Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

«У мени ерга йиқитиб, юзимга тепарди» — Тошкентда эр хотинини ўлакса қилиб дўппослади

«У мени ерга йиқитиб, юзимга тепарди» — Тошкентда эр хотинини ўлакса қилиб дўппослади
04 Noy 2021

Четдан қараганда Шахло (исми ўзгартирилди) ва Дилшод бахтли жуфтлик эди: катта ҳовли, ўзларига тўқ, бири-биридан ширин икки нафар фарзанд. Лекин...

Четдан қараганда Шахло (исми ўзгартирилди) ва Дилшод бахтли жуфтлик эди: катта ҳовли, ўзларига тўқ, бири-биридан ширин икки нафар фарзанд. Лекин аёлнинг сўзларига кўра гўзал манзара ортида доимий қўл кўтариш ва жанжаллар яширинарди, Шахло аксарият аёллар сингари уйдаги гапни кўчага олиб чиқмасди. Эри қизига қўл кўтарганида эса чидолмай уйдан чиқиб кетди — бу сабр косасининг тўлишига сабаб бўлди. Эркак эса уни тинч қўймас, кечириб уйга қайтишини сўрарди.

2021 йилнинг апрель ойида фожеа юз берди: уларнинг 14 яшар ўғли вафот этди. Аёл ўзига келмасидан эри ўғлининг вафотидан 1 ой ҳам ўтмай ёш аёл билан шаръий никоҳ ўқитиб олгани ва уйларига олиб келганини билиб қолди. Шунда ҳам эркак Шахлони тинч қўймас ва кетидан пойларди.

Шахлонинг сўзларига кўра, у эрига янги оиласи билан бўлиб, уни тинч қўйишини сўради. Лекин у аёлнинг ишхонасигача келиб, ота уйига ҳам борарди. Оқибатда аёл дадасининг танишининг янги уйлардаги хонадонида тура бошлади. Уй қўриқланар, машинан турар жойлари ёпиқ эди. Аёл бу ерда эри уни безовта қилмаслигига ишонарди.

Июнь ойининг охирида Шахло доимгидек ёпиқ машиналар тураргоҳига кириб, машинадан энди чиқаман деса рўпарасида эри пайдо бўлди:
— Кимникига келдинг?
— Ишингиз бўлмасин, — қўрқиб кетган аёл ҳотиржамлик сақлашга ҳаракат қиларди.

У эса аёлни ура кетди. Аксига олиб гаражда ҳем ким йўқ эди. Шахло амаллаб қўли билан машина сигналини босди, лекин қўриқчилар негадир келмасди. У аёлни ерга йиқитиб, юзини тепкилаб кетди. Қўрқув, иложсизлик, оғриқ — кейин нималар бўлганини Шахло яхши эслолмайди. Аёлни ўлакса қилиб уриб, Дилшод хотинини шифохонага олиб бориб, уни ўйнаши билан тутиб олгани учун урганини айтади.

Бу пайтда Шахлонинг қизи онасидан ҳавотир ола бошлайди, ахир онаси аллақачон уйга келиши керак эди. У 102 га қўнғироқ қилади, ер ости гаражига тушиб не кўз билан қараса, ойисининг машинаси эшиклари очиқ, атроф қон. Лекин онаси йўқ эди…

Воқеа жойига тезкор ходимлар етиб келади, камераларни кўтаришди, уларда аёл бир ўзи эканлиги ва эри бор кучи билан уни ураётгани кўринарди. Кейинчалик шифокорлар эр ярим сантиметр қолганда артерияни тегиб кетса, аёл тирик қолмаслигини айтишади. Воқеадан икки ҳафта ўтгач қилинган МСКТ текшируви Шахлода бош суяк синиши, орбита суяклари, бурун пазухалари, юқори жағ, чакка суягининг синиши ташҳиси қўйилади.

Дилшодга нисбатан Жиноят кодексининг “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш” 104-моддаси билан иш қўзғатилган. Мазкур модда бўйича уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Лекин у Шахлони таъқиб қилишда давом этиб, ярашишга кўндирмоқда (ёш “хотини” билан 2 ойга бормасдан ажрашди).

— Мен унга: «Уйландингиз, мени тинч қўйинг» десам ҳам мени тинч қўймаяпти. Ажрашмаяпти. Мен жуда чарчадим. Терговчига қўнғироқ қилдим, бирон нима қилинглар деб айтдим. Ҳозирча жим, лекин унинг жим бўлиши ҳам қўрқитади, негаки яна келиши табиий. У доим шундай қилади.

Дилшод ҳозир очиқда юрибди ва аёлни ҳеч ким босимдан ҳимоя қилмаяпти. Терговчилар хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторни Шахлонинг олдига юбормади, унга ҳимоя ордери ҳам таклиф қилишмади. Ўша ўлакса қилиб калтакланганига 3 ой бўлди, лекин Шахло тергов қандай босқичда ва суд қачон бўлишини билмайди.

Бу ҳолат, бошқа кўплаб кейслар сингари Ўзбекистонда оилавий зўравонлик қурбонлари ҳимояланмаганлигини кўрсатади. Оиладаги зўравонликни кўчадаги жанжал билан тенглаштириб бўлмайди. Оиладаги зўравонлик жиноят сифатида белгиланиши ва алоҳида жиноят тури сифатида янада қаттиқроқ жазоланиши керак, чунки:
1️⃣ Бу жиноятлар комплексидир. Уй зўравонлиги ўз ичига зўравонликнинг бир неча турини қамраб олади: рухий, жисмоний, жинсий ва ҳ.
2️⃣ Кўпинча қурбонлар зўравонга у ёки бу даражала қарам бўлади ва ҳолис қарор қабул қила олмайди
3️⃣ Аксарият ҳолларда зўравонлар ўз қурбонларини таъқиб қилишда давом этади, уларга ва болаларига босим ўтказишади ёки рухан эзишади
4️⃣ Кўп ҳолларда уй зўравонлигининг жисмоний кўринишлари қийноқ характерига эга. Илк зўравонликдан кейин қурбонлар камдан-кам ҳолатда ҳимоя сўрайди
5️⃣ Оиладаги зўравонлик деярли ҳар доим болалар кўз ўнгида содир бўлади. Улар калтакланмаган тақдирда ҳам доимий хўрлаш, калтаклаш гувоҳига айланади ва бу уларнинг руҳияти ва хатти-ҳаракатларига салбий таъсир ўтказади.

❗️Шахло ва унга ўхшаган аёлларни ким ҳимоя қилади?

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #ЗўравонликҚурбонлари

Oldingi maqola

ЯҚИН ИНСОНИНГИЗ ҚАРАМЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 5 БЕЛГИ
02 Noy 2021
ЯҚИН ИНСОНИНГИЗ ҚАРАМЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 5 БЕЛГИ

Keyingi maqola

Кўпчилик, болангнинг ўз отаси яхши, бошқага тегмай, ўша билан яраш деяпти
04 Noy 2021
Кўпчилик, болангнинг ўз отаси яхши, бошқага тегмай, ўша билан яраш деяпти
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top