Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Энг мафтункор қотил

Энг мафтункор қотил
12 May 2022

Тед болалигидан одамови бўлган, лекин яхши ўқирди. Чиройли кўриниш ва хотиржам феъл-атвори тенгдошлар орасида уни ажратарди. Мактабни тугатгандан сўнг, у...

Тед болалигидан одамови бўлган, лекин яхши ўқирди. Чиройли кўриниш ва хотиржам феъл-атвори тенгдошлар орасида уни ажратарди. Мактабни тугатгандан сўнг, у Пьюжет-Саунд университетига ўқишга кирди ва у ерда бир йил таҳсил олади, сўнгра хитой тилини ўрганиш учун Вашингтон университетига ўтади. Университетда Стефани исмли қиз билан севишади. Қиз бадавлат оиладан эди, лекин уларнинг муносабатлари аянчли якунланди – қиз уни ташлаб, ота-онасини танлади. Психиатрларнинг таъкидлашича, бу ажралиш Теднинг руҳий саломатлигида бурилиш нуқтаси бўлган бўлиши мумкин.

Тед Банди, шунингдек, Сиэтл инқироз марказининг ўз жонига қасд қилиш бўйича ишонч телефонида оператор бўлиб ишлаган. У ерда у энг машҳур китоблардан бири – The Stranger Beside Me («Ёнимдаги нотаниш») муаллифига айланган Энн Рул билан учрашди.

 

Тед ҳатто Вашингтон университетига психология йўналишига ўқишга киради ва у ерда ажойиб натижалар кўрсатади, ҳамда психология бўйича илмий даражага эга бўлади.

Кейинчалик у ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга киради, лекин у ерда ўртача баҳоларга ўқирди, бу эса унинг руҳиятига зарба берган учинчи ҳалокатли компонент эди, чунки у ҳар доим энг яхши бўлишни хоҳларди.

Республикачиларнинг Калифорнияга сафари пайтида у Стефани билан учрашди ва у билан яна учраша бошлади. У Тедда содир бўлган ўзгаришлардан ҳайратда қолди: у муваффақиятли сиёсий ва юридик мартаба ёқасида бўлган профессионалга айланди. Шу билан бирга, у Элизабет Клепфер билан ишқий муносабатларни бошлади, уларнинг муносабатлари маньякнинг қамоққа олинишигача давом этди.

Қизиқарли факт: қайсидир пайтда қиз севгилисининг хатти-ҳаракатларида нимадир ғалати эканлигини сезди ва кейин уни фотороботлардан бирида таниди. Клепфер дарҳол полицияга мурожаат қилди, аммо далиллар етарли эмасди ва унинг шубҳалари эътиборга олинмади.

Элизабет билан учрашишни давом эттириб, эркак кейинчалик унинг хотини бўлган ва 1982 йилда қизини дунёга келтирган Керол Энн Бун билан ишқий муносабатларни бошлади.

Банди психология ва юриспруденциядан хабардорлиги унга кейинчалик қўл келди.

Расман унинг биринчи қурбонлари 1974 йилда пайдо бўлган, аммо улар илгари ҳам бўлганми, номаълум, чунки у ўзи атиги 36 та қотилликни тан олган, гарчи кўпчилик тадқиқотчилар қурбонларнинг ҳақиқий сони юздан ошганига ишонишади ва у анча олдин ўлдиришни бошлаган.

Теднинг биринчи ҳужжатлаштирилган қурбонлари: Вашингтон университети талабалари Карен Спаркс, раққоса ва об-ҳаво маълумотчиси Линда Хили. Ўшанда эркак 27 ёшда эди. Айнан ўша йили талаба қизлар ҳар ойда биттадан йўқола бошлади.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, Тед чиройли кўриниши ва озода кийимлари туфайли қизлар ишончига кирган. У ўзини жабрланувчи ёки полициячи сифатида кўрсатган: сохта гипс кийиб, қўлига таёқчаларни олиб, қизлардан машинага етиб боришда ёрдам сўраган, сўнг уларга ташланиб, ҳушсиз ҳолда калтаклаган, шафқатсизларча зўрлаган, тана қисмларини бўлаклаган.

 

У ўша пайтда Сиэтлдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича маслаҳат комиссияси директори ёрдамчиси бўлиб ишга киради ва у ерда ўзи аёллар учун зўрлашнинг олдини олиш бўйича китоб ёзган.

Газеталар ёш қизларнинг ғойиб бўлиши ҳақида тобора кўпроқ ёза бошлади, гувоҳларнинг айтишича, улар «Фольксваген» (Тед Бандининг биринчи машинаси)даги йигитга ёрдам беришганини кўрган. Бу унинг фотороботини тузишга ёрдам берди, аммо ўша даврнинг муаммоси турли штатларнинг полицияси ўртасидаги алоқанинг йщқлиги эди ва Тед адвокат сифатида буни биларди, шунинг учун у мамлакат бўйлаб ҳаракатлана бошлади, қизлар эса турли штатларда йўқола бошлади.

Қочиб қутулишга муваффақ бўлган ягона қурбон 18 ёшли Кэрол ДаРонч эди. Эркак уни бошқа томонга етаклаётганини у тушунди, гарчи улар участкага боришлари керак эди. Кэрол машинадан сакраб тушади, Банди унинг ортидан қувиб, уни калтаклашга уринди, лекин қиз қочишга ва ҳаракатланаётган машинани тўхтатишга муваффақ бўлди. У полиция бўлимига олиб боришни сўради ва у ерда ҳамма тафсилотларни айтиб, ҳужумчини тасвирлаб беради.

Кейинчалик Тед ҳақиқий супер юлдузга айланди, суд барча штатларда ва бошқа бир қатор мамлакатларда трансляция қилинди. Бандининг ўзи ҳамиша суд мажлисларида доимо яхши кийинган ва ҳакамлар ҳайъати ва судья билан хушмуомалалик билан мулоқот қиларди. У жиноятчидан кўра кўпроқ супер юлдузга ўхшарди. Унинг озод этилиши шарафига пикетлар ўтказган суд биносига келган қизлар, бундай нафис келишган одам даҳшатли қотил маньяк бўлиши мумкинлигига ишонишмасди.

Тед барибир ўлимга ҳукм қилинади, лекин ҳукм ижросини яна тўққиз йилга кечиктиришда давом этади. 1989 йил 4 январь куни эрталаб соат 7:16 да Тед Банди электр стулда қатл қилинди.

Йиллар давомида мафтункор қотил ва манипуляторнинг бу ҳикояси машҳур бўлиб қолди.

Oldingi maqola

Оилали эркак ва намунали ота аёлларни ўлдириб, жасадларини қишлоққа ташлаган
11 May 2022
Оилали эркак ва намунали ота аёлларни ўлдириб, жасадларини қишлоққа ташлаган

Keyingi maqola

Чикатилло - афтидан оддий одам, лекин ичида маҳлуқ яширин эди
14 May 2022
Чикатилло - афтидан оддий одам, лекин ичида маҳлуқ яширин эди
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top