Anonim hikoyalar

Соҳиба опа кичик қизи мушукчани бўйнидан буғиб, уни бошларига ураётганини кўриб қолади
Лойиҳамиз муаллифига бир аёл қўнғироқ қилди. Унинг розилиги билан ҳикоясини сизга ҳавола этмоқдамиз. Қаҳрамонимиз тўрт фарзанднинг онаси Соҳиба опа (шартли равишда қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилди) умрининг ўн тўққиз йилини ижарама-ижара юриб, фарзандларини ҳалол боқиб, катта қилди. Қизлар катта бўлиб, уйидан совчилар аримай қолди. Катта қизини узатганлиги учун навбат иккинчи қизига келган эди. Шаҳнозани ҳам узатиш вақти […]

НИМА УЧУН ФАРОВОН ОИЛАЛАРДА ҲАМ ИЧКИЛИКБОЗ ИНСОНЛАР ЕТИШИБ ЧИҚАДИ?
Муаммоли оила фарзандлари улғайгач салбий иллатларга эга бўлса, ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Аммо фаровон турмуш ва тарбияли ота-онанинг болалари кутилмаганда ичкиликбоз бўлиб қолса, беихтиёр ёқангни ушлайсан. Психологларнинг фикрига кўра, қуйидаги ота-оналар тоифаси болаларини ичкиликбозликка бошлашлари мумкин: – Масъулиятсиз, шафқатсиз, фарзандларига етарли эътибор кўрсатмаган ота-оналар; – Ўта масъулиятли, ўта ғамхўр ва фарзандларини ортиқча эътибор билан сийлаган […]

Сусамбил вилоятидан қаҳрамонимиз адолатга эришди
Сусамбил вилоятидан О.Х. адолатга эришди. Яқинда Сусамбил вилоятидан О.Х. ҳақида ёзган эдик, унга қизлар тегажоғлик қилган эди. Унинг сўзларига кўра, у ишдан уйга қайтаётган бўлган, ўз маҳалласида кетаётган бўлган. О.Х. қийқириқлар, ҳуштаклар ва турли уятсиз сўзларни эшитиб қолди. Унинг олдига учта қиз яқинлашади, атрофини ўраб, йўл беришмасди. Турли ҳақоратли сўзлар айтишган. Биттаси ҳатто унинг орқасига […]

Сусамбил вилоятида яшовчи йигитга 3 қиз тегажоғлик қилди
Сусамбил вилоятида яшовчи йигит адолат учун курашмоқда: унга тегажоғлик қилган 3 нафар қизга иш қўзғатишдан бош тортишмоқда. 31 июнь куни Сусамбил вилоятида яшовчи О.Х. га уч нафар қиз тегажоғлик қилди. О.Х.нинг сўзларига кўра, у ишдан уйга қайтаётган бўлган, ўз маҳалласида кетаётган бўлган. О.Х. қийқириқлар, ҳуштаклар ва турли уятсиз сўзларни эшитиб қолди. Унинг олдига учта қиз […]

«Мен кўп нарсани йўқотдим. Қамоқдалигимда онам вафот этдилар. Ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлган аёлларни бунчалик қаттиқ жазолашар экан, минг афсус»
8 йил аввал содир бўлган мудҳиш ходиса Камиланинг (исми ўзгартирилди) хаётини иккига бўлиб қўяди – аввал ва кейин. Турмуш ўртоғи билан болалигидан бирга катта бўлишган. «Биз Руслан билан бир-биримизни болалигимиздан танирдик, уйларимиз яқин жойлашган эди. Кейин оилам бошқа туманга кўчиб, биз бошқа кўришмадик. Йиллар ўтиб, 19-20 ёшларга етган пайтимиз, тасодифан умумий дўстларимизни байрамида кўришиб қолдик. […]

Партнерингизда эътибор бериш керак бўлган сифатлар
Умид ва орзулари бир олам ёш қиз Уни учратади. У эса ўзини яхши кўрсата билади, бошқаларга мослашишни билади, юксак идеаллар ҳақида гапиради. Ҳатто қиз ўзини Унинг олдида ноқисдай ҳис қилади. Қиз У билан дунёдаги энг гўзал оила қуришига ишонади. Улар бир-бирига мослашади. У рашк қила бошлайди, ёнида кимлар бўлишидан қатъий назар асабийлашади. Қизнинг дугоналарини баҳолайди. […]

Мария де Пенья қонуни: жамиятни ўзгартирган исм
Бугунги кунда Мария да Пенья исми зўравонликка қарши исён кўтарган бразилиялик аёлларнинг рамзи ҳисобланади. 2006 йилнинг 7 август куни Бразилия Президенти Луис Инасио Лула да Силва «Мария да Пенья қонуни» деб номланган 11340-сон Бразилия федерал қонунини қабул қилди. Бу мамлакат тарихида аёлларни ҳар қандай оилавий зўравонликдан (жисмоний, психологик, руҳий) ҳимоя қилишни кафолатлайдиган илк қонундир. Аммо […]

Ўғил топиш, эрни йўқотиш ва ўзликни англаш. Ўзбекистонлик мигрантнинг ҳикояси
“Муҳаббат” ўзбек тилида “Меҳр” маъносини ҳам беради. Биз бўлган воқеа қаҳрамонини, унинг илтимосига кўра шу ном билан атаймиз. Воқеа жойи: Фарғона водийси – Москва. 2010-йилда Муҳаббат эри билан бирга уйларини сотиб, Москвада яхши ҳаёт қидириб Водийни тарк этишди. Иккита бошқа оила билан бирга уйни ижарага олишди, ҳар бир оила алоҳида хонада яшади. Эри нон ёпарди, […]

АЁЛЛАРДА ИЧКИ СЕЗГИ ЧИНДАН ҲАМ БОРМИ?
Бировлар буни шунчаки уйдирма, аёлларнинг мантиқий фикрлаши дейди. Бошқалар эса ҳаётий мисоллар билан исботлаб беради. Улардан қай бири ҳақ? Агар аёлларда ички сезги бор бўлса, бу нима билан боғлиқ? Қизиқ, «биламан холос» деган ички ҳиссиёт қандай пайдо бўлади, фикр кутилмаганда мияга келганда, уни қай тариқа асослашни ҳам билмайсан. Аслида интуитив тахминлар эркакларда ҳам бўлади. Лекин […]

Юзлаб инсонларга ҳаётини ўзгартиришга ёрдам берган Қорақалпоғистонлик оддий ҳунарманд аёл ҳақида
Бугун Орол фалокати – Ўзбекистон учун асосий мавзулардан бири. Ҳам халқаро, ҳам миллий даражада у билан фаол шуғулланилмоқда. Бироқ, унга ҳеч ким парво қилмаган, маҳаллий аёлларнинг муаммолари билан эса фақат алоҳида жонбозлар ишлаган вақтлар ҳам бўлган. Бугун биз улардан бири – жамоат арбоби, ҳунарманд ва дизайнер Гулнора Ембергенова ҳақида сўзлаб берамиз. Туризм, ҳунармандлик ва ишга […]

Тадбиркор аёл Термизда 50 яқин имконияти чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлади ва уларнинг орзусини рўёбга чиқарди
Термиз шаҳрида яшовчи Дилафруз Каримова 2011 йилдан бери тикувчилик фаолияти билан шуғулланади. 2015 йил вилоят ҳокимлиги йиғилиши баённомасига асосан унга кам таъминланганлар ва имконияти чекланган шахсларни иш билан таъминлаш вазифаси топширилган. Дилафруз Каримова асосан имконияти чекланган, ногирон инсонларни касбга ўргатади. Улар учун “Гулбаҳор Нурли Келажак” МЧЖни ташкил этган. Ушбу корхонага 50 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга […]

Қотилликнинг олдини олиш мумкин эди
— Онамга тега кўрма! — ўлимидан олдин Малика шу гапни айтди. Унинг овозини эшитгач, Шоядбек сўрида ётган Гулнора ва икки боланинг устидан сакраб ўтади. Қотил аёлга тўрт марта пичоқ уриб, кейин ҳовлидан чиқиб кетди. Ўлаётган уста, Қаюмнинг ва унинг отасининг жасади оралаб ўтиб кетди. Қўшни кўчага чиқиб уни кутаётган таксига ўтирди. Ҳайдовчининг сўроқли нигоҳига эса […]

Фароғат Хуррамова: “Ҳар бир аёл бахтли бўлишини истайман!”
“Қашқадарё уй зўравонлиги ҳолатлари бўйича биринчи ўринни эгаллайди, – бу мен учун янгилик эмас. Гарчи ўлкамнинг ҳавас қилмас етакчилиги мени ташвишга солса-да, ўйлайманки, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳолат бундан яхши эмас, – дейди муаллим, меъмор ва рассом Фароғат Хуррамова. У 1965 йилда Қаршида туғилди. Ўрта мактабни тамомлаб, Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтига ўқишга кирди. 1987 йили уни […]

Гулноза (Gulnoza Alikhanova Duport-Butique) асли ўзбекистонлик, у ҳозир турмуш ўртоғи билан Франсияда истиқомат қилади. У кўнгли доим янги ҳисларни тусайдиган одамлар сирасидан ва бу таассуротлар унга ноодатиий туйғуларни тақдим этади. Европа давлатлари ва бошқа мамлакатларга автостоп саёҳат Гулноза доим фаол ва озодликни ҳуш кўрувчи бўлган. Эртагаёқ Африкага ёки Шимолий Австралиянинг қаеридагидир джунглиларига, телефонни бир ҳафтага […]

Нега қурбонлар кетмайди?
Уй зўравонлиги қурбони зўравонни тарк этмаяптими, – демак унга бу шароит ёқяпти, деган фикрни кўп учратамиз. Бу асло ундай эмас. Қурбонлар кетмаслигига бир нечта сабаб.

Менга ўхшаб оиласидан безган одам бўлмаса керак.
Одам ўз оиласидан ҳам зерикиши, уларни ёмон кўриши мумкинми ҳеч бир замонда?! Ёшлигимдан оиламизда уруш-жанжалларни кўриб катта бўлганман. Онам билан Дадам 35 йилдан бери бирга яшашади, лекин бир-бирларига умуман муносиб эмаслар, деб ҳисоблайман, фикрлари, хоҳишлари бир жойдан чиқмайди. 5 ёшлигимда Онам янги телефон сотиб олгандилар, эртаси куни мен қизиқиб телефонларини улардан сўрамасдан кўриб ўтирганман. […]

Мен эримга фақат виза ва пул учун керакман
Бакалаврни Узбекистонда Жаҳон тиллари университетида тамомлаб, магистратурани савдо алоқалари йўналишида ҳорижда тамомладим. Ҳаётда кучли бўлиб йиқилганимда ўзим тура оладиган бўламан, деб олдимга улкан мақсадлар қўйдим ва эришдим (Аллоҳга шукр). Ҳозирда чет эл компаниясида экспорт бўлимида менежер бўлиб ишлайман. Уйдагилар оила қуриш вақти келди, деб ҳолимга қўйишмади, лекин ўзимга мос инсон учратмаган эдим. Онамнинг қистовлари билан […]

“Зулфия” мукофоти билан фирибгарлик? Шаффоф текширилишини талаб қиламиз! #репост
Мен Алия Темурийзода – «НеМолчи.уз» лойиҳасида кўнгиллиман. Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2020 йилги тақдирланувчиларидан бири бўлганман. Лекин тақдирлашда йўл қўйилган адолатсизлик сабаб, исм-шарифим тақдирланувчилар сафидан тушиб қолиб, ўрнимга бошқа бир қиз мукофот совриндори бўлди. Мен Халқаро адабий танлов ғолибаси, Евроосиё Ижодкорлар Уюшмаси аъзоси, Халқаро Китоб форумининг 6 карра финалисти, ижоди хорижий адабий тўплам ва нашрларда […]

Совчилар мавзусини ёмон кўраман
Жуда қийин вазиятдаман. Балки, ким учундир оддий ҳол бўлиб кўринар. Лекин нима қилишни билмай қолдим. Ёшим 17 да. 15 ёшимдан уйимизга мени сўраб совчилар кела бошлади. Бу менга сира ёқмасди, эрта турмуш қурган қизларни, ёш қизчаларга совчи бўлиб келадиган аёлларни жиним суймасди. Биринчи марта мени кўришлари учун олиб чиқишганда ҳам 15 ёшда эдим, сўрашиб, хонамга […]

Катта бўлиб ҳам онамдан калтак ейман…
Ёшим 24 да, ажрашганман. Эсимни танибманки, уйда онамнинг жанжалларини кўриб улғайдим. Ҳар куни тарсаки туширишлар, калтаклашлар, ҳақоратли сўзлар ва ҳатто қарғашларгача етиб борарди. Минг афсуски, бу ҳолат ҳозир ҳам давом этиб келмоқда. Турмушга чиқсам ҳам мени тинч қўймадилар. Шу сабабли турмушим ҳам бузилди. Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлик маошим ҳаммаси уй, рўзғор ишларига кетади, ўзимга умуман […]
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin
Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.
Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz
O‘z tarixingizni bizga yuboring
U eshitiladi va javob topadi
