Қаршимизда ўтган йил ҳисобида энг овоза бўлган аёллар қотиллиги билан боғлиқ сарлавҳалар, уларни топиш мушкул эмас, ахир ҳар йили Ўзбекистонда халқ тилига тушган кўплаб гендер қотилликлари содир бўлади, уларнинг ярмидан ортиғи янгиликлар лентасига тушмайди.
Қуйидаги мақолада аксарият аёллар оиласида ҳалок бўлиши ҳақиқатми? Ва эркаклар нима учун қотиллик қилишади? каби саволларга қадам-бақадам жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Олий суднинг 2020-йил учун статистикасига назар ташлаймиз.
Олий судда қурбонларнинг жинсини кўрсатувчи очиқ маълумот йўқ. Мазкур жиноятларнинг неча фоизи гендер жиноят синфига мос келиши тўғрисида бир нарса деёлмаймиз. Бироқ, бизнинг фикримизча, гендер тазйиқ ва нотенгликка қарши курашаётган мамлакат учун оилалардаги қотилликлар ҳақида очиқ статистика бўлиш шарт!
Шунинг учун бизга очиқ бўлган, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 11 ойи давомида берилган ҳимоя ордерлари бўйича статистикани кўриб чиқамиз. Эслатиб ўтамиз, ҳимоя ордери – бу давлатимиз учун янги амалиёт. Бундай ордер ички ишлар органлари томонидан берилади ва жабрланувчи ва зўравоннинг 30 кун давомида мулоқот қилишини ман этишни кўзда тутади.
11 ой ичида Ўзбекистонда 35 994 та ҳимоя ордери берилган.
Кўриниб турибдики, зўравонликларнинг катта қисми оилаларда содир бўлади. Мунтазам таҳқирлашлар ҳолатни кескин – зўравон ёки қурбоннинг ўлими билан якунланадиган кўринишга олиб келади.
Ҳимоя ордери кўпроқ кимдан берилишини ўрганамиз:
Ҳимоя ордерларининг статистикаси – бу мамлакатда гендер зўравонлиги бўйича ҳолатнинг кўзгуси, унда биз зўравонлик содир бўлган жой ва унинг табиатини яққол кўришимиз мумкин. Аёллар қотилларининг масалаларига уни қўллаш тўғрими? Фикримизча, агар аксарият аёллар зўравонликка оилада ва эри томонидан дуч келса, БМТ нинг статистикаси, 59% аёллар оилада ўлдирилишидан дарак беради, унда биз мамлакатимизда шундай статистикани тахмин қилишимиз мумкин.
Аниқ рақамлар бўлмас экан, ҳозирча фақат хусусий ҳолатлар билан ишлаб, баъзи инсонларга, уйда зўравонлик – ҳақиқат эканлигини исботлашга тўғри келади. Аёлларни ўлдиришмоқда, майиб қилишмоқда. Болалар етим қолмоқда. Ота-оналар қизларини йўқотишмоқда.
“Шунчаки ҳеч ким ўлдирмайди, демак, арзирли сабаб бўлган” – аёлларнинг навбатдаги ўлими тўғрисидаги пост остида учратишингиз мумкин бўлган кўп сонли изоҳлардан бири.
Тан олиш керак, изоҳ қолдирган киши бироз “ҳақ”. Бундай жиноятлар тасодифан ёки бир кунда содир бўлмайди. Аёлларни қотилликдан анча олдин ўлдириш бошланади ва албатта, шунчаки эмас.
Нима учун қотилликлар содир этилади?
Бу саволга жавоб топиш қийин ва ёқимсиз – жиноятчини оқлаётгандек ҳис этасиз ўзингизни, аммо, айтиш жоизки, бундай оқибатларга қатор ҳолатлар олиб келади.
Кўпинча ҳаммаси эрта ва балоғат ёшига етмай турмуш қуришдан бошланади, бу кўп эҳтимол бўлажак оиланинг қариндошларининг келишуви бўйича бўлади. Ёшлар, бир-бирига деярли нотаниш инсонлар оила асосида психологик етуклик ва муҳаббат тушунчаларига эга бўлмай туриб бирга яшашга, қийинчиликлар ва турмуш зарбаларини енгиб ўтишга мажбур.
Бундай ҳолатлар шубҳасиз оилада можароларга олиб келади. Уларнинг ечими билан ҳеч ким шуғулланишни истамайди, ахир доим аёлни жим ўтиришга мажбур қилиш мумкин. Ва, агар буни эрнинг ўзи қила олмаса, унинг қайнонаси, жамият, аёлнинг ўз ота-онаси қилиши мумкин. Ҳеч қандай дипломатик усуллар шарт эмас, фақат ва фақат хардкор: бақириқлар, айбловлар, тазйиқлар, камситишлар ва муштлар.
Жамиятимиз зўравонликка жуда хайрихоҳ муносабатда эканлигини рад этиб бўлмайди. “Ўзи айбдор”, “ўлдирмабтику”, “хотинни тарбиялаш керак”, “чидаш ва оилани қуриш керак” – бу жумлаларни бўлажак қотиллик қурбонлари ҳатто ўз ота-онасидан кўп эшитади ва тушунадики, улар ҳеч қаерга кета олмайди. Атрофида эса дугоналари, қўшнилари ва катта ёшли қариндошларининг ҳикоялари, барча шундай яшаётгандек туюлади. Тобора меъёр тушунчаси ўчади, жабрдийда мослашади, кўпинча тўла боғлиқлик шаклланади.
Шунда эркак зўравонликка “маънавий ҳуқуққа” эга бўлади – ҳеч ким уни айбламайди ва қайтармайди, баъзилар ҳатто рағбатлантиради, жабрдийда синади ва қаршилик кўрсатмайди.
Агрессор хусусий айблаш амалиёти мавжуд экан, давлат жазосидан қўрқмайди – бу, айбловни фақат жабрланувчи бериши мумкинлигини англатади, аёллар эса кўпинча ариза бермайди, уни ўзлари ёки босим остида қайтиб олади.
Жазосизлик ўз ишини қилади, зўравонлик одат тусига киради ва унинг даражаси фақат ўсиб боради, кенг қулоч ёйиб, кескин кўриниш олади.
Шундан кейин қотиллик фақат ҳолат, эҳтиёткорлик ва шароитга боғлиқ бўлиб қолади.
Кўпгина аёллар кетиб ёки ҳалок бўлиб қутулмагунча, йиллар давомида яшайдиган дўзах мана шундай ҳосил бўлади.
Ким айбдор ва нима қилиш керак?
Ушбу мақола қотил ва уй зўравонларини ҳеч бир маънода оқламайди. Жиноятга оқлов йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, лекин унга доим шароит яратиш мумкин. Давлат зўравонларга юмшоқ жазо, тушунарсиз қонунлар, мактабларда оила тарбияси йўқлиги билан шароит яратади, жамият эса ўзининг сукут сақлаши, четдан кузатувчи ўрнини қабул қилиши, тошбағирлиги билан шароит яратади.
Биз муаммонинг жиддийлигини рад этишни тўхтатишимиз, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қатъий қарши туришимиз, жабрланганларга ҳеч бир шартларсиз ишониб, қўллаб-қувватлашимиз керак, шундагина қотилликнинг потенциал қурбонларида ҳаёт қолишга барча имконият бўлади.