Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўғил топиш, эрни йўқотиш ва ўзликни англаш. Ўзбекистонлик мигрантнинг ҳикояси

Ўғил топиш, эрни йўқотиш ва ўзликни англаш. Ўзбекистонлик мигрантнинг ҳикояси
02 Okt 2021

“Муҳаббат” ўзбек тилида “Меҳр” маъносини ҳам беради. Биз бўлган воқеа қаҳрамонини, унинг илтимосига кўра шу ном билан атаймиз. Воқеа жойи:...

“Муҳаббат” ўзбек тилида “Меҳр” маъносини ҳам беради. Биз бўлган воқеа қаҳрамонини, унинг илтимосига кўра шу ном билан атаймиз. Воқеа жойи: Фарғона водийси – Москва.

2010-йилда Муҳаббат эри билан бирга уйларини сотиб, Москвада яхши ҳаёт қидириб Водийни тарк этишди. Иккита бошқа оила билан бирга уйни ижарага олишди, ҳар бир оила алоҳида хонада яшади. Эри нон ёпарди, у эса кафега идиш ювувчи бўлиб ишга жойлашди. Бир неча ойдан сўнг пишириқ тайёрлаш билан шуғуллана бошлади, эрини бошқа кафега, манти ва чучвара тайёрловчи қилиб ишга олишди. Оиланинг даромади ортиб борди, ҳаммаси яхши эди.

Қўшни аёллардан бири ҳомиладор эди, Муҳаббат доим уни ширинликлар, пишириқлар билан сийларди. Бир куни Муҳаббатга қўшниси қўнғироқ қилди: хотиним туғди, илтимос, туғруқхонага келинг, шифокорлар билан гаплашинг, биз русчани билмаймиз. Нима ҳам қиларди? Борди.

Туғруқхонада Муҳаббат қўшниларга бола керак эмаслигини билди. Туғруқдан кейин аёл бир неча марта қочишга уринди. Ходимлар таржима қилишни сўрашди: “Болани олиб кетсин, бундай қилиш мумкин эмас, бундай ишни суд кўриб чиқади”. Муҳаббат болани олиб кетишга кўндирди, барча зарур нарсаларни ўзи сотиб олди, уйга олиб келди, боланинг қорнини тўйғазиб ишга кетди.
Қайтиб келса – қўшни хонада тинчлик, ҳеч ким эшикни очмайди. Уй эгасига телефон қилди, хонани очишди – қўшнилар йўқ, нарсалари ҳам. Бола ҳам. Уй эгаси елка қисиб, Муҳаббатдан бутун уйни алоҳида тўловга йиғиштиришни сўради. Аёл юқорини тезда саранжом қилиб ертўлага тушди. Қопда нимадир қимирлаётганлигини пайқади. Мушук деб хаёл қилиб, оёғи билан суриб кўрди, бу қора ахлат пакети бўлиб чиқди. Юқорига олиб чиқди, очиб кўрса – пакетда яланғоч бола! Кўчада куз, совуқ эди, бола эса кўкариб кетган. Иссиқроқ ўраб, қўшни холани маслаҳат олиш учун чақирди. У эса: “Бу Аллоҳнинг инъоми. Агар у истаганида, уни ўзи олган бўларди” – деди.

Ишдан эри қайтиб келди, болани кўриб: “Ота-онасини қидирамиз, унгача биз билан яшай қолсин” – деди. Бир ой қидиришди, натижасиз. Иш берувчи, ҳолат ҳақида хабар топиб, коляска совға қилди ва Муҳаббатга бошқа график тузиб берди: тунда у барчасини тайёрларди, кундузи эса бола билан ўтирарди. Барча ёрдам берди: ким болалар бўтқасини сотиб олади, ким тагликлар олиб келади.
Икки ойдан сўнг қўшнисининг ўзи қўнғироқ қилди. Муҳаббат гап орасида сўради:

– Боланг қандай?
– Ўлди.
– Қандай ўлди?
– Шундай, ўлди…

Учрашишга келишишди. Қўшнисининг Ўзбекистонда эри ва уч боласи борлиги аниқланди. Москвада бир ўзига қийин бўлгани учун, у бошқа мигрант билан бирга яшаган экан. Лекин бола уларнинг иккаласига ҳам фақат халал берган. Эҳтимол, унинг ўлгани яхшиликкадир.
Шу жойида Муҳаббат бошқа жим туролмади: “Виждонингиз борми? Ўғлингиз тирик!”
Эри аралашди: “Болакай биз билан яшаяпти. Бош тортиш ҳақида ариза ёзинг, биз уни фарзанд қилиб оламиз, хотиним у билан Ўзбекистонга қайтади”.

Улар ўйлаб кўришни ваъда қилишди. Бир неча кундан кейин қўшниси қўнғироқ қилди: “Менга ҳозир зудлик билан кредит учун пул керак, картамга 15 минг рубл кўчиринг, кейин боладан бош тортаман”. Муҳаббат пул ўтказди ва қўшниси йўқолиб кетди. Бутунлай.
Бироз вақтдан кейин эри кетди: аёлнинг эътибори бола билан банд бўлганида, у бошқаси билан топишиб олибди. Муҳаббат қўлида эмизикли бола билан ўзи қолди. Бахтига, иш берувчи унинг меҳнатсеварлиги ва тартиблилигининг қадрига етарди, шунинг учун ўзининг бувисининг уйига кўчириб келди, печка ўрнатиб берди. Муҳаббат бувига қарашди ва кафе учун ширинликлар пиширишни давом эттирди.

Ўғли уч ёшга тўлганида, у мигрантлар учун бепул юридик маслаҳат олгани борди. Ҳужжатларни нима қилиш ҳақида билмоқчи эди. Адвокатларга барчасини айтиб берди, улар Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, “энг каттасига” барча ҳақиқатни айтиб беришни маслаҳат қилишди. У ёғи бир гап бўлар.
Аёл бир ой давомида бола билан элчихонага қатнади, қабулга кира олмади. Бир куни қўриқчи унга: “Сиз анчадан буён бола билан келасиз, анави эркакнинг олдига боринг, у тушлик қилгани чиқди. Барчасини унга айтинг” деди.
Муҳаббат эркакка яқинлашиб, гаплашиб олиш учун беш дақиқа сўради. Унинг ҳикоясини эшитган эркак қойил қолди: “Мен ҳаммани, ҳатто яқинларини ҳам сотган аёлларни кўрганман. Сиз жуда жасоратли аёл экансиз, мен сизга ёрдам бераман. 10 кундан кейин келинг, ҳужжатлар тайёр бўлади” – деди.

Элчихонадан вақтлироқ қўнғироқ қилишди: “Муҳаббат, келинг”. У саросимага тушди, нимага бунчалик эрта. Ҳаётининг мазмунига айланган болани ундан тортиб олишларидан қўрқди. Элчихонада уни ҳужжатлар ва… Ўзбекистонгача самолёт чиптаси кутарди.
– Раҳмат, лекин чипталар керак эмас, ўзим ишлаб топиб оламан. Мен фақат ҳужжатларни сўрадим, қолганини ўзим эплайман.
Якунда келишиб олишди: авиачипталарни поезд чипталарига алмаштиришди. У ўғли билан Ватанига қайтди, бу ерда на уйи, на иши на қўллаб-қувватлайдиган одами бор эди. Муҳаббат барча жойга пиёда қатнади: пули ҳатто жамоат транспортига етмасди. Танишларидан егулик оларди, шундай кунларнинг бирида танишларидан бири Фарғонада “Меҳржон” ННТ га мурожаат қилишни маслаҳат берди.

“Меҳржон” раҳбари, Хуршида Ибрагимова Муҳаббат уларнинг офиси остонасидан ўтганида эшитган биринчи нарса:
– Ассалому алайкум. Ҳаммасини айтиб берсам, болани мендан олиб қўймайсизларми?
– Нима учун уни олиб қўямиз? Нима учун бундай савол беряпсиз? Олиб қўймаймиз, айтиб беринг, нима бўлди.
Албатта, бу воқеа Хуршидани бефарқ қолдирмади. “Меҳрижон”да Муҳаббатга печка олиб беришди, ун харид қилишди, болани боғчага жойлаштиришди – бир неча ойдан сўнг у оёққа турди. Банкдан кредит олди, новвойхона очиш учун яна ускуналар харид қилди, ёрдамчиларни ишга олди.
Мигрантка из Узбекистана, которая усыновила ребёнка

Пулсиз яшаш қанчалик оғирлигини ҳали унутмаган Муҳаббат, новвойхонасида эҳтиёжларга нон тарқатади, чегирмалар қилади. Шундоғам у ерда нархлар жуда арзон: булочка 1,5-2 минг сўм. Барчаси изига тушиб кетади, фақат сабр ва куч керак дейди у:
Қанчалик қийинчилик бўлмасин, аёл бу ҳолатдан чиқиб кетади. Орқага қараб баъзида ўйлаб қоламан: яхши кунлар келди
Муҳаббат – “Меҳржон” ёрдам берган кўплаб аёллардан бири холос. Бу ерда юрист ва психологлар бепул маслаҳат беради, қийин аҳволда қолган аёлларни ўқитишади ва ўз бизнесини очишда кўмаклашишади. Хуршида Фарғона водийсида аёллар учун биринчи нодавлат шелтер очишни режалаштирмоқда. Уларда ер участкаси бор, лекин шелтер учун бинони нолдан кўтаришга тўғри келади. Ва бу катта пул талаб қилади.

Агар сиз “Меҳржон” ННТ га ёрдам беришни истасангиз, қуйида уларнинг манзиллари (жисмоний шахслар пулни ҳисоб рақамга “Апелсин” иловаси орқали ўтказишлари мумкин”):
•Меҳржон аёллар ва болалар маркази
•Фарғона ш., Ёшлик кўч., 8
•Тел: +998 94 397 22 36
•Ҳ/р 20212000604649664001
•Фарғона Миллий банк, МФО 00493
•СТИР 206 933 744
ННО Мехржон в Фергане

Oldingi maqola

Йигитлар учун кийиниш бўйича тавсиялар
01 Okt 2021
Йигитлар учун кийиниш бўйича тавсиялар

Keyingi maqola

ҲАФАЛИКНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?
02 Okt 2021
ҲАФАЛИКНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top