Конституцияда Қорақалпоғистоннинг мақомини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Мазкур материал Gazeta.uz да 2022 йил 26 июнь куни эълон қилинди, бироқ кейинчалик номаълум сабабларга кўра у сайтдан олиб ташланди. Nemolchi.uz таҳририяти ОАВ га босимни ўринсиз деб ҳисоблайди ва ҳамкасбларимизга бирдамлик белгиси сифатида материални тўлиқ эълон қилмоқдамиз.

==========================

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар лойиҳасида Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Ҳозирда у референдум асосида Ўзбекистон таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга суверен республика ҳисобланади. Мазкур бандни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Конституцион комиссия томонидан тайёрланган ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан концептуал жиҳатдан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар лойиҳасида Қорақалпоғистон Республикаси мақомини ўзгартириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Олий Кенгаши 1992 йи 8 декабрда қабул қилган амалдаги Конституциянинг «Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши» бўлимида Қорақалпоғистонга алоҳида боб ажратилган.

У олти модда — 70−75- моддалардан ташкил топган.

Қорақалпоғистон тўғрисидаги бобнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрини солиштирмаси:

Амалдаги Конституция Таклиф этилаётган таҳрир
ХVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси ХVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси
70-модда.

Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.
70-модда

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунчилигида назарда тутилган барча ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатланади.
71-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.
71-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.

Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига зид бўлиши мумкин эмас.
72-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.
72-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.
Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги Ўзбекистон Республикасининг ягона ҳуқуқий тизимига киради ва у Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг таркибий қисмидир.
74-модда.

Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.
Ўзгартишлар таклиф қилингани йўқ.
74-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.
74-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси ўз ҳудудида қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳамда қонунларига, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига мувофиқ амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Қорақалпоғистон Республикасининг олий мансабдор шахсидир.

75-модда

Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади.
75-модда

Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий, маданий, инновацион жиҳатдан ҳар томонлама ривожланиши учун зарур молиявий, моддий, ташкилий-техник ва бошқа шарт-шароитларни яратади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи суд ҳокимияти олий органларида ўз вакилларига эга бўлади.

Қорақалпоғистон Конституцияси 1993 йил 9 апрелда Қорақалпоғистон Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган.

Унинг биринчи боби «Давлат суверенитети» деб аталади. 1- юмодда Ўзбекистон Конституциясининг Қорақалпоғистон тўғрисидаги меъёрни — Қорақалпоғистон — Ўзбекистон Республикаси таркибига кирадиган суверен демократик республика экани, Қорақалпоғистон халқининг умумий референдуми асосида Ўзбекистон таркибидан ажралиб чиқиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.

«Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ва битимлар билан тартибга солинади», — дейилади худди шу моддада.

Ўзбекистон Конституциясини ислоҳ қилиш бўйича конституцион комиссия маълумотларига кўра, таклиф этилаётган ўзгартиришлар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси сифатида ишлаб чиқилган ва улар томонидан бир овоздан маъқулланган.

Комиссия экспертларининг таъкидлашича, Жўқорғи Кенгесда Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар йиғиш жараёнида республика аҳолисидан «Қорақалпоғистонни Ўзбекистоннинг ажралмас қисми сифатида белгилаш бўйича кўплаб таклифлар келиб тушган».

Таклиф этилаётган ўзгартишлар қорақалпоқ ва ўзбек халқлари бирлигини янада мустаҳкамлаш, «Бир юрт — ягона тақдир» ғоясини мустаҳкамлашга қаратилган, — дея маълум қилишди комиссия экспертлари.

Санжар С.