Тасаввур қилинг: Ишингиз кундан-кунга кўпайиб кетаяпти, ҳеч тугай демайди. Ишлашга холингиз йўқ. Бу нима – чарчоқми ёки стресс?
Ақлий, жисмоний, рухий қувватимиз тугайверса, биз ўзимизда рухан тушкун холатни хис қиламиз ва бу табиий. Бунинг сабаби салбий бўлиши билан бир қаторда ижобий ҳам бўлиши мумкин. Ҳар икки холатдаям биз ўзимизда стресс хис қиламиз, дейди психолог Раян Ховс.
Чарчоқ эса – доимий стресс ҳолатда юриш, бирор натижага эриша олмаслик ва б. Агар доимий рухий зўриқишлар остида юравериш қаттиқ тушкунликка тушириб қўйиши ҳеч гап эмас.
Бундай ҳолларда ҳеч нарсага умид қолмайди, ҳудди бу зулматни охири йўқдек. Яна бир рухий тушкунлик ва чарчоқнинг фарқи шундаки, рухий тушкун инсонларда қайсидир ишларни амалга оширишга куч топамиз, лекин қаттиқ чарчоқ оқибатида бирорта ишни якунига етолмай қоламиз. 2019 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш жамияти “Чарчоқни” касаллик деб тан олди.
Зўриқиш белгилари:
1.Уйқу билан боғлиқ муаммолар. Сиз умуман ухлолмаслигингиз ёки серуйқу бўлиб қолишингиз билан характерланади. Ҳаммада ҳар хил кўринишда бўлади, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизда чарчоқ хиссини туясиз.
2. Иш ҳақидаги ўйлардан юрагингиз сиқилади. Ишдан шу қадар чарчаганингиздан, рахбар ишдан бўшатиб юборса ҳам розиман деган фикрга борасиз ёки ҳар тонг ишга борар экансиз тезроқ кеч тушсайди, деб орзу қиласиз.
3. Мақсадингиз йўқ. Кундан-кунга бошлаб қўйган ишингизни ниҳоясига етказиш қийинлашиб бораверади, худдики буни охирига етказишдан мақсад йўқдек. Кайфиятингиз тушиб кетаверади, ҳар бир нарсага пессимистик қарашни бошлайсиз.
4. Тез-тез касал бўлиб қоласиз. Доимий рухий тушкунликлар иммун тизимингизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шу сабабли тез-тез шамоллаб қолишлар, сабабсиз бош оғриқлар сизни безовта қила бошлайди.
5. Атрофдагилар билан ўртангизга девор тортиш. Олдинлари ҳамкасблар билан тез-тез хазиллашиб, гаплашиб турган одам энди оддий суҳбатга ҳам вақт топа олмай қолади. Баъзида ўзини айбдордек хис қилади, яъни берилган топшириқ турганда ўйин-кулгу қилишга хаққи йўқдек ҳисоблайди.
6. Ишингизни эплай олмаяпсиз. Биринчи ўринда эплай олиш қобилияти ва креативлик йўқолади. Кетма-кет хатоларга йўл қўя бошлайсиз. Берилган топшириқларни бирдан тушунадиган одам, энди қайта-қайта ўқиса ҳам ҳеч нарсани тушунмайди. Ишларингиз кундан-кунга йиғилиб қолаётганини англаяпсиз, бу эса сизни рухан тушкунликка етаклайди.
Рухий зўриқишни эрта аниқлашнинг иложи йўқ, агар аниқлаган бўлсангиз қуйида ўзингизга ёрдам беришнинг 4 усули хақида тўхталамиз.
Бажараётган вазифангиздан маъно изланг
Албатта кўп вақтдан бери қўлланб келинаётган тартиб-интизомни ўзгартиришнинг иложи йўқдир, лекин ўз қўлингиздаги, яъни бажара оладиган вазифаларга диққатингизни қаратинг. Раҳбарият билан гаплашинг, вазифани бажаришингизда сизга ёрдамчи керакдир?
Кўнглингизга ёқадиган машғулотларга вақт топинг
Ишларингизга вақт тополмаётган бир пайтда бу ортиқчадек кўриниши мумкин, лекин айни пайтда ўзингизга эътибор қаратишнинг айни вақтидир. Иш жадвалингизда сузишга бориш, тоза ҳавода сайр қилиш ва бошқа машғулотларни киритинг ва албатта уларни бажаришга ҳаракат қилинг.
Иложи бўлса иш давомида ўзингизга танаффус беринг
Шундай пайтларда ўзингизга танаффус беришингиз зиён қилмайди. Меҳнат таътилини олинг. Табиат қўйнига чиқиб дам олиш қувват олишнинг энг яхши усули, дейди Чемберс.
- Ёрдам сўрашдан уялманг.
Рухий зўриқишни ўтказаётган инсонлар ўз қобиқларига ўралиб олишади. Лекин унутмангки, сизга ёрдам беришни истовчилар доим топилади, чунки улар ҳам бир пайтлар сизнинг рухий ҳолатингизни бошларидан ўтказган бўлиши мумкин. Имкон борича ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинг. Агар ростдан қўллаб-қувватланишга муҳтож бўлсангиз, уялмасдан ёрдам сўранг. Агар психолог ёки психотерапевт ёрдамини олсангиз янада яхши бўлади.
Юқоридагиларнинг хеч бири ёрдам бермаса–чи?
Нима бўлганда ҳам қалтис ва тез қарор қабул қилманг. Резюмени янгиланг, талабларингизга мос келадиган иш қидиринг. Майда лекин ишонч билан олға қадам ташланг. Ўзингизга бўлган ишончни бир зум бўлса-да сўндирманг. Ҳолатни доим назоратда ушлашга ҳаракат қилинг ва тез орада ҳолатингизда яхши томонга ўзгаришлар борлигини сезасиз.