Ресторанлар бир неча таомларни махсус нархларда таклиф қилса, супермаркетлар озиқ-овқатни акциялар орқали сотиб олишни таклиф қилади. Бундан ташқари жамиятимизда ўз вазнимизни назорат қилишга ундашади ва мўжизавий оздирувчи дориларини таклиф қилишади. Алал-оқибат парҳез таъсирида кучли портлаш ёки аксинча меъёрдан ортиқ овқатланишимиз мумкин.
Олдинлари ортиқча таомланиш касаллик ҳисобланарди, эндиликда бу холат депрессия оқибатида содир бўлиши аниқланди.
Ортиқча таомланишни қандай аниқлаш мумкин:
– қанча миқдорда еяётганини мутлақо назорат қила олмаслик
– одатдагидан шошиб таомланиш
– қорни тўқ пайтда хам нимадир еб олиш
– овқатланиб бўлгачгина ўз-ўзини ёмон кўриш хиссиёти қийнайди
Юқоридаги рўйхатдан ҳеч бўлмаганда учтаси бўлса ҳам мутахассис сизда семиришга мойиллик борлигини аниқлайди. Бунинг асл сабаби – стресс, қаттиқ парҳез, овқатланишдан қаттиқ тийилиш, ўз-ўзига қадди-қомати борасида қатъий талабларни сингдиришдан содир бўлади.
Ҳолатдан чиқиш – когнитив-хулқ атвор терапияси
Бу даволаш курси ортиқча овқатланмаслик учун энг самарали кураш усулларидан биридир. Беъморни даволаш учун биринчи ўринда уни қандай негатив фикрлар қамраб олганини аниқлашимиз керак. Кейинги босқичда соғлом овқатланишни йўлга қўйиш керак.
Даволаш курсининг асосий тамойиллари:
– парҳезга риоя қилишини бас қилинг ва тез вазн ташлаш ҳақида унутинг
– ўз организмингизни ҳурмат қилинг ва унинг талабини қондиринг
– таомланишни қанча инкор этсангиз, организм уни шунча кўп талаб қилади
– овқат инспектори хизматларидан воз кечинг, яъни миянгиздаги бу овқат яхши, буниси ёмон деган сигнални ўчиринг.
– тўйганлик хиссини тушунишни ривожлантиринг. Овқатланиш жараёнида бир муддат тўхтаб таомнинг таъмини хис қилинг ва ўзингизга “тўйдими” деб савол беринг
– ўз тана аъзоларингизни хурмат қилинг, агар сиз 39 размерли туфли кийсангиз, 36-чи размерли туфлига мажбурлаб оёғингизни тиқиш аҳмоқлик эмасми? Шундай экан, стандарт размерга мослашишни бас қилинг.
– ҳар бир ҳаракатдан рохатланишни ўрганинг, ўзингизни мажбурлаб жисмоний машқлар қидирманг, лекин доим ҳаракатда бўлишга интилинг.
– соғлигингизга эътиборли бўлинг. Сиз тўғри овқатланишингиз керак.
Ва албатта терапевтнинг маслаҳатлари билан ортиқча овқатланиш муаммосидан қутилишингиз мумкин. Яна бир маслаҳат: Ортиқча килограмларни йўқотиш учун ўз олдингизга мақсад қўйинг. Бу айнан журналларда модель қизларнинг фотосуратлари бўлиши шарт эмас.
Браун Университетиниг 20 йиллик тажрибалари шуни кўрсатдики, ўз олдига қўйилган мақсад, ортиқча вазн ташлашга ва шу вазнни бир меъёрда ушлашга ёрдам беради. Акс ҳолда сиз яна ва яна ортиқча вазнни йиғишда давом этаверасиз. Ўз олдингизга қўйган мақсадингиз мустаҳкам бўлиши керак.
Мутахассис ёқимли муҳитни ярата олиши керак.
Агар сиз ёки сизнинг яқинигиз овқатланишини назаротга олмоқчи бўлса, қуйидагиларга эътибор беринг:
- Мутахассиснинг айнан шу йўналишда дипломи бўлиши керак. Бирор бир натижага эришиш учун психолог, диетолог маслахатларини уйғунлаштирган ҳолда тана аъзолари устида ишласа аниқ бир натижага эриша олиши ва натижани сақлаб қолиши мумкин.
- Мутахассис хар бир беъморга индивидуал ёндошиб, унга қулай шароитларни ярата олиши керак. Ҳеч қачон мижознинг қад-қоматини ёки унинг овқатланиш режимини муҳокама қилманг. Бирор натижага эришиш учун секин-асталик билан ҳаракатланиш лозим.
- Мижоз ҳар ортиқча овқатдан ўзини тия олмаса уялишни бошлайди. Шундай пайтда мутахассис мижознинг ҳолатини тўғри тушуна билиш керак.
- Даволаниш курсларини энди бошлаган мижозлар қорни тўқ бўлса-да емайман деган сўзни айта олмайди. Шундай пайтларда мутахассис чиройли усулда мижозга очлик ва тўқлик хисси чегарасини тушунтира олиш керак.
- Мутахассис мижозга маълумотларни айнан у тушунадиган тилда аниқ, лўнда қилиб тушунтира олиш керак.
- Бу курсни ўташ чоғида мижоз албатта қаршиликлар қилиши табиий, шундай пайтларда мутахассис унга ресурсларни тан олиш ва мижозни унга таянишга ўргатади.
- Мутахассис мижознинг портлашига тайёр бўлиши керак ва у билан ишлай олиши керак. Айнан мижознинг портлаш ҳолатига келиши, унинг янги босқичга ўтганидан дарак беради. Ва ниҳоят мутахассис мижозга натижани кўрсата олиши керак.