Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Виктория Теслюк иши

Виктория Теслюк иши
04 Yan 2022

Бу воқеа 2011 йилда Москва вилоятида содир бўлган. 16 ёшли Вика Теслюк репетиторлик дарсига бориш учун эрта тонгда уйдан чиқиб...

Бу воқеа 2011 йилда Москва вилоятида содир бўлган. 16 ёшли Вика Теслюк репетиторлик дарсига бориш учун эрта тонгда уйдан чиқиб кетади. Пойтахтга бориш учун қиз автобус бекатига боради. Бироқ, у автобусга чиқмади ва репетиторнинг олдига ҳам келмади – ғойиб бўлди. Яқинлари Виканинг ғойиб бўлганини ҳақида дарҳол хабар беришларига қарамай, унинг қидируви муваффақиятсиз тугади. Тергов ёш қиз билан нима содир бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот топмади.

Унинг жасади бир ойдан кейингина уйидан 100 километр нарида топилди. Виктория Теслюк номаълум шахслар томонидан шафқатсизларча ўлдирилган, ҳатто яқин қариндошлари унинг жасадини танимадилар. Кейинчалик тергов шуни кўрсатдики, у бош мия очиқ жароҳатидан вафот этди, ўлимидан олдин эса қийноқларга учраган – унинг бурни, жағи, тишлари синган, шунингдек, бошига тўмтоқ нарса билан бир нечта зарбалар берилган.

Ўн йилдан кўп вақт ўтди ҳамки, Викториянинг шафқатсиз ўлдирилиши иши очиқлигича қолди. Тахминларга кўра, у вақтни тежаш учун шаҳарга машина ушлаган ва аслида у жиноятчининг машинасига ўзи ўтирган. Бироқ, талончилик ёки зўрлаш мақсадида одам ўғирлаш версиялари рад этилди, чунки қотил қимматбаҳо нарсаларига тегмаган ва жинсий зўравонлик излари топилмаган.

Кейин иш шахсий мотивлар билан боғлана бошланди. «У “зўр машиналард” юрадиган ёши катта эркаклар билан дўстлашар ва қотиллик олдидан йигити билан ораси очиқ қилинган”, «Сўнгги пайтларда Викани ёши катта эркаклар жипда олиб юрарди» – шундай сарлавҳали мақолалар тармоқда чиқа бошлади. “Комсомольская правда” газетасига берган интервьюсида Виканинг танишлари унинг бадавлат ёши катта эркаклар билан муносабатлари, тез-тез тунги клубларга бориши, спиртли ичимликлар истеъмоли ва мактабдаги муаммолар ҳақида гапириб беришди. Бу нафақат қизнинг ўлдирилишининг янги версиялари учун асос бўлди, балки жамият томонидан катта айбловлар ва нафратланишнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Қуйида шарҳлардан айримларини келтирамиз:

«Саёқ юрган таёқ ейди».
«Ўзи айбдор – 16 ёшда ўз миясини ҳам ишлатиши керак эди, бу воқеанинг олдини олса бўларди».
«Кичик ёшидан тунги клубларда юрган экан. Эрта етилган қиз катталарнинг ўйинларига вақтидан олдин қўшилволди. Ажаб бўлибди»

Оммавий ахборот воситалари айнан шу нарсага урғу қаратди ва айрим нашрлар ҳатто қизнинг «фаришталарга хос бўлмаган» турмуш тарзининг томонларини тасвирларди. Аммо буларнинг ишга алоқаси борми? Ёки спиртли ичимликларга қарамлик, калта юбкалар ва мактабдаги ёмон баҳолар одамни ўлдириш мумкинлигини белгилайдими? Нега жамият шафқатсиз қотиллик содир этган жиноятчини эмас, балки унинг номукаммал характери учун қизга тош отишни маъқул кўради? Ахир, бундай тафсилотлар Виктория Теслюкнинг шафқатсиз, ҳали қўлга олинмаган қотил қурбони эканлиги ҳақиқатини йўққа чиқармайди-ку.

Виканинг ота-онаси ҳам айбловлар тошбўрони остида қолди. Қиз бадавлат оиладан эди, отаси йирик нефть компаниясининг топ-менежери. У рафиқаси билан Қоҳирада яшар, қизи эса бувиси қарамоғида қолганди. Улар пул билан таъминлашди-ку лекин тарбия қила олмадилар, ўзлари айбдор – жамоатчилик шундай хулосага келди.

“Ота-онаси айбдор: ўтиш даврида қизини бошқа давлатга ташлаб кетиш. ‹…› Ва шундай пул ва имкониятлар билан ундан кўзларини қочирмаслик керак эди, кичиклигида тарбия бера олишмаган бўлса, ҳеч йўқ назоратни кучайтириш керак эди» деб ёзган одамлар Виканинг ўлими ҳақидаги мақола остидаги изоҳларда.

Викторияни қийноққа солган ва шафқатсизларча ўлдирган жиноятчи ҳамон озодликда. Аммо жамият тинч, чунки «бузуқ бой саёқ қиз» ўзининг «қилмиши» учун жазоланди. Демак, ўлимларида қизларнинг ўзи ёки “назорат қилолмаган” ота-оналари айбдор, ўсмирнинг ўлимига ҳақиқатда айбдор бўлган шахс эса жамият томонидан қораланмаган, унутилган ва айбсиз.

Oldingi maqola

Бузғунчи рашк: ундан қутулишнинг 5 йўли
03 Yan 2022
Бузғунчи рашк: ундан қутулишнинг 5 йўли

Keyingi maqola

Дўстликми ёҳуд муҳаббат?
04 Yan 2022
Дўстликми ёҳуд муҳаббат?
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top