Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

«Бир кун у ё мени ё болаларимни нимадир қилиб қўяди…»

«Бир кун у ё мени ё болаларимни нимадир қилиб қўяди…»
21 Yan 2020

Бошим қотган... Эримдан кўнглим қолган, бунга сабаблар кўп. Ҳозирги кунда ўртамизда совуқчилик тушган, мен ундан ажралишни хоҳлайман, лекин у қўйвормаяпти....

Бошим қотган… Эримдан кўнглим қолган, бунга сабаблар кўп. Ҳозирги кунда ўртамизда совуқчилик тушган, мен ундан ажралишни хоҳлайман, лекин у қўйвормаяпти. Мени ёки болаларни ўлдиришини айтяпти, кўп ичганига бундай қила олишига шубҳам йўқ.
Бундай хаётдан чарчадим. Тинч, ҳотиржам яшашни хоҳлайман. Фарзандларим ҳам безиллаб бўлган, ҳар куни жанжал, босим остида яшаш жуда қийин. Турмуш ўртоғим ота-онаси, яқинларига ҳам қулоқ солмайди, ҳаммасини “на принцип” қилади, характери шунақа.
Биласизми, бизнинг аёлларимиз уйдаги гапни кўчага олиб чиқишдан, гап-сўз бўлишдан қўрқиб, нималарга чидашяпти, менга ўхшаганлар қанча… Мен бир нарсага ҳайронман, нимага шу ичкиликни ишлаб чиқаришни тўхтатишмас экан. Ахир қанчадан-қанча фожиаларга олиб келяпти бу?
Мен биламан, бир кун у ё мени ё болаларимни нимадир қилиб қўяди. Шундан қўрқаман. Менга ёрдам бероладиганлар борми. Буларнинг ҳаммасини тинч йўл билан хал қилса бўлармикан?! Унинг ўч оладиган одати бор. Уйимиздагиларга ҳам яхши гапириб, олиб келиб ҳаммасининг аламини олволарди….

Oldingi maqola

Илтимос, тадбирларни юпун кийинган қизчаларсиз ўтказинг!
20 Yan 2020
Илтимос, тадбирларни юпун кийинган қизчаларсиз ўтказинг!

Keyingi maqola

Нега отани ҳам онага бепардоз кўрсатиш керак эмас?
23 Yan 2020
Нега отани ҳам онага бепардоз кўрсатиш керак эмас?
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top