- Тезкор хизматларга мурожаат қилинг
• Ички ишларга қўнғироқ қилинг. Сиз билан юз берган воқеа ва жойингиз ҳақида хабар беринг.
• Жиноят жойини тарк этманг ва ИИБ (милиция) ходимлари келишини кутинг ёки 3 кундан кечикмасдан мустақил равишда яқиндаги участкага мурожаат қилинг
• Далилларни йўқ қилманг: чўмилмаслик ва жиноят пайтида қурбон эгнидаги кийимларни ташламаслик керак
- Далилларни сақлаб қўйинг
• Тиббий кўрик ўтказилмагунча кийимингизни ташламанг ёки алмаштирманг, ювинманг, душ қабул қилманг, тишларингизни тозаламанг, тирноқларни олманг ёки оғиз бўшлиғи учун чайиш воситаларидан фойдаланманг, негаки булар далиллар йўқ бўлишига таъсир қилиши мумкин – булар тергов учун керак бўладиган бевосита далиллар.
- Жиноят жойини борича қолдиринг. Унга тегинманг, тўғирламанг
• Жиноят содир бўлган жойни йиғиштирманг, турган буюмлар жойини ўзгартирманг, ИИБ ходимлари келмагунча ҳеч нарсага тегинманг
• Воқеа жойига милиция ходимлари етиб келгач, дарҳол тиббий экспертиза тайинланади. Агар текширув қарама-қарши жинс томонидан амалга оширилса, суддан экспертни жинсингиздаги мутахассисга ўзгартиришини сўранг.
• Эксперт барча жароҳатларни қайд қилишини назорат қилинг.
- Милицияга аризани иложи борича батафсил ёзинг
• Милицияга энг яқин пайтда мурожаат қилинг, ариза воқеа содир бўлган пайтдан 3 кундан кечикмасдан оғзаки ёки ёзма равишда берилиши лозим.
- Ўз жисмоний ва руҳий саломатлигингиз эътибор қилинг
• ОИВ ва жинсий йўл билан ўтадиган инфекцияларга таҳлил топшириш керак.
- Жиноятчининг ваъдаларига ишонман. Бундай қилмиш 3 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
Психологик ва юридик ёрдам олиш учун лойиҳамизга Telegram-ботлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: t.me/nemolchibot ва t.me/nemolchilaw_bot.