Ли Ли иши

Ли Ли оддий австралиялик саккизинчи синфда ўқийдиган қиз, ветеринар бўлишни орзу қилар ва жуда яхши ўқирди. 1989 йилнинг 3 ноябрь куни у ота-онасидан 16 ёшли бир йигитнинг туғилган кунига бориш учун рухсат сўрайди, онаси унга ёзма рухсат бериб, ўгай отаси қизни соат 23.00 да олиб кетиши ҳақида огоҳлантиради. Эртаси куни эрталаб унинг лат еган ва яланғоч танаси қумтепаларда кўплаб оғир жинсий аъзолар шикастланиши ва бош суяги синган ҳолда топилди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ли ва яна бир неча саккизинчи синф ўқувчи қизларни маст қилиб, уларни жинсий алоқа қилишга кўндириш мақсадида ёши каттароқ йигитлар зиёфатга таклиф қилган.
Ли ва унинг дугонаси тезда маст бўлишади, 15 ёшли йигит қизларнинг олдига келиб, уларни айланишга чақирди. Ли шунчалик маст бўлганки, йигит уни деярли судраб борарди. Бироз вақт ўтгач, йигит ва қиз қайтиб келишди: Ли уни зўрлашганини айтиб бақирарди, этагида қон доғлари бор эди (кейинчалик экспертиза қизнинг ўша тунгача жинсий алоқада бўлмаганини исботлайди).

У атрофдагилардан ёрдам сўрайди, лекин унга ёрдам бериш тугул, қайтанга унга ташланишади. Бир гуруҳ ёши каттароқ йигитлар унга турли таклифлар билдириб, унга тегинишар ва қизни мажбуран ўзларига тортишни бошладилар. Ли уларнинг қўлидан чиққач, йигитлар ерга йиқилган қизни итариб юборишди ва унинг устидан пиво қуйиб, тупуришар ва уни тепишарди. Буларнинг барчасини зиёфатда бўлган кўплаб ўсмирлар кўрган, аммо уларнинг ҳеч бири қизга ёрдам бермаган.

Бироз вақт ўтгач, Ли гандираклаб соҳил томон йўл олади. Экспертлар қотиллик содир бўлган кечада у ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган даражада маст бўлганлигини тасдиқлайди ва у ўша кеча бир неча бор жинсий зўравонликка учрагани, шу жумладан бегона буюмлар билан зўрланганини тасдиқлайди.

Қизнинг ўгай отаси соат 22.50 да қизни олиб кетишга келади ва уни ҳамма жойда қидириб, Ли шунчаки дугонаси билан тунабди, деб ўйлаб, уйга қайтади. Эрталаб у ва базмдаги бир неча ўсмирлар қизни соҳил бўйлаб қидиришади ва уни яқиндаги қумтепаларда топишади, ёнида қон излари билан тош ётарди.

Зиёфатдаги бир нечта одам Лига қилинган тажовуз ва жинсий зўравонликни дарҳол тан олди. Бироқ, матбуот анча пайтгача Ли билан кўп ойлик муносабатларини яширишга уринган ўгай отаси томонидан ўлдирилгани ҳақидаги версияни илгари суради.

Зиёфатда қатнашган 18 ёшли Мэтью Грант Вебстер аввалига Лига ҳужум қилганликда, кейин эса уни ўлдиришда айбини тан олди. Қиз у билан бўлишни рад этгани учун унга ҳужум қилганини тан олади ва 20 йилга қамалади. Гай Чарльз Уилсон, бошқа бир йигит ва зиёфатда иштирок этганлар ичида 18 ёшдан ошган ягона шахс, тажовуз қилганликда айбини тан олади; учинчи эркак (15 ёш) вояга етмаган қиз билан жинсий алоқада бўлганликда айбини тан олди.

Ли Ли иши катта резонансга сабаб бўлади ва кўплаб оммавий ахборот воситалари бу даҳшатли жиноятни ёритиб боради, дастлаб гуруҳ бўлиб зўрлаш ва қотилликка эътибор қаратилди, аммо кейинроқ ОАВ эътиборини бошқа нарсага қаратди: алкоголь, гиёҳвандлик моддалари, ота-она назоратининг етишмаслиги, жабрланувчининг жинсий хатти-ҳаракатлари. Лининг ота-онасини ҳам айблашарди. Кўплаб газеталар марҳум қизни бузуқ ва ифлос деб аташди. Узоқ вақт давомида Лининг ўгай отаси зўравонлик учун айбсизлигини исботлаб келган ва у ҳам иш бўйича айбланувчилардан бири Уилсонга ҳужум қилганликда айбланган. Эркак Лининг синглисини ҳақорат қилганидан кейин унга ҳужум қилган.

Метью Грант Вебстер 2004 йилнинг июнь ойида 14,5 йиллик қамоқ жазосидан кейин шартли равишда озодликка чиқади.