Зўравонлик ҳолатлари ҳақида яширмаслик керак

Ўша бегона эркак бизни подъезд эшиги олдида туриб кузатиб турарди. Кейин эса кўринмай қолди. Дадам гул сотиб олишга чиқдилар. Ойим ойнадан мени чақириб, ҳеч бўлмаса оёғимга пайпоқ кийишни айтдилар. Мен уйга кириб, пайпоқ кийиб олдим-у, яна ташқарига чиқдим.

Подъезднинг иккинчи қаватида ўша эркак мени кутиб турарди. Пастида ҳеч нарса йўқ эди. Мен шунчалик қўрқиб қолганимдан бирон калима айта олмадим. Ҳайриятки, ақлим етиб, шундоқ унинг олдидан учиб ўтиб кетдим. У орқамдан югурди. Кўча одамларга гавжум бўлгани учун у қочиб кетди.

Мен қўрққанимдан йиғлай бошладим. Шу пайт дадам қайтдилар ва мени аҳволимни кўриб, сўроқ қилдилар. Яхшиямки, ота-онамга ишончим юқори бўлгани учун уларга ҳаммасини айтиб бердим. Дадам кўп ўйламай, унинг кетидан югуриб кетди. 20 дақиқа ўтар-ўтмас, уни судраб келди. Мен ўша эканлигини тан олдим.

Кейин милиция, узоқ сўроқлар… ва ниҳоят суд бўлди. Уни қайси модда билан суд қилишганини, албатта, эсламайман, лекин унинг юзини бутун умрга эслаб қолдим ва қўрқинчли тушларимда кўп кўраман.

Ҳозир ўзига ишонган, ҳурматли аёлман. Яқинда ўша ҳолатга ўхшаган воқеа юз берди. Ишхонада бир эркак тинмай мени таъқиб қиларди. Ундан қўрқардим. Мен жим турмадим ва бошлиғимга ҳаммасини айтдим. Уни дарҳол ишдан бўшатишди.

Шу саҳифада аёлларни айблашларини кўп кўраман. Хўш, ўша 10 яшар қиз қандай қилиб эркак ҳирсини қўзғатган экан?!

На биринчи, на иккинчи воқеада бу қоронғи пайтда ёки одамлар кам бўлган жойда содир бўлмаган. Ҳулоса ўзингиздан. Зўравонга фарқи йўқ. Аёллар, болалар гап-сўзлардан қўрқиб сукут сақламаслиги керак.