— Онамга тега кўрма! — ўлимидан олдин Малика шу гапни айтди.
Унинг овозини эшитгач, Шоядбек сўрида ётган Гулнора ва икки боланинг устидан сакраб ўтади. Қотил аёлга тўрт марта пичоқ уриб, кейин ҳовлидан чиқиб кетди. Ўлаётган уста, Қаюмнинг ва унинг отасининг жасади оралаб ўтиб кетди. Қўшни кўчага чиқиб уни кутаётган таксига ўтирди. Ҳайдовчининг сўроқли нигоҳига эса унга келиннинг отаси ташланганини баҳона қилди. Ҳеч нарсадан хабари бўлмаган такси ҳайдовчиси унга ювиниб олишга ёрдам бериб, тоза кийим берди, шифохонага олиб бориб, кейин аэропортга йўл олишди. Аэропорт олдида кўп сонли ички ишлар ходимларини кўргач, Қўйлик томон буришни сўрайди. У ерда Шоядбек Андижонгача таксига ўтириб олди. Йўлда уни ҳибсга олишди. Қотилнинг қўлида Россияга қайта чипта ҳам бор эди…
Воқеа жойига битта тез ёрдам машинаси етиб келади. Ёш хамшира қалтираётган қўллари билан пулсни пайпасларди. Ягона тез ёрдам машинасига ҳали тирик бўлган устани жойлашди: бир неча соат давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашади, лекин у операция столида жон беради. Вилоятда унинг ҳомиладор хотини ва иккита кичик боласи қолди.
— Менинг Мадинам, ҳали тирик экан, уни қутқаринг, илтимос, — ёлворарди Гулнора. Афсус, бошқа тез ёрдам машиналари йўқ эди…
28 дан 29 июлга ўтар кечаси президент дачасидан узоқ бўлмаган жойда Қибрай туманида беш киши шафқатсиз ўлдирилди: https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/30/qibray/
Қотил 26 июль куни Тошкентга учиб келади, қайтиш чиптаси 29 июлга олинган. Ҳамма ухлаётган пайтни пойлаб, ҳовлига кирди. Эшик очиқ эди – намунавий уйлардан иборат маҳаллада ҳамма бир-бирини танир ва хавфни кутмасди. Гулнора қотиллик пухта режалаштирганини айтади: қотил хоналарнинг жойлашувини билар эди, ўзи билан иккита қассоблик пичоғини олиб келиб, кузатув камералари бўлмаган жойдан такси тўхтатган. Миш-мишларга кўра, Шоядбек Россияда чўчқа сўйиш цехида ишлаган, шунинг учун у профессионал тарзда ўлдиришни билган. Унинг қўли бирон марта қалтирамади.
Гулнора 60 ёшда. У кўзида ёш билан қалтираган қўллари билан яқинлари хаётлик даврида олинган суратларни бирма-бир кўздан кечириб, Немолчи.уз таҳририятига ўша даҳшатли кечанинг тафсилотларини гапириб берди. 10 дақиқа ичида у эри ва учта боласидан айрилди. Малика ўз болалари ва Гулноранинг кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирилди. Мадина кейинчалик синглисининг қўлида жон берди. Кичик ўғли Қаюм яқинда уйланиши керак эди, ҳовлида ёш оила учун уй кўтарилаётганди – шунинг учун ҳовлида уста ҳам тунаб қолганди. Биринчи зарбани дарвоза яқинидаги уйда ухлаб ётган Мадина олди: қотил уни Малика билан адаштирди. Ахир, у айнан Маликани ўлдираман деб келган. Мадинанинг ҳайқириғига унинг отаси, акаси Қаюм ва уста югуриб чиқишди. Уйқусираб қоронғида, улар нима бўлганини тушунмай ҳам қолишди. Пичоқ билан учта ишончли зарба уларнинг ҳаётига зомин бўлди.
Шоядбек билан оила бир неча йил аввал танишади. У шу яқин орада қурилаётган президент дачасини қурувчилар бригадасидан эди. Шундан кейин кредитга олинган Маликанинг уйини ҳам таъмирлаган. У ерда яшаб доимо қарзга пул сўрарди. Қайсидир вақтдан бошлаб унга бошқача муносабат билдира бошлади, лекин Малика у билан хаётини боғлаш ниятида эмасди. Шунда Шоядбек отасининг ҳузурига бориб, Маликанинг қўлини сўрайди:
— Шоядбек, қизим сенга хотин бўлмайди. Сизлар буткул бошқа-бошқа оламсиз. Сен 24 ёш, у эса 35 да. Иккита боласи бор. Қизимни нима қиласан?
Маликанинг ота-онаси йигит қарздан қутулиш учун тўй таклифини бераётганини дарҳол тушунишди. Қарзи каттагина эди – 14 миллион сўм. У атиги 1,6 млн.ни қайтарди. Малика қолган қарзни ҳам қайтаришни талаб қилди, у кредитни ёпиши керак эди.
Шундан кейин Шоядбек отаси, акаси ва Маликага таҳдид қила бошлади. У Россияга кетади. Шунда ҳам тинчимайди. Интернетда қизга ва унинг оиласига нисбатан, шу жумладан миллатига кўра (жабр кўрганлар қозоқ миллатидан) ҳақоратли постларни жойлаштиради. Кейинчалик у порнографик кўринишдаги фотосуратларни монтаж қилишга ўтди: Маликанинг юзини бошқа аёлларнинг яланғоч танасига ёпиштирарди. Бу суратлар тагига Маликани “жалаб” деб интернетда тарқатарди. Бегоналарга Малика уй ва ишдан нарига чиқмаслиги-ю, доимо фақат уйда тунашини тушунтириб бўлармиди. Ўзбекистонда бўлган пайтларида Шоядбек аёлнинг иш жойига пичоқ билан келган, ҳамкасблари олдида таҳдид қиларди. Малика иш жойи бўйича ариза ёзди. Лекин бефойда.
Оила таҳдидларга қўл қовуштириб ўтирмади, улар буни қонун доирасида ҳал қилишга ҳаракат қилишди: май ойида туман ички ишларига ариза ёзишган, кейинроқ порталга ҳам мурожаат юборишган (жавоби ҳалиям келмаган). Гулноранинг сўзларига кўра, ички ишлар ходимлари уларга: «Уни қандай топамиз, Россияда бўлса. Қайтмагунича, ҳеч нарса қила олмаймиз» дейишган экан. У қидирувга берилмаган – акс ҳолда жиноятчи Ўзбекистонга қайтганидаёқ чегарада тўхтатилган бўларди. Ва беш нафар инсон тирик қолган бўларди…
— Болагинам… Енгил атлетика билан шуғулланар, коллежда дарс берарди. Атиги 24 ёшда эди, қанча режалари бор эди. Унинг барча шогирдлари жанозага келди. Мадинанинг жамоаси, Маликанинг заводдаги ҳамкасблари ҳам келишди. Нега бошимизга шу кунлар тушди? У қизимнинг шаънига доғ туширди, болаларимнинг хаётини олиб қўйди. Қизимни яхши кўрмаган у, барчасини пул деб қилди.
Суратлардан бизга кулиб турувчи истарали инсонлар қарайди. Атиги 17 кун аввал улар хаёт эди. Қотилликнинг олдини олса бўларди…
- Ички ишлар органларимиз хотин-қизларнинг аризаларига қўл силтамасдан ўз вақтида муносабат биллдирса.
- Ҳақорат, туҳмат, шантаж учун гумонланувчининг четга чиққанини баҳона қилмасдан қидирувга беришса.
- Ўзбекистонда Жиноят кодексининг “Ўлдириш билан қўрқитиш” 112-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилса. Лекин ИИВ бундай статистикани тақдим этишдан бош тортди.
Қотиллик содир этилган жойга малакали шифокорлар билан кўпроқ тез ёрдам машиналари келганида, эҳтимол, Мадина тирик қоларди.
Тизим ўзгариши учун яна қанча жасадлар керак?
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #АдолатТалабҚиламиз