Anonim hikoyalar

27.07.2022

Эрим ёлғиз фарзанд, эрка, боз устига катта хонадон ташвишлари ва талаблари мени батамом эсанкиратиб қўйганди

Ёшим 40 дан ошган, 2 фарзанд онасиман, зиёли, обрў-эътиборли оилада ўсиб улғайдим. Ота-онам барча фарзандларни олий маълумотли, уйли-жойли қилишган, аммо ҳаёт ҳар доим ҳам кўнглиндагидек силлиқ бўлмас экан. Зиёли оилага келин бўлиб тушдим. Мени эримга унинг бувиси тавсия қилган, учрашувдан кейин эса ёқтириб қолиб, уйимизга совчи жўнатди. Эрим ёлғиз фарзанд, эрка, боз устига катта хонадон…
23.05.2022

Фаррух Тошбоев – яхши жойда ишлаган, яхши пул топган, лекин бир куни одам ўлдиргиси келиб қолди

Фаррух Тошбоев Тошкент шаҳрида туғилган, у ерда ўқиб, доимий яшаган. У оилада иккинчи фарзанд эди. Акаси Анвар кейинчалик Набережние Челни шаҳрига кўчиб ўтган, у ерда милиция ходими бўлиб ишлаган, ҳуқуқ-тартибот органларидан бўшатилганидан кейин эса гўшт савдоси билан шуғулланди. Кейинчалик, 2010 йилда Фаррух ҳам у ерга кўчиб ўтади. У қонун ишга жойлашган, реклама агентлигида яхши пул…
20.05.2022

12 та қотиллик ва бир неча зўрлашларни содир этган оилапарвар жиноятчи

Оммавий ахборот воситаларида машҳур Чикатилло билан қиёсланган Анатолий Петрович Седих ҳаётда оддий одамдай кўринар ва ўзини тутарди. Ўрта ёшли одам сифатида тасвирланар ва унинг ўзига хос қўполлиги унга нисбатан зарарсиз яхши хулқли одам дея нотўғри таассурот қолдирарди. Бундан ташқари, Анатолий Седих оилали одам эди – унинг содиқ хотини ва икки фарзанди бор эди. Оиласини боқиш…
18.05.2022

Ангарлик маньяк

Намунали оила бошлиғи, меҳрибон ота ва масъулиятли ходим – қариндошлари Михаил Попковни шундай тасвирлашади. У Иркутск вилояти, Ангарскда яшаган, милиция бўлимида ишлаган ва атрофидагиларда фақат яхши таассурот қолдирган. Ҳеч ким бу одамнинг ташқи кўриниши ва феъл-атвори нуқтаи назаридан нималарга қодирлигини тўлиқ тасаввур қила олмасди. Расман Михаил Попков 80 кишини, жумладан 79 аёл ва 1 эркак…
17.05.2022

Владимир Мохов: Скопинск асиралари

2000 йилда Скопин шаҳрида (Рязан вилояти) 50 ёшли эркак 14 ёшли Катя Мартинова ва 17 ёшли Лена Самохинани уйига ташлаб қўйишини айтади. Қизлар кейинги 3 йилни эркак томонидан қазилган бункерда жинсий қул сифатида ўтказдилар. Бу воқеа 2000 йил 30 сентябрда бошланади: ўша куни Рязанда байрам нишонланди. У машъум кунда Катя Мартинованинг уйида телефон жиринглайди: Лена…
14.05.2022

Чикатилло – афтидан оддий одам, лекин ичида маҳлуқ яширин эди

Зўравон, маньяк, педофил деганда кимни тасаввур қиласиз? Кўз олдингизда қандай сиймо гавдаланади? Сизнингча, ўсмирлар ва болаларга нисбатан зўравонлик билан оид жиноятларни содир этган шахс қандай кўриниши керак? Уни ҳатто одам деб аташ мумкинми? Эҳтимол, одамови, муваффақиятсиз, кир-чир кийинган, юзида ёқимсиз ифода акс этгандир? Бадиий фильмларни томоша қилганимиздан кейин қотил ва маньякларни айнан шундай тасаввур қиламиз….
12.05.2022

Энг мафтункор қотил

Тед болалигидан одамови бўлган, лекин яхши ўқирди. Чиройли кўриниш ва хотиржам феъл-атвори тенгдошлар орасида уни ажратарди. Мактабни тугатгандан сўнг, у Пьюжет-Саунд университетига ўқишга кирди ва у ерда бир йил таҳсил олади, сўнгра хитой тилини ўрганиш учун Вашингтон университетига ўтади. Университетда Стефани исмли қиз билан севишади. Қиз бадавлат оиладан эди, лекин уларнинг муносабатлари аянчли якунланди –…
11.05.2022

Оилали эркак ва намунали ота аёлларни ўлдириб, жасадларини қишлоққа ташлаган

Кўз олдида Кичкина Роберт Ли Йейтс 1952 йил 27 майда туғилган ва Вашингтоннинг Ок-Харбор шаҳрида ўртача оилада ўсган. Мактаб йилларида у хорда қўшиқ куйлаган, бейсболга меҳр қўйган ва мактабнинг бейсбол жамоаси аъзоси бўлган, бу соҳада у бир оз муваффақиятга эришган ҳам. Йейтс бўш вақтларида кемпинг, балиқ овлаш ва кийик ови билан шуғулланарди. Кичкина Роберт жуда…
10.05.2022

«Айтиб берсанг, ўлдираман»

Таниқли актриса Тери Хетчер болалигида ҳақиқий жаҳаннамда яшаган. Беш ёшдан саккиз ёшигача актриса амакиси (Ричард Хейс Стоун) томонидан зўрланган. Кичкина Тери ҳамма нарсада ўзини айблар ва нима бўлаётганини ҳеч кимга айтмасди. Ҳақиқат 2002 йилдагина юзага чиқади. Унинг ўн тўрт ёшли қўшниси Сара Ричард уни зўрлаганидан кейин ўз жонига қасд қилади. Фожеа 2002 йил қиш бошида…
26.04.2022

Бошимдан ўтганлари кимгадир сабоқ бўлар

Саҳифангизда охирги аноним воқеасини ўқиб, мен ҳам ҳаётимни сўзлаб беришга қарор қилдим. Уч бор турмуш қуриб, учинчи турмушда бахтини топган аёлман. Биринчи турмушдаги қайнонам ўта тарбиясиз эди, ётоқхонага бостириб кириб келар, деразага парда туттирмасди. Ўғлини ярим тунгача олдида олиб ўтирар, у ухлаб қоларди, мени эса ё ухлагани ёки хонамга кириб кетгани қўймасди. Кейин икки ой…
31.03.2022

Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Инна Коржикова 2022 йил 17 март куни эълон қилинган “Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти” мавзусида мақоласида ўз позициясини билдириб ўтди. Мақоланинг асосий моҳиятини сизга тақдим этмоқчимиз: Президент яқинда ўтказган видеоселектор йиғилишидаги нутқига иқтибос келтираркан «оилада аёлларга шафқациз муносабатда бўлиш, ҳақорат қилиш…
23.03.2022

Тошкентда йигит қизни майиб қилди

«Қонга беланган қўлимни босиб, тез ёрдам келишини кутаётгандим, эшикни тепиб очиб, бизни ўлдиришидан қўрқардим» Гўзал (исми ўзгартирилди) ва Мирхалилов Миржамол бундан беш йил аввал танишган. Улар учрашишни бошладилар, аввалига бир ярим ой давомида ҳаммаси яхши кечаётганди, кейин жанжаллар ва калтакланишлар бошланди. Қизнинг сўзларига кўра, Миржамол унинг юзи, қовурғаларига урар, сочлари ва бўйнидан ушлаб оларди. У…