёки жабрланувчи мақомини белгилаш жараёнини қайд этади. Бундай баҳолаш, албатта, ижтимоий характерга эга ва жабрланувчини айблаш ёки жиноятчига ҳамдардлик билдиришга олиб келадиган кенгроқ эътиқодларга асосланади.

 

https://ssrn.com/abstract=3201488

https://journals.sagepub.com/doi/pdf/10.1177/0143034312472770

https://azraelthoughts.home.blog/2019/04/03/a-discussion-of-nils-christies-ideal-victim/

https://journals.sagepub.com/doi/pdf/10.1177/0269758013494135

https://journals.sagepub.com/doi/pdf/10.1177/0964663911405394

https://3lib.net/book/16383193/34d4ee