Сиз зулм, тазйиқ, оиладаги зўравонликка дуч келиб, ички ишлар органларига мурожаат қилгансиз. Хотин-қизлар масалалари бўйича нозир сизга ҳимоя ордерини ҳам берди. У тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари учун давлат ҳимоясини таъминлайди.
Қўлингизда ордер бўлса-да, сизга хавфсизлик режасини тузиб олишни тавсия қиламиз:
- Ички ишлар бўлимидан такрорий зўравонлик ёки зулм ҳолатларида нима қилиш кераклиги, қоидабузарликларни қандай қайд этиш, куннинг исталган вақтида кимни чақириш мумкинлиги, қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида батафсил сўраб олинг;
- Агар сиз алоҳида турсангиз, уйингиз хавфсизлигини кучайтиринг; Интернетда турли тавсиялар бор, истасангиз участка нозиридан маслаҳат сўрашингиз мумкин;
- Уй қулфини алмаштиринг. Подъездда домофон ўрнатилган бўлса, қўшнилар билан келишиб, унинг кодини ўзгартиринг;
- Ҳолатингизни дўстларингиз, қўшниларингиз, иш берувчингиз, маҳалла қўмитаси, болалар боғчаси ва мактабга хабар беришдан қўрқманг. Сиз ўқитувчиларни, боғча опаларни болаларга сиз тайинлаган шахслардан ташқари ҳеч ким ёллатмаслик ҳақида огоҳлантиришингиз мумкин;
- Агар илгари сизга нисбатан зўравонлик ишлатган одам қоидаларга риоя қилмаса, дарҳол ички ишларга хабар беринг;
- Қўшниларингиз сизнинг хонадонингиздан бақир-чақирларни эшитса ёки бошқа шунга ўхшаш вазиятларда 102 га қўнғироқ қилишларини сўранг;
- Иложи бўлса, ишга боришда ёки болаларни боғча/мактабга кузатишда ҳар хил вақтда чиқинг.
- Тирбанд соатларда ишга бориш ва қайтишга ҳаракат қилинг.
Агар ҳимоя ордерини хали олмаган бўлсангиз, лекин зўравон билан яшасангиз, ўзингизнинг ҳавфсизлигингизни қандай таъминлашингиз мумкинлиги ҳақида ўқинг.
Агар алоҳида турсангиз-у, собиқ турмуш ўртоғингиз ханузгача сизни таъқиб қилса, ушбу йўриқнома бўйича хавфсизлик режасини тузинг.
Туну-кун ишлайдиган ишонч телефонлари ҳақидаги маълумотни сақлаб қўйинг.
Шунингдек бизга ўз ҳиқоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин.