Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан...

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.

Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.

Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. Болаларни қўрқитмаслик учун Азиза эшикни очади ва эркак уни ушлаб, ётоқхонага судрайди ва эшикни ёпади. Эркак уни ҳақоратлаб, бир неча марта деворга уради, кейин эса аёл қўлида пичоқни кўриб қолади.

Пичоқни ўткир томони билан ушлагани учун эркакнинг қўли қонаб кетди. Азизанинг ўғли бундай низоларни аввал ҳам кўргани учун дарҳол эшикдан чиқиб, қўшниларни ёрдамга чақиради. Эркак очилган эшик овозидан қўрқиб, хонадондан ғойиб бўлади.

Азиза 102 га қўнғироқ қилади. Тез орада участка нозири келади. Тез ёрдам ҳам келди. Аёлнинг айтишича, участка нозири шифохонага ётмасликка ундаган, гўёки болалар ёлғиз колиб кетади. Ўша куни кечқурун жабрланувчини участкага чақиришади. Эркак ва унинг онаси ҳам ўша ерда эди.

Эркак унга «дарс бериш» учун унга ташланганини айтади. Шунингдек у аёл телефонидан суратларини юклаб олиб, уларни интернетда тарқатиш билан таҳдид қилган.

Участка нозири кўкарган жойлар йўқми, демак шунчаки безорилик деб баҳоланишини айтади. Азизани шифохонада кўрикдан ўтказиб, рентген қилишди. Ва юмшоқ тўқималар лат ейиши ташҳиси қўйилади. Эртасига судга оид тиббий экспертиза ҳам қилинади. Ва аёлга саломатлигига енгил тан жароҳатлари етказилганини тасдиқлади.

Участка нозири эр томонида бўлиб, Азиза бўлган воқеада ўзи айбдорлигини уқтиради. Аёл эса участка нозирининг ҳатти-ҳаракатлари устида ариза беради. Аммо прокуратура ҳам уларни кўриб чиқишга шошилмасди.

Шу кунларда Азизанинг воқеаси нима билан тугаганини маълум қиламиз. Бизни кузатинг.

Oldingi maqola

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари боласини калтаклаётган ва мушукларни ўлдираётган эркакни хавфли деб ҳисобламадими?
19 Iyun 2023
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари боласини калтаклаётган ва мушукларни ўлдираётган эркакни хавфли деб ҳисобламадими?

Keyingi maqola

<strong>СЕМИЗЛИК ЖОНИМГА ТЕГДИ, ОШҚОЗОНИМНИ КИЧРАЙТИРСАММИКАН?</strong><strong>МУАММО ЕЧИМИ ҚАЕРДА?</strong>
29 Iyun 2023
<strong>СЕМИЗЛИК ЖОНИМГА ТЕГДИ, ОШҚОЗОНИМНИ КИЧРАЙТИРСАММИКАН?</strong><strong>МУАММО ЕЧИМИ ҚАЕРДА?</strong>
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top