Аввал Оиладаги тарбия боланинг ўзини баҳолаши ва ҳаётига қандай таъсир қилиши ҳақида ёзгандик. Энди эса токсик ота-оналарнинг типик жумлаларини кўриб чиқишни таклиф қиламиз.
- Сен учун барчасини қурбон қилдимОта-оналар нега бундай қилади: бола уни дунёга келтиришни сўрамаган, у учун барчасини қурбон қилишни сўрамаган. Ота-оналар бундай йўл билан хаётдан аламини боладан олади. Унга айбдорлик ҳиссини сингдирадики, кейин ундан исталган нарсани талаб қилиш осон.
Шундай ҳатти-ҳаракатларни ўзингизда кузатсангиз, нима қилиш керак: ўз хаётингиз учун фақат ўзингиз жавобгар эканлигингизни тушунинг. Сизга боладан нимадир керак бўлса, шантаж қилмасдан тўғриликча сўранг.
Шундай жумлани эшитсангиз, нима дейиш даркор: менга шундай гапирганингизда қаттиқ ҳафа бўламан, илтимос, бошқа ундай деманг.
- Мендан бошқа кимга ҳам кераксан?
Ота-оналар нега бундай қилади: эгалик ҳисси, ёлғизликдан қўрқиш.
Шундай ҳатти-ҳаракатларни ўзингизда кузатсангиз, нима қилиш керак: бола доимо ёнингизда қолмайди. Эртами-кечми ўз оиласини қуради. Доно бўлинг, бола – мулкингиз эмаслигини тушунинг.
Шундай жумлани эшитсангиз, нима дейиш даркор: кимгадир аниқ керакман; қачондир буни аниқ билиб оламиз.
- Сенинг ёшингда мен…
Ота-оналар нега бундай қилади: шундай йўл билан болани гўёки рақобатбардошликка илҳомлантиришади.
Шундай ҳатти-ҳаракатларни ўзингизда кузатсангиз, нима қилиш керак: болангизни на дугонангизнинг фарзанди ва ўзингизнинг ёшлигингизга таққосламаслигингиз керак. Ҳар кимнинг ўз хаёти бор.
Шундай жумлани эшитсангиз, нима дейиш даркор: сиз учун хурсандман.
- Сен ортиқ менинг ўғлим/қизим эмассан…
Ота-оналар нега бундай қилади: норозилик, манипуляция, шу йўл билан истаган нарсаларига эришишга уриниш, ўз гапини ўтказиш, болани «тўғри» қарор қабул қилишга мажбур қилиш.
Шундай ҳатти-ҳаракатларни ўзингизда кузатсангиз, нима қилиш керак: бола нима қилиб қўйганидан қатъий назар сизнинг болангиз бўлиб қолади. Уни борича қабул қилишга ўрганинг. Юзига солиш ўрнига у билан гаплашинг.
Шундай жумлани эшитсангиз, нима дейиш даркор: ҳафа бўлганингиз билан мендан осонгина воз кечишингиздан ҳафа бўляпман.
- Яхшироқ қилсанг ҳам бўларди!
Ота-оналар нега бундай қилади: сиз орқали ўз истаклари амалга ошишини исташади, сизздан доимо биринчи бўлиш ва хато қилмасликни талаб қилишади.Шундай ҳатти-ҳаракатларни ўзингизда кузатсангиз, нима қилиш керак: мукаммал одамнинг ўзи йўқ. Болага хато қилиш, йиқилиш, ютқазиш имконини беринг, шундагина у ўз тажрибасига эга бўлади.
Шундай жумлани эшитсангиз, нима дейиш даркор: мен ўзимдан фаҳрланаман ва натижадан хурсандман.
- Отанг/онангга ўхшайсан
Ота-оналар нега бундай қилади: эри/хотинидан аламини олмоқчи бўлади. Эҳтимол улар ажрашган бўлса, шу билан ўз ҳафагарчилигини намоён қилади.
Шундай ҳатти-ҳаракатларни ўзингизда кузатсангиз, нима қилиш керак: боладан алам олишни бас қилинг, унга отаси ёки онаси учун уялиш ҳиссини сингдирманг.
Шундай жумлани эшитсангиз, нима дейиш даркор: илтимос онам/отамдан ҳафа бўлсангиз, мени айбдор қилманг.
Сабр қил! Мен чидаяпман-ку!
Ота-оналар нега бундай қилади: хис-туйғуларни изҳор қилишни тақиқлашади. Кўпинча катталар ўз хис-туйғуларидан қўрққанлари учун шундай йўл тутишади.
Шундай ҳатти-ҳаракатларни ўзингизда кузатсангиз, нима қилиш керак: боланинг туйғуларини қадрсизлантирманг, у йиғлаш, хафа бўлишга ҳақли. Яхшиси, муайян вазиятларда болага ўзини қандай тутиши кераклигини ўргатинг.
Шундай жумлани эшитсангиз, нима дейиш даркор: бундай туйғуларга ҳақлиман, ҳудди сиз сингари.