30.07.2020
«Етти ёшимдаёқ ўзимни ўлдирмоқчи бўлганман. Дори ичиб қўйганман, ўзимни сувга ташламоқчи бўлганман. Аламимдан яшашни ҳам истамасдим. Бошқа қизларга ўхшаб турмушга чиқишни истардим. Лекин ҳеч қачон ўша орзуга эриша олмаслигимни билганман. Ҳеч кимни севишга ҳаққим йўқ эди. Чунки мен шармандаман». Фотима (исми ўзгартирилди) 30 ёшга ҳам тўлмади. Пойтахтда ўз хонадони, машинаси, доимий даромади бор. Ва энг…
16.06.2020
Ёшим 22 да, нуфузли олийгоҳни тамомлаганман. Яқин-яқиндан бошлаб турмушга чиқиш ҳақида ўйлай бошладим. Атрофимдаги дугоналаримнинг деярли барчаси турмушга чиққан, лекин бирортаси ҳам баҳтли эмас. Яқинда бир дугонам эри унга қўл кўтара бошлагани ҳақида айтиб қолди. У оилавий можаролар қуршовида қолган. Қайнона, қайнопаси ҳам ҳар куни жанжал кўтаришар экан. Ваҳоланки дугонамнинг турмуш қурганига ҳали ҳеч қанча…
15.06.2020
Эримнинг мени одам ўрнида кўрмаслиги, мунтазам айблашлари, ичиб уришига чидаб келдим. Яхшилаб ўйлаб кўрсам, мум тишлаб индамай чидашимга сабаблар кўп. Энг биринчиси – бу менталитет. Мен қўрқоқман. Одамларнинг кўзида “ажрашган, эри йўқ” деган номдан қўрқдим, ҳозир ҳам қўрқаман. Бизнинг жамият шунақа қўрқоқ аёллардан иборат. Қўрқоқ, ҳар қандай муомалани кўтарадиган аёллар тўдаси. Мен эса ўшалардан бириман….
08.06.2020
Ассалому алейкум. Мен Ўзбекистонда туғилиб катта бўлдим. 2018 йилда турмушга чиққанман. Ҳозирда турмуш ўртоғим билан чет давлатда университетда таҳсил оламиз. Фарзандимиз йўқ. Турмушга ўз хоҳишим билан, эримни ёқтириб чиққанман, ота-онам 18 ёшимда тўйим бўлишига қарши бўлишган. Оилавий ҳаёт қийинчиликлар ва доимий тортишувлардан иборат бўлишини тушунмаганман. Чунки ота-онамда бу нарсаникўрмаганман. Демократик, аёл ўз фикрига эга бўлган…
26.05.2020
Онам менга қўнғироқ қилиб, жиянимни эри қаттиқ калтаклаганини айтди. Қўли уч жойда синган!!! Мен ҳанузгача бу янгиликдан ўзимга келолмаяпман, умидсизлигимдан кўзларимни юмолмаяпман, лекин у эрини устидан милицияга шикоят қилмабди ва шифокорларга ҳам ёлғон тўқибди. Бу унинг узоқ вақтдан бери биринчи марта калтакланаётгани эмас, беш йиллик никоҳда бундай таҳқирлашларга чидаб, учта болани туғиб катта қилиб келади….
24.05.2020
13 йилдирки, турмуш ўртоғимнинг онаси, синглиси, 3 та укаси томонидан қилинган таҳқирлашларга чидадим… Лекин фарзандларимга қилинганига чидай олмаяпман. Бу мен учун сўнгги томчи бўлди. Ўзимни оқлаш ё бировни ёмонлашдан йироқман. Нуфузли жойлардан бирида иш фаолиятимни юритаман. Оллоҳга шукур, бир қанча ниятларим, орзуларим секин-асталик билан амалга ошиб бораяпти. Лекин ҳозирги ҳикоям бу ҳақида эмас. Маслаҳат сўрамоқчиман….
22.05.2020
Фариштадирмасман… Лекин аёлман… Фарзандларим учун ҳаммасига чидаб келяпман. 13 йилдирки, турмуш ўртоғимнинг онаси, синглиси, 3 та укаси томонидан қилинган таҳқирлашларга чидадим… Лекин фарзандларимга қилинганига чидай олмаяпман. Бу мен учун сўнгги томчи бўлди. Ўзимни оқлаш ё бировни ёмонлашдан йироқман. Нуфузли жойлардан бирида иш фаолиятимни юритаман. Оллоҳга шукур, бир қанча ниятларим, орзуларим секин-асталик билан амалга ошиб бораяпти….
21.05.2020
Бир ярим йил аввал менда ОИВ вируси борлигини аниқлашди ва бу аллақачон ОИТС даражасига етиб улгурганин экан. 22 ёшимда бу мен учун дахшатли зарба бўлди. Қаердан юқтириб олганимни билмайман, бу борада кимнидир қоралаб ўзимни оқлаш ниятим ҳам йўқ. Ҳаммаси касалликни билганимдан кейинги ҳолат ҳақида. Биласизми, сиз касалликка кўникишингиз, уни қабул қилиб барчасига рози бўлишингиз ҳам…
19.05.2020
Уч йил олдин отам онам иккаламизни уйдан қувиб чиқарди. Ўшанда мен 15 ёшда эдим. Ойим билан мен бувимнинг уйларига бордик. Дадамнинг ўйнаши бор эди ва унга квартира керак эди, шунинг учун бизни ҳайдаворганлар. Ярим йил ўтмади ҳамки, отам бизнинг квартирамизга келиб, онамнинг жиғига тегаверди. Биз энди ўз ҳаётимизни изга солиб, бўлган воқеалардан тузалаётган эдик. Айниқса…
18.05.2020
Ассалому алейкум! Ушбу ҳаётимда бўлган воқеани бўлишмоқчиман. Менга маслаҳат беринг. Эркак кишиман. Тароналар ва радио эшитишни ёшлик давридан яхши кўраман. Йўналишига келсак, реп йўналиши кўпроқ ёқар эди, уларга тақлид қилишга, қўлларимга бандамка ёки кепкаларни кийиб реперлардек расмга тушардим ёшликда. Мактабда ўқиётган чоғимда синф хонамизда қандайдир байрам бўлди ҳозир эслолмайман. Ўша куни ҳаммамиз рақсга тушишни бошладик,…
14.05.2020
Мени болалигимдан ота-она қандай бўлишидан қатъий назар уларни яхши кўриш ва ҳурмат қилиш керак деб тарбиялашган. Менинг дадам эса – руҳий абьюзер (тажовузкор). У хаётимизни заҳарга айлантирган. Барча оила аъзоларини руҳан эзиб ташлаган. Уйимиз – ҳақиқий зиндон. Яқингача отамни ёмон кўришимни тан олмаганман. Бу ҳақида ўйласам ҳам гўёки биров билиб қўядигандай. Оиламизда бу муҳокама қилинмайди,…
05.04.2020
Оддий оилада катта бўлганман. Овқатланиш, кийим-кечак, ўйинчоқда муаммо бўлмаган. Лекин негадир яхшигина асабий ўсмир бўлиб улғайганман. Афсуски, шахсиятга тегиш оиламизда одатий ҳолат эди. Отам ва опачам доим мени таҳқирлашарди. Ойим эса фариштасифат аёл эди, онам туфайлигина ҳаётда қизиқишим бўлган. Касаллик туфайли моддалар алмашинуви бузилиб, семириб кетганман. Шу семизлигим дастидан роса кулгига қолардим. Отам семиз, хунук…