Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Болани интернет оламида ҳимоя қилиш

Болани интернет оламида ҳимоя қилиш
24 Apr 2021

Бугунги кунда одамлар, айниқса болалар, кўп вақтни виртуал маконда сарфлайдилар. Ота-оналар ўз фарзандларига интернетдан фойдаланишни тақиқлай олмайдилар, аммо улар тармоқдаги...

Бугунги кунда одамлар, айниқса болалар, кўп вақтни виртуал маконда сарфлайдилар. Ота-оналар ўз фарзандларига интернетдан фойдаланишни тақиқлай олмайдилар, аммо улар тармоқдаги хавфсизлик қоидаларини ўргатишлари шарт. Интернетда фарзандингиз хавфсизлигини таъминлаш учун нима қилиш керак?

 

▶️Технологияларни биргаликда ўрганинг

Болангиз билан биргаликда турли ўйинлар, видеолар, ижтимоий тармоқлардаги каналларни муҳокама қилинг. Бу ўртангизда ўзаро ишончга асосланган муносабатларни қуришга ёрдам беради. Хавф ёки таҳдидга учраганда улар ҳақида сизга гапириб бериши осонроқ бўлади.

 

▶️Ноўрин контентли сайтларни блоклаш

Бола бирон ҳавола орқали ноўрин контентли сайтларга ўтиши мумкин. Ота-она назорати функцияси билан сиз фарзандингизни негатив интернет-контентдан (порно, зўравонлик) ҳимоя қилишингиз мумкин.

 

▶️Реал олам виртуал оламдан қизиқарлироқ эканини кўрсатинг

Бола учун намуна бўлинг. Китоб ўқиш, табиат қўйнида ўйинлар ва реалликда суҳбатлар қизиқарлироқ эканини кўрсатинг. Улар асл ҳиссиётларни беради. Қўлда телефон билан ўтказилган вақт дам олиш имконини бермайди.

 

▶️Болангизни огоҳлантиринг:

 

Ҳамма интернет-фойдаланувчилар ҳам болаларга яхшилик тиламайди. Лекин шу билан болани қўрқитиб ҳам қўйманг.

Тармоқдаги одамнинг сурати (исталган ёш ва жинсда) ортида жиноятчи яшириниши мумкин. Болалар бу ҳақида билишлари шарт.

Тармоқдаги дўстларга уй манзили, ўқиш жойи, ота-онанинг иш жойи ҳақидаги маълумотларни очиқлаш мумкин эмас. Ҳеч қандай манзиллар ва шахсий маълумотлар бегона шахсларга айтилмайди.

Шунингдек барча катталар ишда, бола эса уйда ёлғиз қолган пайтларни айтиш тақиқланади.

Болангизндан суратини юборишини сўрашлари мумкин. Буни қилиш қатъиян мумкин эмаслигини тушунтиринг.

Болани яланғоч ҳолда сурат юборишини сўрашса, у бу ҳақида дарҳол сизни хабардор қилиши шарт.

Ҳамма файлларни ҳам очиш мумкин эмас. Бола буни қилишдан олдин сиздан сўрасин.

Кибероламда троллар мавжудлиги ҳақида сўзланг. Уларнинг провокацияларига учмаслик керак.

Агар болага зўравонлик билан таҳдид қилинса ёки уни ҳақорат қилишса, у скриншот қилиб, барча хабарларни сақлаши ва сизга кўрсатиши керак.

Болангизнинг интернетда ўзини тутишини кузатинг. У нималарни кўради, қандай мазмундаги контентга қизиқади, қайси роликларга лайклар қўяди. Виртуал оламда ҳақорат қилиш реал оламда бўлгани каби номаъқул эканини тушунтиринг.

 

Oldingi maqola

Суриштирув: Шовотлик 19 ёшли келин осилган ҳолда топилгунига қадар қандай воқеалар содир бўлганди?
24 Apr 2021
Суриштирув: Шовотлик 19 ёшли келин осилган ҳолда топилгунига қадар қандай воқеалар содир бўлганди?

Keyingi maqola

Эркак ўз қариндоши бўлган қизчага тегажоғлик қилган, лекин жиноий иш қўзғатилмади
26 Apr 2021
Эркак ўз қариндоши бўлган қизчага тегажоғлик қилган, лекин жиноий иш қўзғатилмади
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top