Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўзбекистонда қонунлар ўзига яраша ишлайди. Кимдир жазоланади, кимдир – йўқ. Бунга айбдорнинг жинси сабаб бўлиши мумкинми?

Ўзбекистонда қонунлар ўзига яраша ишлайди. Кимдир жазоланади, кимдир – йўқ. Бунга айбдорнинг жинси сабаб бўлиши мумкинми?
12 Iyun 2021

👉Аёл бўлсангиз, қандай жазо оласиз: 1️⃣ Хотин-қизларга шаънини ҳимоя қилиш мумкин эмас. Масалан, кўчада сизни йигитлар ҳақорат қилди. Сиз бунга...

👉Аёл бўлсангиз, қандай жазо оласиз:

1️⃣ Хотин-қизларга шаънини ҳимоя қилиш мумкин эмас. Масалан, кўчада сизни йигитлар ҳақорат қилди. Сиз бунга эътибор бермасдан ичингизга жимгина ютишнгиз керак. Ўз шаънингизни асло ҳимоя қилишга уринманг, айниқса жисмоний куч қўлламанг.

Сизга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатишлари мумкин. Мазкур модда санкцияси 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки маҳрум қилишни назарда тутади.

Аёл кишини эркак ечинтириб ёки ич кийимнинг ўзида видеога олиб, буни Интернетда тарқатса, у ҳеч қандай жазо олмайди. Хоразмда эркак қизни ечинтириб, буни видеога олган ва жазосиз қолган. Бош прокуратура эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Боғот тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими маълумотларига кўра, жорий йилнинг 23 феврал куни текширув ўтказилди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эркакка нисбатан жиноий иш қўзғамаган. Маълумотларга кўра, қиз 2017 йилдан бери эркак билан яқин алоқада бўлган. Ушбу воқеадан кейин у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига даъво аризалари билан мурожаат қилмади. Эркакни жиноий жавобгарликка тортилганда қиз терговни тугатиш тўғрисида туман ИИБ бошлиғига мурожаат қилди.

👉Эркак киши бўлсангиз, қандай жазо оласиз:

1️⃣ Сиз эркак бўлсангиз ва паркда қизни урсангиз, сизни майда безорилик моддаси билан 5 суткага қамашади, холос.

2️⃣ Эркак бўлсангиз, сизни болага тегажоғлик қилганингиз учун жазолаб ҳам ўтиришмайди. Ички аъзоларига тегинсангиз, нима қилибди. Устига устак арзирли далил ҳам йўқ. Экспертиза ҳам бола бу ҳақида ўйнаб, тушунмасдан гапираётганини тасдиқласа-ку, ундан-да аъло.

3️⃣ Вояга етмаган бўлса-да, эркак бўлиб, синфхонада ҳожатингизни чиқарсангиз ҳам сизни кечиришади. Нари борса ота-онангиз жарима тўлайди.

Oldingi maqola

«Маълумот тақдим этиш мақсадга мувофиқ эмас»
11 Iyun 2021
«Маълумот тақдим этиш мақсадга мувофиқ эмас»

Keyingi maqola

Одамлар қандай қилиб бошқаларни қадрсизлантиради
15 Iyun 2021
Одамлар қандай қилиб бошқаларни қадрсизлантиради
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top