Чикатилло – афтидан оддий одам, лекин ичида маҳлуқ яширин эди

Зўравон, маньяк, педофил деганда кимни тасаввур қиласиз? Кўз олдингизда қандай сиймо гавдаланади? Сизнингча, ўсмирлар ва болаларга нисбатан зўравонлик билан оид жиноятларни содир этган шахс қандай кўриниши керак? Уни ҳатто одам деб аташ мумкинми?

Эҳтимол, одамови, муваффақиятсиз, кир-чир кийинган, юзида ёқимсиз ифода акс этгандир? Бадиий фильмларни томоша қилганимиздан кейин қотил ва маньякларни айнан шундай тасаввур қиламиз. Аслида, улар бутунлай бошқача…

Андрей Романович Чикатило – собиқ Иттифоқдаги серияли қотил, зўравон, педофил ва одамхўр. Ўзини жинсий қондириш учун Ростов, Владимир, Запорож, Днепропетровск, Тошкент, Москва вилоятлари ва Ленинградда камида 43 кишини шафқатсизлик билан ўлдирган.

Чикатилонинг оилавий ҳаётида ҳамма нарса силлиқ ва хотиржам эди. Хотини унинг барча қилмишларини билгач, эшитганларига ишонмади. Унинг хотиржам, мулойим, меҳнаткаш ва ҳамдард эри, икки фарзанднинг отаси, болаларни шафқатсизларча йўқ қилиб, кейин уйга қайтгач, ўз қизи ва ўғли билан ўйнай олмасди, унинг фикрича.

Яқинларининг таъбири билан, пашшага ҳам озор етказа олмайдиган букри, камтарин, ўқимишли, эркак узоқ йиллар давомида болаларни ваҳший ва аёвсиз ўлдирган. Чикатилонинг фотосуратига қараб, уни руҳий жиҳатдан беқарор ва қўрқинчли деб аташ қийин.

1970 йил 15 августда Андрей Чикатило Новошахтинскдаги 32-сонли мактаб-интернатга бош ўқитувчи лавозимига қабул қилинади ва 1970 йил 1 сентябрда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси лавозимига ўтказилади. Чикатило бир муддат шу мактаб директори сифатида ҳам ишлаган. Аммо кейин ўз шогирдларига нисбатан жинсий зўравонлик содир қилгани учун ишдан «ўз ихтиёри билан» бўшатилади.

1978 йилда у оиласи билан Шахталарга кўчиб ўтади ва у ерда сентябрь ойида 33-сонли ўқув юртида ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади. Бу ерда Чикатило ўн беш ёшли Володя Шербаковга тегажоғлик қилмоқчи бўлди. Чикатило тарбиячи бўлиб ишлаётганида нафақат қизлар, балки ўғил болалар ҳам уни жинсий қизиқтириши, шунингдек, қурбоннинг қаршилигини ва ҳайқириқлари унинг шаҳватини қўзғашини пайқайди.

У ўзининг бўлажак қурбонларини кўпинча автобус бекатлари ва вокзалларда учратар, кейин эса қандайдир асосли баҳона билан уларни ўрмон ҳудудига ёки бошқа шу каби жойга олиб борарди. Қурбонлар хавф-хатарни сезмай, ширинсўз, сокин, ақлли одам кетидан эргашар, улар қочиб кетишни хаёлига ҳам келтирмасди.

Терговчилар даҳшатли жиноятчининг портретини олиш учун мурожаат қилган психиатр Александр Бухановский қотилнинг руҳий касал ёки гомосексуал эканлиги ҳақидаги версияни дарҳол рад этди. Унинг фикрича, жиноятчи оиласи, фарзандлари ва иши бўлган оддий, эътиборга лойиқ совет фуқароси – қотилнинг лақабларидан бири “граждан Икс” эди. Фуқаролик кийимида бўлган полициячилар доимий равишда электр поездларида ўлжа сифатида саёҳат қиларди. Таганрог – Донецк – Ростов – Сальск йўналиши бўйлаб милиция ходимлари томонидан назорат қилинган. Чикатило дружинник сифатида ушбу операцияда қатнашган ва поезд станцияларида навбатчилик қилиб, милицияга ўзини тутишга «ёрдам берган».

1984 йилга келиб, Чикатилони бутун Иттифоқ қидиради. Унинг психологик портрети аллақачон мавжуд, тахминий фотороботи ҳам, бегуноҳ одамлар аллақачон унинг жиноятлари учун судланган. Тасодифан Андрей Чикатило кичик жиноят учун ҳибсга олинади, у ҳам ўша машъум қотилликларга алоқадорлиги текширилади, аммо тезкор ходимларда камтарона ходим, собиқ ўқитувчи, милиция дружинниги ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди ва уни қўйиб юборишади.

Бу хатолик Чикатилога Новочеркасскга кўчиб ўтиш ва қотилликларни давом эттириш имконини беради. 1990 йилгача у яна ўндан ортиқ одамни ўлдиради.

Темир йўлдан унча узоқ бўлмаган жойда, охирги қотилликни содир этган Чикатилони милиционер пайқаб қолади. Ўрмондан костюм-шим ва галстук кийиб чиққан ғалати одам ёш тезкор ходимнинг эътиборини тортади, унинг исми баённомага ёзиб қўйилади. Кейинчалик, жасад топилгандан сўнг, Чикатило назоратга олинади. Шундай қилиб, 12 йил ва 54 қотилликдан сўнг, Собиқ Иттифоқдаги энг даҳшатли маньяк қўлга олинади, у оддий одамга ўхшарди, лекин ичида ҳайвон яширин эди.