Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Менинг отам – тажовузкор

Менинг отам – тажовузкор
14 May 2020

Мени болалигимдан ота-она қандай бўлишидан қатъий назар уларни яхши кўриш ва ҳурмат қилиш керак деб тарбиялашган. Менинг дадам эса –...

Мени болалигимдан ота-она қандай бўлишидан қатъий назар уларни яхши кўриш ва ҳурмат қилиш керак деб тарбиялашган.

Менинг дадам эса – руҳий абьюзер (тажовузкор). У хаётимизни заҳарга айлантирган. Барча оила аъзоларини руҳан эзиб ташлаган. Уйимиз – ҳақиқий зиндон. Яқингача отамни ёмон кўришимни тан олмаганман. Бу ҳақида ўйласам ҳам гўёки биров билиб қўядигандай.

Оиламизда бу муҳокама қилинмайди, ҳамма мум тишлагандай. Ҳамма азобланади, лекин сукут сақлайди. Менинг эса буларни ортиқ кўтаришга кучим йўқ. У билан иложи борича тўқнашмасликка ҳаракат қиламан. Лекин бирга тургандан кейин бунинг иложи йўқ. У билан ортиқ бир уйда яшашни хоҳламайман. Ундан нафратланаман.

Мен энди иш бошладим, шунинг учун ундан қисман молиявий қарамлигим бор. Аммо мен моддий тарафдан мустақил бўлсам ҳам у алоҳида туришимга рухсат бермайди. Бизда ёш қизларнинг эрга тегмасдан уйдан чиқишига рухсат берилмайди-ку…

Қандай йўл тутмоққа хайронман…

Oldingi maqola

Хотин-қизлар қонун ҳимоясида
12 May 2020
Хотин-қизлар қонун ҳимоясида

Keyingi maqola

Ҳимоя ордерини олган зўравонлик қурбонлари учун хавфсизлик режаси
16 May 2020
Ҳимоя ордерини олган зўравонлик қурбонлари учун хавфсизлик режаси
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top