Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўзбекистонда бодипозитив

Ўзбекистонда бодипозитив
01 Fev 2022

Мадина Рузматова, PR-adviser ва блогер, Nemolchi.uz лойиҳасига Ўзбекистондаги бодипозитив, ўзини борича қабул қилиш йўли ҳақида гапириб берди. - Афсуски, Ўзбекистонда...

Мадина Рузматова, PR-adviser ва блогер, Nemolchi.uz лойиҳасига Ўзбекистондаги бодипозитив, ўзини борича қабул қилиш йўли ҳақида гапириб берди.

– Афсуски, Ўзбекистонда бодипозитив бир ҳаракат сифатида шаклланмаган. У тизимли эмас, давлат томонидан тан олинмаган ва қандайдир муаммоларни хал қилиш қаратилмаган.

Бодипозитив пайдо бўлганига кўп бўлса-да, Ўзбекистонда у ҳақида энди гапиришмоқда. Мен бу мавзуни кўтарган биринчи одам эмасман. У четда қолаётгани ачинарли.

Мен баландпарвоз манифестлардан бошладим, кейин бундай ишлаш ярамаслигини англадим ва soft influence техникасида ишлашга қарор қилдим, сиз тазъйиқсиз ўз намунангизда роль моделини кўрсатасиз. Мен учун бодипозитив – бу ҳар қандай ташқи кўриниш ва физикани тан олишни англатувчи очиқ фикрлаш тури ва қадриятлар мажмуидир. Мен ташқи кўринишни танқид қилиш ҳақидаги фикрларни ифодалашнинг тажовузкор услубидан ҳам воз кечдим.

Мактабдаги буллингда кичик қизлар албатта катталарга хабар беришлари шарт. Негаки шахсий чегараларни бузаётган одамларни жазолаш шарт. Вояга етганлар ўзларини қулай хис қилишлари муҳимлиги ва ўзларига ёқиши биринчи ўринда туриши кераклигини англашлари шарт. Қийин вазиятга тушган қизларга маслаҳат беришдан йироқман, лекин менга ўз пайтида психотерапевт маслаҳати ёрдам берди.

Бу мавзуни кўтаришдан олдин катта қўрқув бор эди. Фейсбукда жамият ортиқча вазни бор одамлардан қанчалик нафратланиши ҳақидаги илк постимни ёзгандан кейин йиғлаганим эсимда.

Дунёдаги ҳар бир қизга мурожаат қилиш имконияти бўлса, у нақадар гўзаллигини айтардим. У ҳаммасини уддалайди ва кўз ёшлари ортда қолади. Кичиклигингда бирон муаммога дуч келсанг, сени қўллаб-қувватлайдиган инсонга муҳтожлик сезасан. Ҳар бир қизга айтар гапим – ўша инсон ўзингиздир. Муҳаббатингизни бировга исботлашга мажбур эмассиз. Айнан сенга мурожаат қилмоқчиман: ҳаёт жуда гўзал, у қандай бўлишини хоҳласанг, шундай бўлади. Қандайдир журнал/Инстаграм сенга яшашни ўргатгани учун бахтли бўлиш имкониятини қўлдан бой берма. Сен – бетакрорсан!

Oldingi maqola

Отам ёки онам ҳиёнат қиляпти. Нима қилишим керак?
25 Yan 2022
Отам ёки онам ҳиёнат қиляпти. Нима қилишим керак?

Keyingi maqola

Рекламада гендер стереотиплар
03 Fev 2022
Рекламада гендер стереотиплар
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top