Яқинларинг хиёнат қилганда…

Севган йигитимга сиримни очганимда у ҳам мени айблади, гўёки мен ёмон қиз эканман. Унинг олдида тиз чўкиб мени ташламаслигини сўрарканман, у тўхтовсиз менга айблов тошларини улоқтирарди. Мен ўша пайт даҳшат ва қўрқув исканжасида қолдим.

Ёзяпман-у, кўз ёшларимни тўхтатолмайман… Халигача нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Кимгадир сиримни очмоқчи бўламан-у, уяламан ва қўрқаман. Бу оғир юкдан қутулишни ич-ичимдан истайман…

Кейин англадимки, бундай воқеалар минглаб қизларнинг ҳаётида бўлар экан ва унда менинг заррача айбим йўқ экан. Сукут сақламасдан, бундай зўравонликлар ҳақида бонг уришимиз керак.