Касаллик туфайли моддалар алмашинуви бузилиб, семириб кетганман. Шу семизлигим дастидан роса кулгига қолардим. Отам семиз, хунук эканлигимни айтса, опачам жон деб уларга қўшилиб оларди. Нима қилсам, ҳеч нарса ёқмасди уларга. Кундан-кунга дашномлар кўпайиб борарди.
Мен кутилмаган фарзанд эканлигимни билардим, лекин 13 ёшга тўлганимда менинг туғилиш хато бўлганини айтишди. Буни кулгу билан эълон қилишди менга. Суиқасд ҳақида ҳам ўйлаганман. Уйдан чиқиб кетардим. Мени доим онам қайтарарди.
Улғайиб, озганимдан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Янги баҳоналар топилди. Шундан кейин мен қандай қилиб ўзига ишонган шахс бўлиб улғайишим мумкин?! Нега онам мени ҳимоя қилмаган, мен учун бу катта савол бўлиб қолган. Ҳозир онам ҳам менга ўхшаб нима қилишни билмаганларини англадим.
Эрга тегиш – мен учун қутулишнинг ягона йўли эди. Кимга бўлса ҳам тегишга тайёр эдим. Шу дашномлардан қутулсам бўлди. Оилали бўлгач эса, ўзим ҳам ўшаларга ўхшаб қолганимни пайқадим. Отамга ўхшаб борардим. Психотерапевт кўригида бўлдим, устимда анча ишладим. Ва ўзгара олдим. Ҳозир мен жуда бахтиёрман.
Ўтмишимни кўп эслагим келмайди. Лекин айтмоқчи бўлганим, ҳеч қачон умидсиз бўлманг. Яқинларингиз бўлса ҳам сизга ёмон муносабатда бўлишларига йўл қўйманг. Ҳар бирингиз бахтли бўлишга лойиқсиз.