Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Баъзи одамлар куппа-кундузи ҳам ўз аслини кўрсатади…

Баъзи одамлар куппа-кундузи ҳам ўз аслини кўрсатади…
23 Mar 2020

Лифтда қизга тегажоқлик қилганлари ҳақида ўқидим. Ва шунга ўхшаш бошқа воқеалар ҳақида кўп эшитаман. Афсуски, ҳатто куппа-кундузи жамоат жойларда ҳам...

Лифтда қизга тегажоқлик қилганлари ҳақида ўқидим. Ва шунга ўхшаш бошқа воқеалар ҳақида кўп эшитаман. Афсуски, ҳатто куппа-кундузи жамоат жойларда ҳам ўзларининг ҳайвоний туйғуларини кўрсатадиган нусхалар топилади.

Ва фақат жамоатчилик – тасодифий гувоҳларнинг реакцияси бунга чек қўйиши мумкин. Бу ёвуз одамларнинг кўпчилиги жамиятнинг бефарқлиги ва қўрқоқлигига умид қилади.

Талабалик давримдаги бир воқеа ёдимга тушди. Ёз еди. Мен Талабалар шаҳарчасидан уйга қайтаётгандим. Қайсидир пайтда автобус деярли бўм-бўш бўлиб қолди. Унда мен, кондкутор, чамаси 12 яшар болакай ва 16 ёшлар атрофидаги қиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. У дераза олдида рўпарамда турарди. Кейинги бекатда 4 та йигит автобусга чиқди, улар тахминан 18 ёшлар атрофида эди. Атрофга назар ташлагач, улардан бири менга ўгирилди: – Ака, қиз сиз биланми?», деб сўради. Иккитаси орқамда, қолгани икки томонимда турарди. Мен улардан ёш ва вазн жиҳатидан анча устун эдим. Мен билан эканлигини тасдиқладим. Унга яқинроқ туриб олдим.

Мени ўзларидан анча заиф бўлган қизга тегажоғлик қилмоқчи бўлганлари ғазаблантирди. Урушишга тоблари йўқ эди чоғи, кейинги бекатда автобусдан равона бўлишди. Қиз нигоҳларида миннатдорчилик акс этар экан, «Пушкинская» бекатида тушиб қолди.

Oldingi maqola

Зўравонлик - яқин...
22 Mar 2020
Зўравонлик - яқин...

Keyingi maqola

У кўзлари ёнганча менга "жим, асалим", "жим, қўғирчоғим" дерди
25 Mar 2020
У кўзлари ёнганча менга "жим, асалим", "жим, қўғирчоғим" дерди
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top