Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

12-17 ЁШЛИ ФАРЗАНДЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР

12-17 ЁШЛИ ФАРЗАНДЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР
26 Dek 2021

Ўсмирлик даври доим кутилмаганда келади. Кечагина индамай айтганингни қиладиган болакай, бирданига ўз сўзига эга бўлиб, қатъийлик билан уни сенга сингдиришни...

Ўсмирлик даври доим кутилмаганда келади. Кечагина индамай айтганингни қиладиган болакай, бирданига ўз сўзига эга бўлиб, қатъийлик билан уни сенга сингдиришни истайди. Афсуски айнан шу воқеалар сабаб кўпчилик оилаларнинг хотиржамлиги йўқолади.
Ота-оналар учун имтиҳон
Қаршингдаги фарзанд катта инсон ҳам, кичик бола ҳам эмас. Аксарият ота-оналар дарров айбдор излашга тушади. Тарбияда адашдиммикан, қаерда хатога йўл қўдим, болам қайси қадамида адашди, дея. Бу вазиятни худди имтиҳонга ўхшатиш мумкин. Ота-она бу имтиҳондан сокинлик ва қатъийлик билан ўта олса, у яхши баҳо олади. Қолаверса, фарзандининг ишончини қозонади.
Ўтиш даври
Ўсмирлик ёши — бу болаликдан катта ёшга ўтиш даври ҳисобланади. Бу бола дарров улғайиб, мустақил бўлиши керак, дегани эмас. Аммо у секин-аста ўз ҳаракатлари учун жавоб бериши, турли масалаларда онгли қарор қабул қилиши кераклигини англатади. Ўсмирлик чоғида боланинг оиладаги қизиқишлари ташқи олам билан тўқнаша бошлайди. Энди у учун жамият манфаатларини ҳам ҳимоя қилиш керак. Унинг устига жинсий етилиш, гормонал, жисмоний ўзгаришлар рўй беради. Натижада катта қувват манбаи керак бўлади. Ўсмирларнинг ақлий қобилияти бироз пасайиши мумкин. Бу ота-оналарни ҳам ташвишга солади, лекин тез орада ўтиб кетади.
Исёнкорлик ва мустақиллик
Ўсмирлар катталарнинг буйруғини бажаришни рад этади ва ўз сўзида туриб олади. Бу низолар сари энг содда ва осон йўл: «Айтганимизни қиласан!» — «Йўқ, бундай қилмайман!». Қарабсизки, ҳамкорлик муносабатлари бутунлай издан чиқади. Лекин бола баъзи масалаларда мустақил қарор чиқариб туриши керак. Ота-онанг бошингда кўрсатиб турганидан кейин қандай қилиб эркин бўла оласан? Дарров иш битмайди, ҳатто камчиликлар ҳам бўлади.
Ота-она нима қилиши керак? Ёки қўллаб-қувватлайди ёки айбловчи вазифасини бажаради. Баъзи ота-оналар фарзандига ортиқ даражада эркинлик бериб юборади, шунга яраша боласининг муаммоларини ҳам ўзининг елкасига юклашади.
Муносабатларни сақлаш
Ўсмир қайси ёрдамга муҳтож бўлса, ота-она шу кўмакни кўрсатиши керак. Шунда фарзанд улғайиш босқичига ўтаётганда қийналмайди, ота-она эса ўртадаги илиқ муносабатларни сақлаб қолади. Ўсмирлик даврида ота-она – бошлиқ, фарзанд – бўйсинувчи деган роллар ўз аҳамиятини йўқотади. Ўртада дўстона муносабатлар шаклланиши лозим. Шунинг учун ҳаётий қоидаларни бироз ўзгартириш, фарзанд билан тенг мулоқот қилиш керак.
Автономия сари йўл
Келгусида тўлақонли шахс бўлиб етишиш учун ўсмир мустақил қадам ташлашни ўрганиши шарт. Мабодо -ота-она буни тан олмай, фарзандига эркинлик беришни истамаса, ўсмир ўша қобиқда қолиб кетади. Ота-онанинг ўсмирлик автономиясини тан олиши жуда муҳим. Бу йўлда катта тўсиқлар йўқ. Шунчаки кўпроқ мулоқот қилиш, тил топишиш керак. Ўсмирлик ўткинчи жараён, агар ота-она фарзанди билан тўғри муносабатни шакллантира олган бўлса, оилада кейинчалик хотиржамлик, бахтли ҳаёт ҳукмрон бўлади.

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/periodyi-detskogo-razvitiya-ot-12-do-17-let/

Oldingi maqola

БОЛАНГИЗ АСАБИЙЛАШЯПТИ, ҚАНДАЙ ТЎҒРИ ЖАВОБ БЕРИШ КЕРАК
26 Dek 2021
БОЛАНГИЗ АСАБИЙЛАШЯПТИ, ҚАНДАЙ ТЎҒРИ ЖАВОБ БЕРИШ КЕРАК

Keyingi maqola

НИМА УЧУН ЁРДАМ СЎРАШ ҚИЙИН?
26 Dek 2021
НИМА УЧУН ЁРДАМ СЎРАШ ҚИЙИН?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top