Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Яқинларинг хиёнат қилганда…

Яқинларинг хиёнат қилганда…
13 Mar 2020

Отаси томонидан зўрланган қиз ҳақида мақола ўқирканман, юрагим сиқилиб, фақат йиғлагим келади. Унинг сўзларида менинг ҳикоям акс этган, фақат у...

Севган йигитимга сиримни очганимда у ҳам мени айблади, гўёки мен ёмон қиз эканман. Унинг олдида тиз чўкиб мени ташламаслигини сўрарканман, у тўхтовсиз менга айблов тошларини улоқтирарди. Мен ўша пайт даҳшат ва қўрқув исканжасида қолдим.

Ёзяпман-у, кўз ёшларимни тўхтатолмайман… Халигача нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Кимгадир сиримни очмоқчи бўламан-у, уяламан ва қўрқаман. Бу оғир юкдан қутулишни ич-ичимдан истайман…

Кейин англадимки, бундай воқеалар минглаб қизларнинг ҳаётида бўлар экан ва унда менинг заррача айбим йўқ экан. Сукут сақламасдан, бундай зўравонликлар ҳақида бонг уришимиз керак.

Oldingi maqola

Бир-биримизни қўллашимиз керак
12 Mar 2020
Бир-биримизни қўллашимиз керак

Keyingi maqola

Иккинчи томоннинг истагига қарши содир бўлган ҳаракат - зўравонликдир
14 Mar 2020
Иккинчи томоннинг истагига қарши содир бўлган ҳаракат - зўравонликдир
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top