Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Nazima

Nazima
05 May 2023

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки...

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги доимо очиқ бўлиши керак эди. Ёпиб қўйсам онам кириб, кетаётганда очиқ қолдирардилар. Бир марта қулфлаб қўйсам отам у қулфни бутунлай олиб ташлади ва энди эшик шамолнинг ҳар қандай эсишидан очилиб қоладиган бўлди. Мен ўзимни хавфсиз ва эркин ҳис қилмасдим – кимдир истаган пайт тақиллатмасдан кириши мумкин. Ота-онамдан тақиллатишни сўраганимда, кулгуга қолдим – ўзимдан кетиб қолганимни айтишди. Ва мен бу фойдасиз эканлигини англадим.Мен учун шахсий чегара тушунчаси ҳам ҳаракатлар, ҳам сўзлардир. Мен эса иккаласига ҳам учраганман. Мен тўлишиб қолганимда, деярли нотаниш одамлар келиб, ўғил ёки қизга ҳомиладорлигимни сўрашарди. Мен жавобан шучаки кулиб юборардим ёки ҳазилга йўярдим. Гарчи бу жуда ёқимсиз бўлса ҳам. Умуман олганда, қўшнилар сизнинг ҳаётингизга гўё микроскоп орқали қарашади, кейин муҳокама қилишади ва ўша жамоатчилик фикри кўпларнинг ҳаётини бузди.Ишхонамда, масалан, бир ходимимиз деярли юзимга қарата ҳириллагунча гапирарди. Ва албатта қўлимни ушларди. Мен эса унга қарши бирон нима гапиролмасдим, салобати бор эди. Зеро онам ёшлигимда шахсий чегараларимни ҳимоя қилганимда мени урушарди. Эҳтимол, ўша чегаралар бутунлай ўчиб кетгандир менда?Аммо шахсий чегараларнинг энг қўпол бузилиши ва шахсий ҳаётга тажовуз қилган бир воқеа мени ҳалигача қўрқитади. Бир йигит мени ёқтириб қолганди. Мен уни ёқтирмасдим ва у билан муносабатларга киришишни режалаштирмаган эдим. У эса менга “эришишга” қарор қилди. Уйим яқинида қўриқлар, телефон қўнғироқлари билан безор қиларди. Ҳеч қандай ноқонуний ишлар қилмасдику, лекин мен ўзимни хавфсизликда ҳис қилмасдим. Назаримда, менинг дунём танам чегараларигача торайгандек туюлар ва ташқаридаги ҳамма нарса гўё хавфли зонада. Мен бир неча ой шундай яшадим. Бу менинг асабларимни бузди – кескин товушлардан, баланд овозли суҳбатлардан ва соялардан титрай бошладим. Кейин йигит ғойиб бўлди, мен уни бошқа кўрмадим. Лекин мен ҳар доим уни яна учратиб қолшдан қўрқардим.Ҳозир қизим бор, у 5 ёшда. Болалигимдан мен унга шахсий чегаралар қоидалари ва, албатта, ички кийим қоидаларини ўргатиб келаман. Мен шахсий чегаралар тушунчасини интуитив равишда тушундим, синов ва хатолар орқали ўзим учун қулай ва хавфсиз муносабатларни қурдим. Менинг чегараларим бузилганлигини қандай аниқлардим? Демак шахсий чегараларим бузилганда ўзимни доимо ноқулай сезардим. Лекин ҳозир қизимга ҳаммасини психологлар тавсиясига биноан айтиб бераман. Мен қизимга, унинг танаси, фикрлари ва шахсияти дахлсиз эканлигини ва ҳеч кимнинг рухсатисиз бостириб киришга ҳақли эмаслигини ўргатаман. Ҳатто жуда, жуда яқин одам, масалан, она ёки ота ҳам уларни бузишга ҳақли эмас. Бирор нарса сенга ёқмаса буни айтишдан қўрқмасдик керак.Замонавий болалар ўз шахсий чегараларини ҳимоя қила олиб, биздан кўра рухан соғломроқ улғаяди, деб умид қиламан.~~~»Орамизда» кўргазма-перформанс очилишига бағишланган материалMinimizary#СукутСақлама#НеМолчи#орамизда_кўргазма

Oldingi maqola

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Apr 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Keyingi maqola

МУРАББИЙ ҚАТТИҚҚЎЛ БЎЛИШИ КЕРАКМИ ЁҲУД БОЛАЛАРНИНГ ҚАЛБ ВА ТАНА ЖАРОҲАТЛАРИ
11 May 2023
МУРАББИЙ ҚАТТИҚҚЎЛ БЎЛИШИ КЕРАКМИ ЁҲУД БОЛАЛАРНИНГ ҚАЛБ ВА ТАНА ЖАРОҲАТЛАРИ
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top