Фаррух Тошбоев Тошкент шаҳрида туғилган, у ерда ўқиб, доимий яшаган. У оилада иккинчи фарзанд эди. Акаси Анвар кейинчалик Набережние Челни шаҳрига кўчиб ўтган, у ерда милиция ходими бўлиб ишлаган, ҳуқуқ-тартибот органларидан бўшатилганидан кейин эса гўшт савдоси билан шуғулланди. Кейинчалик, 2010 йилда Фаррух ҳам у ерга кўчиб ўтади. У қонун ишга жойлашган, реклама агентлигида яхши пул топарди. Қимматбаҳо машина ва қишлоқда уй олди. Иш жойида ижобий характеристика беришган.
Қотилликдан сал аввал Тошбоев ўзининг «Spaces» аккаунтида кимнидир шафқатсизларча ўлдирмоқчи эканлигини ёзади. 2013 йилнинг 2 февраль куни соат 16:00 ларда Тошбоев «Chevrolet Niva» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган 8 ёшли Василиса Галицинани кўриб қолди. Тошбоев машинадан тушиб, қизнинг ёнига келиб, унинг юзига уриб, сўнг машинасига ўтқазиб, зўравонлик қилиш билан таҳдид қилган.
Василисани Сарманов туманига, Мустафино қишлоғи яқинидаги Багряжский ўрмонида, йўл четида машинасида қизни бўғиб, зўрлаган, кейин эса пичоқ билан ўлдирган. Жасад Набережние Челни шаҳридан 73 километр узоқликдаги йўл четидаги ариққа ташлаган ва қор билан ёпиб қўяди.
Ҳамма қизни излашга тушади. Уни қидиришда Россиянинг турли шаҳарларидан кўнгиллилар иштирок этишди. 3 февраль куни сумка, кундалик парчалари, дарслик, йиртилган дафтар ва қиз кийимининг бир қисми топилади. Айрим гувоҳлар Тошбоевни Василиса билан бирга кўриб, машинасининг маркаси ва рангини эслаб қолишган. Хусусан, Тошбоев жиноят содир этиш учун қулай жой қидириб, қишлоқ йўллари бўйлаб ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотиб, Октябр-Буляк қишлоғида қорда тиқилиб қолади. Қизни ўзи билан олиб кетиб, қўрқитиб, маҳаллий аҳолидан ёрдам сўрайди, қизнинг кўзи остидаги кўкарган жойдар уларинг эътиборини тортади. Бунга йигит қиз мактабда жанжал қилган деб тушунтиради. Одамлар унга ишонади, лекин қиз ёрдам сўрашга журъат эта олмади. Шундай қилиб, болани қутқариш имконияти қўлдан бой берилди. Бироқ айнан мана шу одамлар телевидениеда бедарак йўқолганлар бўлимида кўрсатилган қизни кейинроқ таниган ва дарҳол ички ишларга мурожаат қилиб, қизни қаерда ва ким билан кўрганликларини айтишган. Уларнинг кўрсатмалари туфайли маньяк топилади – гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчининг фотороботи тузилган, унга кўра автосервислардан бирининг эгаси унинг мижозини аниқлаган.
Василисанинг кундалигида Тошбоевнинг бармоқ изи қолган, унинг ёрдамида жиноятчининг шахси аниқланади: Тошбоев аввалроқ бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган ва унинг излари милиция маълумотлар базасида бўлган.
5 февраль куни Василиса Галицинанинг ўлдирилишида гумон қилиниб, Фаррух Тошбоев қўлга олинади. Ўлдирилган қизга тегишли соч намуналари унинг машинасидан топилган. Жиноятчи қотилликка иқрор бўлган ва 6 февраль куни мурдани яширган жойни кўрсатган.
Тергов жараёнида Тошбоев Чистополь шаҳридаги 5-сонли тергов изоляторида бўлган. Ўшанда у терговчилар уни қўрқитиш, жумладан, ўлдириш билан қўрқитиш ва олдиндан белгиланган жиноят жойини кўрсатишга мажбурлаганликлари, ёлғон детекторидан ўтиш ҳақидаги илтимосини рад этганликлари, тергов изолятори ходимлари эса унга психотроп дори берганини айтиб, олдинги кўрсатмаларидан воз кечгади. Тошбоевнинг адвокати Юрий Удовенконинг айтишича, ишдаги далилларнинг бир қисми ноқонуний равишда олинган.
Қотиллик Набережние Челни аҳолисини ҳайратда қолдирди ва уларнинг ғазабига сабаб бўлди. 2013 йил 7 февраль куни кечқурун шаҳарнинг бир неча минг аҳолиси қотилга ўлим жазосини беришни талаб қилиб, Василиса Галицина хотирасига бағишлаб митинг уюштирдилар, шунингдек, меҳнат муҳожирларидан норозиликларини билдирдилар. Ташаббус гуруҳи Тошбоев каби жиноятчиларга ўлим жазосини қайтаришни талаб қилиб, Россия президенти номига петиция имзолаш ниятида эди. Айримлар Тошбоевнинг қариндошларини ўлдириш ниятида эканликларини билдиришган.
Кўплаб шаҳар аҳолиси бир қатор амалдорлар, жумладан, шаҳар полицияси бошлиғи, Татаристон ички ишлар вазири ва шаҳар ҳокими Василь Шайхразиевнинг истеъфосини талаб қилишди. Бу талабларга сабаб Василиса Галицина 2013 йил 2 февраль куни кечқурун ғойиб бўлгани, полиция қидирувга фақат 4 феврал куни қўшилган, бунгача қизни фақат кўнгиллилар қидираётган эди.
Набережние Челни аҳолиси бу фактни қуйидагича изоҳлади: 3 февраль куни шаҳар ҳокимининг юбилейи нишонланди ва полиция ходимларининг 70 фоизга яқини маросим бўлган жойни қўриқлаган.
2013 йил 12 июль куни ҳакамлар суди Тошбоевни айбловнинг барча бандлари бўйича айбдор деб топади. 19 июль куни Татаристон Республикаси Олий суди уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У ўз айбини тан олмади. Оренбург вилояти, Соль-Илецк шаҳридаги «Қора делфин» колониясига ўтказилади.
⠀