21 асрда сайёрамизда 3.3 миллиард аёл ўлими кузатилган. Халқаро Хотин-қизлар куни ҳар йили нишонланиб келинса-да, аёллар зўравонлик, репрессия, яккаланиш, жаҳолат каби азалий камситишларга дучор бўлмоқда.
Қуйидаги рўйхатда дунёдаги аёллар учун энг ёмон мамлакатлар рўйхати берилган. «The Thomson Reuters Foundation» томонидан ўтказилган сўровнома натижалари билан танишасиз.
10.АҚШ
Юқори ўринларнинг бирида ғарб мамлакатларидан бири АҚШ турибди.
Зўравонликларга қарши қилинаётган тадбирларнинг сустлиги бўйича ҳам АҚШ етакчидир.
9.Нигерия
Нигерия аёлларнинг яшаши, одам савдоси ва турмуш шароитидаги хатарларни хавф остига қўйган мамлакатлардан бири деб топилди.
8. Яман
Яман соғлиқни сақлаш, иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг ёмонлиги, маданий ва анъанавий урф-одатлар хавфи ва жинсий зўравонлик туфайли аёллар учун энг ёмон мамлакатлар рўйхатида саккизинчи ўринда турибди. Яманда давом этаётган қуролли тўқнашув туфайли бутун дунёда 22 миллион одам ҳаётий ёрдамга муҳтож инсонпарварлик инқирозини бошдан кечирмоқда. Шунингдек, аёллар ва қизлар ғайриинсоний зўравонлик, жисмоний, психологик зўравонлик ва эксплуатация таъсирида қолишди.
7. Конго Демократик Республикаси
Қарама-қарши қон тўкиш ва қонунсизликдан кейин мамлакат жинсий зўравонлиги бўйича аёллар учун (еттинчи) энг ёмон мамлакат рўйхатига киритилди. Конгода ҳар куни 1,100 аёллар зўрланган. 1996 йилдан бери мамлакатда 200,000 дан ортиқ зўравонлик ҳақида хабар берилган. 57% ҳомиладор аёллар камқон. Аёллар юридик ҳужжатларни эрлари рухсатисиз имзолай олмайдилар.
6. Покистон
Дунёдаги аёллар учун олтинчи энг хавфли мамлакат. Хусусий қабила ҳудудларида аёллар эркакларнинг жиноятлари учун жазо сифатида тажовуз қилади. Аммо ўлдириш янада кенг тарқалган. Диний экстремизмнинг янгиланган тўлқини аёл сиёсатчилар, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ва ҳуқуқшуносликларни нишонга олмоқда.
Мамлакатда ҳали ҳам ички зўравонликка қарши қонунлар етарлича эмас. Ўтган йили мамлакатда 1000 та аёллар ва қизлар қотилликлари уюштирилган. Ғарбга «експорт» қилинган ва «операция»ларда қатнашган аёллар сони бу рақамлардан алоҳида.
Покистон иқтисодий ресурслари ва камситувчи жиҳатидан аёллар учун энг ёмон давлатлар қаторида. Бу давлатда аёллар маданий, диний ва иш фаолиятида қотилликлардан хавфсираб яшашади. Покистонда 90 фоиз аёллар умрида ички зўравонликни бошдан кечирмоқда.
5. Саудия Арабистони
Саудия қироллиги аёлларнинг иқтисодий таъминланмаганлиги ва камситлишга кўра бешинчи ўринда турибди.
Умумжаҳон хотин-қизлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчиларнинг асосчиси Аҳлам Акрам шундай фикр билдирган:
«Аёлларнинг тенг имкониятларга эга бўлишига қарши энг ёмон қонунлардан бири васийликдир. Чунки ҳар бир аёл эркак ҳомийга бўйсунади. Улар паспорт олмайди, саёҳат қила олмайди, яшайди ва ишлай олмайди».
4. Сомали
Сомалида уруш зўравонлик маданиятини оширди. Сомалида 95% қизлар асосан 4 ва 11 ёшда жинсий шикастланишга дуч келади. Парламент хоналарининг атиги 7% ни аёллар ташкил қилади. Бундан ташқари, аёлларнинг фақат 9% соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритади. Бундан ташқари, иқтисодий ресурсларга эга бўлиш бўйича аёллар учун энг ёмон мамлакатлардан бири.
3. Сурия
2011 йилдан бери Сурияда “қутурган” фуқаролик уруши оқибатида мамлакат кучли учталик мамлакатлар рўйхатига киритилди. Қизлар ва аёллар учун жуда кўп хавф бор. Мамлакат аёллари жинсий эксплуатация дуч келиш хавфи устида турибди. Аёллар ижрочи директори Мария Ал Абдеҳ: «Ҳукумат кучлари томонидан жинсий зўравонлик мавжуд. Ички зўравонлик ортиб бормоқда ва кўпроқ аёллар туғруғида ўлим қайд этилади. Фожиа охири эса кўринмайди”—дея фикр билдирди.
2. Афғонистон
Дунёдаги аёллар учун энг ёмон мамлакатлар рўйхатида иккинчи поғонасида Афғонистон турибди. Афғонистонда Толибон ағдарилганидан қарийб 17 йил ўтиб, аёллар ўз ҳуқуқларидан маҳрум этилди. Жинсга асосланган зўравонлик кенг тарқалган бўлиб, аёлларнинг 80% дан ортиғи саводсиз бўлиб, кўпчилиги туғруқ вақтида вафот этади. Ўртача афғон қизи афғон эркагидан 45 йил кам яшайди. Репрессиядан сўнг Афғонистонда беҳисоб аёллар саводсиз бўлиб қолмоқда. Барча келинларнинг ярмидан кўпи 16 ёшгача бўлиб, ҳар ярим соатда бир аёл туғруқ вақтида вафот этади. Афғонистонда 85 фоизгача бўлган аёлларнинг катта қисмига тиббий ёрдам кўрсатилмайди. Дунёда оналар ўлими даражаси энг юқори бўлган мамлакатдир.Уч соҳада, яъни озиқ-овқат етишмовчилиги, жинсий зўравонлик ва соғлиқни сақлаш бўйича аёллар учун энг ёмон мамлакат сифатида юқори ўринда туради. Бундан ташқари, 2018 йилдаги аёллар тинчлик ва хавфсизлик индексига кўра, Афғонистон аёллар яшаши учун учун энг ёмон жой.
1.Ҳиндистон
«Thomson Reuters» жамғармаси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, жинсий зўравонлик ва қул меҳнатининг юқори хавфи туфайли аёллар учун энг ёмон мамлакатлар рўйхатининг биринчи босқичида Ҳиндистон турибди. Аёлларга нисбатан жиноят ҳар уч дақиқада содир этилади. Аёллар зўрланган ҳар29 дақиқа ўлим содир этилади.
Ушбу асрда 100 миллион атрофида хотин-қиз одам савдоси қурбони бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Қизларнинг 44,5 фоизи 18 ёшга тўлмасдан турмуш қурмоқда. Ҳиндистон уч масалалар бўйича аёллар учун энг хавфли мамлакат сифатида юқори ўринда турибди:маданий анъаналар, жинсий зўравонлик ва одам савдоси. Ҳиндистонда 70% атрофида аёллар зўравонлик қурбонларидир.
Бу рақамларни, фактларни кўриб биз Ўзбекистондаги вазиятга шукур қиламиз. Аммо сўнгги пайтдаги хотин-қизлар ҳуқуқларига нисбатан юз бераётган бази ҳолатлар дилни хира қилмоқда.
Масалан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Б.Э. исмли шахс 2020 йилнинг январ ойида мактаб ўқувчиси бўлган 16 ёшли вояга етмаган қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, номусига текканлиги бир ой ўтиб, бу воқеани интернетга овоза қилиш билан қўрқитиб, қизни такроран зўрлаганлиги маълум қилинди.
Сенатор Фарҳод Боқиевнинг сўзларига кўра, жабрланувчининг ота-онаси Термиз шаҳар ИИО ФМБга ариза билан бир неча марта мурожаат қилганига қарамай, Б.Э.га нисбатан қарийб 14 ойдан бери жиноят иши қўзғатилмай келинмоқда – масъуллар юзаки ўрганишлар билан чекланган ва ишни бости-бости қилиб келган. Бу хабар Сенатгача етиб келгандан ва ОАВ бу бўйича материаллар бергандан кейингина мутасаддиларнинг чора кўриши ачинарли ҳол, албатта.
Бундан ташқари, аввалроқ ҳам шунга ўхшаш номусга тегиш ҳолатлари юз берган ва ички ишлар органлари ходимлари жиноятларни яширишга уринишган.
Хусусан, хонанда Жасур Умировнинг бир гуруҳ шахслар билан вояга етмаган қизни зўрлаб, номусига теккани ҳолати экспертиза хулосалари тасдиқлаб турган бўлишига қарамай, Каттақўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан яшириб келинганди.
Каттақўрғондаги жиноят билан деярли бир вақтда Тошкент вилоятида содир этилган 14 ёшли қизнинг номусига тегиш жинояти ҳамон очилмай қолмоқда. Қизнинг ота-онаси 2020 йил сентябр ойида Ўрта Чирчиқ туман ИИБга мурожаат қилганига қарамай, орадан ярим йил ўтганига қарамай жиноятчиларга нисбатан ҳалигача ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қува туманида коллежнинг учинчи курсида ўқиётган 19 ёшли қиз ўғирлаб кетилгани ва бир ой давомида уч киши томонидан мунтазам зўрлаб келингани айтилмоқда. ИИБ бу мурожаатни ўрганиб чиқиб, бунда жиноят аломати йўқ дея жиноят иши қўзғатишни рад этган.
Саида Мирзиёева яқинда юқоридагига ўхшаш холатларга нисбатан шундай фикр билдирган эди: «Бири ўғил фарзанд кўролмагани учун қизлари билан ўзини поезд тагига ташлади. Бошқаси калтакларга чидолмай, ўзини осди. Қўшниларидан йўлкирага беш минг олганига дўппослашибди. Норасида қизнинг номусига теккан кимса жазосиз қолди, оиланинг зўравонга кучи етмади. Бундай хабарларни эшитиб, одамнинг кўнгли бузилиб кетяпти. Бундай хабарларни эшитиб, одамнинг кўнгли бузилиб кетяпти. Бу ҳали дараги бизгача етиб келганлари. Яна қанчаси бости-бости бўлиб кетяпти экан?
Ҳамма қонун олдида бирдек жавоб бериши керак. Aёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни ҳаққоний тергов қилиш масаласи бирламчи вазифалар қаторида бўлиши шарт».
Жиноятга вақтида керакли чора кўрилмас экан, унинг кўлами кенгайиб кетаверади.
Айниқса, бундай ҳолатларга мутасаддиларнинг совуққонлик билан муносабатда бўлишлари жамиятда бунақа воқеаларнинг тинмай такрорланиб туришига сабабчи бўлиб қолмасмикан?!
Мутасаддилардан бундай ҳолатларга кўз юммасликларини сўраб қолардик.
Фикримизни бир даъват билан тугатамиз: Аёллар ҳуқуқларини поймол қилманг!
Зеро, жамият ривожи ва давлат келажагида аёлларнинг ҳам ўрни юқоридир.
Дилфуза Остонова тайёрлади
https://human.uz/site/inner/11674