Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Дунёвий илм ва аёллар, ёки илмга паранжи кийдирилиши

Дунёвий илм ва аёллар, ёки илмга паранжи кийдирилиши
05 Yan 2022

Доим ўйлардим. Паранжи қачон ва қандай қилиб бизнинг юртга кириб келган? Ахир бу туркий халққа ҳос атрибут эмас. Аёллар бизда...

Доим ўйлардим. Паранжи қачон ва қандай қилиб бизнинг юртга кириб келган? Ахир бу туркий халққа ҳос атрибут эмас. Аёллар бизда тарихан изоляция қилинмаган. Аксинча, тарихий ва адабий манбалар уларнинг жамият ҳаётида анча актив бўлганини кўрсатади.

Хозирги диндаги радикаллашувни кўриб, бу ўша даврдаги ўзимизнинг муллаларнинг динни ҳаддан ошиқча татбиқ қилганлариданмикин деб қоламан.

Тарихан қараганимизда ҳам, руслар бостириб келганда дин регионда кучли фактор эди. Негадир айнан аёлларга келганда қоидалар ўта қатъий ва уларга анча қаттиқ амал қилинган (баччавозлик, ичкиликбозликка бу қадар қаршилик бўлмаганини кўрамиз).

Худди шундай ёндашувни дунёвий илмга қаратилганини кўрамиз. Бир пайтлар нафақат диний, дунёвий илмларда илғор бўлган, дурдона кашфиётлар яратилган мадрасалардан дунёвий дарслар чиқариб ташланган. XIX аср охири, XX аср бошига келиб мадрасалар фақатгина диний шарҳ ва мунозаралар билангина овора бўлиб қолган. Узоқ йилларини мадрасада илм олишга бериб, ҳеч бўлмаса араб тилини мукаммал ўргана олмаган талабалар бўлганлиги манбаларда айтилади. Айнан шуни бир пайтлар бизнинг диёрларда илм ўрганиб келиб, ватанида имом-мударрислик қиладиган Қозон татарлари орасида XIX асрга келиб, Ўрта Осиё мадрасалар мақомининг бир ҳайли тушиши, диний илм учун кўпроқ Миср, Истанбул каби маконлар танланишига сабаб қилиб кўрсатилади.

Хозирги кундаги аҳволга қараб туриб, тарих такрорланяптимикин, дейман. Бугун айнан аёлларга келганда диний-ижтимоий босим ортаяпти. Худди шундай, дунёвий илмларга аҳамият берувчилар билан яширин қарама-қаршилик янаям кўпроқ сезилиб боряпти.
Буни баъзи имом ва муллаларнинг маъруза ва баёнотларидан сезиш ҳам мумкин: Амирсойдаги расмларга муносабат, Эйнштейнга ҳавас қилганларни эшак дейиш, китоб дўконларига исломий рейд ва ҳз. Аёлининг рўмолда бўлиши эса баъзи эркаклар учун диндорликнинг олий кўрсатгичи бўлиб қоляпти.

Албатта, босимсиз, ўз хоҳиши билан дин йўлини, динга мос кийинишни танловчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Эътироз- аёлларининг фикр хоҳишига қулоқ тутмай мажбурловчилар ва уларнинг жойини фақатгина уйдан иборат қилиб, жамиятдан ажратувчиларга.

Худди шундай, дунёвий илм ва санъатга тажовуз қилувчиларга.

Feruza Izzat

Photo credit: anhor.uz

Oldingi maqola

Анна Бешнова иши
05 Yan 2022
Анна Бешнова иши

Keyingi maqola

Ҳайз ва бошқа “тақиқланган” мавзулар: улар ҳақида очиқ гапириш керакми?
05 Yan 2022
Ҳайз ва бошқа “тақиқланган” мавзулар: улар ҳақида очиқ гапириш керакми?
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top