Таниқли актриса Тери Хетчер болалигида ҳақиқий жаҳаннамда яшаган.
Беш ёшдан саккиз ёшигача актриса амакиси (Ричард Хейс Стоун) томонидан зўрланган. Кичкина Тери ҳамма нарсада ўзини айблар ва нима бўлаётганини ҳеч кимга айтмасди. Ҳақиқат 2002 йилдагина юзага чиқади. Унинг ўн тўрт ёшли қўшниси Сара Ричард уни зўрлаганидан кейин ўз жонига қасд қилади.
Фожеа 2002 йил қиш бошида содир бўлди.
Терининг эри съёмкада эди, қизи боғда энага билан ўйнарди, Тери студия ҳайдовчисини кутиб, айни вақтда ойна олдида бўяниб, бир кўз қири билан эрталабки янгиликларни томоша қиларди. Журналист воқеа жойидан хабар бераётганди: Саннивейл шаҳрида ўсмир қизнинг жасади топилди. Бу каби шов-шувли жиноятлар илгари содир бўлмаган тинч шаҳар аҳолиси кўчага чиқди. Аҳоли бир-бирини танирди, шунинг учун маҳаллий полиция текшируви бир неча соатгина давом этди. Аниқланишича, қизча ўлимга олиб келадиган уйқу дорисини қабул қилиб, ўз жонига қасд қилган. Қиз хат қолдириб, унда у ўлишга қарор қилган сабабини – «Ричард Хейес Стоун» деб ёзиб қолдиради.
Видолашув хатига кўра, бу одам бир йил давомида уни яширинча зўрлар ва уни ҳақорат қилар. Охири у ўз жонига қасд қилиш – нажотнинг ягона йўли экан деган қарорга келади. Журналистнинг хабар беришича, гумонланувчи қўлга олиниб, қамоқда, айни дамда полиция унинг ўсмирнинг ўз жонига қасд қилишга алоқадорлигини аниқламоқда: “Агар 24 соат ичида ҳибсга олинган шахсга нисбатан айблов ва жиддий далиллар қўйилмаса, у жиноий жавобгарликка тортилишдан озод қилинади…”
Тери даҳшатдан қотиб қолди. «Ричард Хейес Стоун». У бу исмни билади. У уни ҳеч қачон унутмаган ва ҳеч қандай шароитда унута олмайди. Унинг даҳшатли тушларининг номи. Унинг сирининг номи. Унинг шахсий фожиасининг номидир бу. Бир пайтлар у холасининг эри эди, уларнинг оиласига, уйига осонлик билан кирган одам.
Тери беш ёшда. Масъулиятли иш туфайли ота-оналарининг деярли бўш вақтлари йўқ, кичкина қизча бутун кунни холаси билан ўтказади, у уйидан атиги икки кўча нарида. Холаси Ричард Стоун билан турмуш қуради. Ҳамма ҳурмат қиладиган ижобий ва ҳурматли бир одам.
Ричард амаки Мерилу холасига уйлангач оила яқинига айланди, Тери ҳали унга кўникишга улгурмаган. Ҳа, у ўзининг катта қўллари, бўғиқ овози билан уни қўрқитди. Холаси ва онаси Ричард амакини «жуда ёқимли» деб ўйлашса ҳам, Тери ундан очиқчасига қўрқарди. Амаки уни қора нохуш кўзлари билан тешворай дерди, орқасига урар ва баданининг у ёқ-бу ёғига тегинарди. У билан биринчи марта ёлғиз қолган ўша кунни Тери ҳеч қачон унутмайди. У бошини чайқаб, кексни еб кўришдан бош тортди. «Онам бу ширинликларда зарарли қўшимчалар борлигини айтади ва у менга уларни емасликни маслаҳат беради», деб жавоб берди Тери. — Онангнинг маслаҳатига доим амал қиласанми? Амакининг кичкина кўзлари тор, ёвуз ёриқларга айланди.
Эркак ширинликни четга ташлайди… Қизалоқ ўша «биринчи марта» бўлган воқеани қандай эслайди? Фақат оғриқ ва эркакнинг устидаги тер жирканч ҳиди. У иши тугатгач: “Бу бизнинг сиримиз бўлади, агар бировга ошкор қилишга оғзингни очсанг, сени ўлдираман”, дейди.
Тўрт йил давомида Ричард Терини қўрқитиш орқали ўзини қониқтирди ва у ҳамма нарсага чидади. Қийноқ тасодифан тугади: Мерилу хола эри билан жиддий жанжаллашиб, ажрашиш учун ариза берди. Ва кўчиб ўтиш ва мулкни тақсимлаш пайтида Ричард ўзини ноўрин тутади – у Мерилуни калтаклагани учун суд эркакка аёлнинг уйига яқинлашишни тақиқлайди. Шундай қилиб, бу қўрқинчли одам Хетчер оиласининг таржимаи ҳолидан абадий ўчирилди. Аммо ростдан ҳам абадийми?
Тери зўравон жазодан қутулиб қолмаслиги учун воқеа ҳақида омма олдида гапириб, гувоҳлик беради.
Олдин бу ҳақида билмаган ва сирдан ҳайратга тушган эри, ҳис-туйғуларига бардош беролмай Терини ташлайди. «Ой нури миляси» филмида бош ролларда бирга ўйнаши керак бўлган Дастин Хоффман продюсерларни «мисс Хетчерни алмаштиришга» илтимос қилади. Акс ҳолда, у ушбу лойиҳада иштирок этишдан бош тортади. Унинг ортидан Жим Керри ҳам Тери билан бирга суратга тушиш ҳақидаги фикрини ўзгартиради. «Қонли иш» филмини суратга олиш бошланишидан бир ҳафта олдин, Клинт Иствуд Терини ҳеч қандай тушунтиришсиз шошилинч равишда лойиҳадан ҳайдаб юборади.
Энди унинг телефони суткалаб жим эди. Энди Терини ҳеч ким ўтиришларга таклиф қилмасди. Унинг ҳаётида бутунлай унутиш вақти келди – дўстлар, танишлар, ваъдалар, умидлар ва ўзига ишончни йўқотиш, қадриятларни қайта баҳолаш даври. Йўқ, у ўзининг дадил ҳаракатининг тўғрилигига бир лаҳза ҳам шубҳа қилмаган! Аксинча, Тери енгиллик ва хотиржамликни ҳис қилди – у илгари ҳеч қачон билмаган туйғуларни. У ўтмишдаги қўрқувларини кўмишга куч топди.
Бу жасорати Ричардни 12 йилга қамашга ёрдам берди. Бугунги кунда Тери Хетчер жинсий зўравонлик қурбонларини фаол қўллаб-қувватламоқда ва уларни содир бўлган воқеани яширмасликка ундайди.