Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Бир ярим йил аввал шифокорлар менда ОИВ вируси борлигини аниқлашди

Бир ярим йил аввал шифокорлар менда ОИВ вируси борлигини аниқлашди
21 May 2020

Бир ярим йил аввал менда ОИВ вируси борлигини аниқлашди ва бу аллақачон ОИТС даражасига етиб улгурганин экан. 22 ёшимда бу...

Бир ярим йил аввал менда ОИВ вируси борлигини аниқлашди ва бу аллақачон ОИТС даражасига етиб улгурганин экан.

22 ёшимда бу мен учун дахшатли зарба бўлди. Қаердан юқтириб олганимни билмайман, бу борада кимнидир қоралаб ўзимни оқлаш ниятим ҳам йўқ. Ҳаммаси касалликни билганимдан кейинги ҳолат ҳақида. Биласизми, сиз касалликка кўникишингиз, уни қабул қилиб барчасига рози бўлишингиз ҳам мумкин, аммо оила ва жамиятдаги чекловлар…

Уйимда менинг идишларим алоҳида, менинг қошиғим, менинг пиёлам тегиниш мумкин бўлмаган нарсадай сақланади. Тиш чўткам ва устарамга эса даҳшат билан қаралади. Тўғри, эҳтиёт бўлиш керак, аммо барибир бунга дош бериш қийин. Бу касаллик оддий қишлоқ шароитидаги оддий оилам учун ҳақиқатдан дахшатли ва жуда ёмон кўринади. Мен уларни тушунишга ҳаракат қилдим, аммо менда иккиламчи касалликлар пайдо бўла бошлади. Гепатит юқтириб олдим, буйрак ва ўпкада муаммолар.

Шифокорларга мурожаат қилганда уларга ОИТСим бор эканини айтсам, менга тикилиб қолишади. Тез-тез рецепт ёки бирор нима ёзиб беришади-да, тамом. Балки мен касалхонага ётиб даволанишга муҳтождирман деб ўйлайман, аммо ОИТС эканимни эшитиши биланоқ шифокорлар ўз уйимда муолажа олсам бўлишини уқтиришади. Билмадим, балки асоссиз шубҳада бўларман, аслида улар мени қабул қилгиси келмаётгандай, мендан қўрқаётгандай, жирканаётгандай туюлади.

Менинг касалимни биладиган ҳамшира муолажадан олдин иккита қўлқоп кияди, ниқоб, махсус кўзойнак тақади. Шунда ҳам қўрқув билан яқинлашади. Балки у арвоҳни кўрса шунчалик қўрқмас. Буларнинг бари жуда ёмон! Мен буларнинг баридан жудаям чарчадим ва ҳатто AРВТ дориларимни қабул қилишни тўхтатиб қўйдим. Балки бу ҳаммасидан тезроқ қутулишимга ёрдам берар.

Истардимки, одамларимиз мен кабилардан қўрқмасин ва жирканмасин! Одамлар орасида касаллик ва уни юқиш йўллари ҳақида, касаллардан қочиш эмас уларга руҳий кўмак бериш ҳақида кўпроқ тушунтиришлар олиб борилса. Биз шундоғам жазоланган одамлармиз. Одамлар бизни тушунмаслиги, жамиятдан четлатиши бизга керагидан ортиқ оғриқ беришини бир ўйлаб кўришларини чин дилдан истардим!

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Oldingi maqola

Туркиялик оталар COVID-19 пандемияси даврида болаларни парвариш қилиш бўйича кўпроқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар
20 May 2020
Туркиялик оталар COVID-19 пандемияси даврида болаларни парвариш қилиш бўйича кўпроқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар

Keyingi maqola

Фарзандларимга нисбатан ноҳақликка чида олмайман!
22 May 2020
Фарзандларимга нисбатан ноҳақликка чида олмайман!
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top